Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:32

Қозоғистонлик сайёҳ ўсмирлар озод қилинди


Қозоғистонлик сайёҳлар гуруҳи, айрим маълумотларга кўра, ўзбек-қозоқ чегараси яқинидаги тоққа чиқиб кетганларидан сўнг, адашиб Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетганлар.
Қозоғистонлик сайёҳлар гуруҳи, айрим маълумотларга кўра, ўзбек-қозоқ чегараси яқинидаги тоққа чиқиб кетганларидан сўнг, адашиб Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетганлар.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлимида ҳибсда ушлаб турилган қозоғистонлик тўққиз бола қўйиб юборилди.

14 июл куни ҳибсга олинган қозоғистонлик тўққиз нафар алпинист боланинг ҳибсдан озод бўлгани ҳақидаги хабарни Озодликка Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ходими маълум қилди.

- Фақат болалар озод қилинди. Лекин катталар ҳали ҳам ҳибсда деди,- элчихона ходими.

Интерфакс-Казахстан агентлиги Жанубий Қозоғистон фавқулодда вазиятлар департаменти ходими Марат Қурмановга таянган ҳолда хабар қилишича, қозоғистонлик сайёҳлар гуруҳида бўлган 9 дан 15 ёшгача бўлган тўққиз ўсмир ва катта ёшдаги тўрт киши 14 июл куни Ўзбекистон МХХси томонидан ҳибсга олинган эди.

Шу йил 20 июлида ғарбий Тян-Шан тоғларидаги Сайрам чўққисини забт этиш учун 10 июл куни кетган сайёҳлар гуруҳининг бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқалганди.

Қозоғистонда сайёҳлар гуруҳини қидириш ишларига қутқарувчилар¸ полиция ва чегарачилар жалб этилиб, телеканаллар орқали уларнинг йўқолгани ҳақида хабар қилинди.

Кейинчалик қозоғистонлик алпинистлар Ўзбекистон чегарачилари томонидан қўлга олингани маълум бўлди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлими ходими Озодлик билан суҳбатда вилоят ҳудудида қозоғистонлик сайёҳлар улар томонидан қўлга олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуотга билдиришича, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари қозоғистонлик алпинистларни давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ва қурол олиб киришда айбламоқда.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати котиби Иляс Омаров Би-би-си билан суҳбатда қозоғистонликлардан бирида қонуний ҳужжатга эга ов милтиғи бўлганини қайд этган.

Фарғона.ру ахборот агентлиги мазкур воқеа юзасидан тергов ўтказаëтган Ўзбекистон расмийлари ўсмирларнинг ота-оналари уларнинг ҳар бири учун 1 миллион сўм ëхуд 580 АҚШ доллари миқдорида жарима тўласа¸ озод этилишини билдиргани ҳақида хабар қилди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлими ходими Озодлик билан суҳбатда ўсмирлар учун 580 АҚШ долларидан жарима пули сўралгани ҳақида тарқалган хабарлар хусусида ҳеч қандай маълумот берилмаслигини таъкидлади.

29 июл куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон дипломатик идорасига махсус нота йўллаб¸ қозоғистонлик алпинистларнинг ушланиши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритишни сўраган эди.

Айни пайтда қозоғистонлик болаларнинг озод қилиниши билан боғлиқ тафсилотлар ошкор қилинганича йўқ. Ўсмирлар қозоқ расмийлари аралашуви натижасида озод бўлганми ёки сўралган пул тўланганми - ҳозирча бу номаълум қилмоқда.
XS
SM
MD
LG