Швециядан ўшлик 10 ўзбек депортация қилиниши мумкин
Илк суҳбатдошимиз Швециядан қўнғироқ қилган асли ўшлик Одилжон ака бўлди.
Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан бўлган Одилжон ака ўтган йилги Ўш воқеаларидан сўнг таъқиблардан қочиб, Швецияга келиб, қочқинлик мақоми сўраган.
Одилжон акага кўра, бугунги кунда унга қочқинлик мақоми берилиши рад этилган ва ўзи билан жами 10 нафар ўшлик ўзбек ҳам рад жавоби олган.
Бугунги кунда улар депортация қилиниш хавфи остида яшаётганини айтади Одилжон ака.
- Қирғизистондан 8 ой олдин келганман. Швециядаман. Отказ жавоби келди.
Озодлик: Сиз қочқинлик сўраганмидингиз?
- Ҳа.
Озодлик: Қочқинлик сўраган ва қочқинлик мақомини кутаëтган қирғизистонлик ўзбеклар кўпми?
- Ҳа, жуда кўп. Мен кўрган болалар 10та бор.
Озодлик: Демак, улар ҳам қочқинлик сўраган.
- Ҳа. Уларга ҳам йўқ деган жавоб беришган.
Озодлик: Агар сизни Қирғизистонга депортация қилишса, нима бўлиши мумкин?
- Ҳозиргача хотиним телефон қилиб, СМС ëзиб туради. Ҳозиргача мени суриштириб келаяпти-да. Амакимнинг ўғлини ҳам суриштириб келишаяпти. Мен борадиган бўлсам Қирғизистонга, катта хавф борда, дейди ўшлик Одилжон ака.
“Ўзбекистон Халқ ҳаракатини қўллайман”
Россияда яшаётган хоразмлик муҳожирлардан бири Ўзбекистон халқ ҳаракатини қўллашини билдирди. Бироқ суҳбатдош Хоразмда қолган яқинлари хавфсизлиги нуқати назаридан ўзини ошкор қилмасликни маъқул топди.
- Менинг шахсан Ўзбекистон халқ ҳаракатини қўллайдиган тарафим, мен ëки бошқа бировларнинг танигани бу ерда ишонган инсон Муҳаммад Солиҳ жанобларини кўпчилик билади. У киши ҳақиқатан иймони бутун, халқи учун мана 20 йилдан бери ҳаракат қилиб келаëтганини кўрдик.
Озодлик: Шу пайтгача Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги Эрк партияси бор эди. Кеча тузилган Ўзбекистон халқ ҳаракати Ўзбекистон сиëсий тузуми учун бирор нарса қила олади¸ деб ўйлайсизми?
- Худо хоҳласа¸ биз ҳам ўйлаймиз, ҳам ишонамиз шу нарсага. Сабаби у инсоннинг кимлигини кўпчилик билади. У ерда зиëлилар, эл-юрт ҳурмат қилган инсонлар бирлашган экан, демак бир ишнинг уддасидан чиқиб халқимизни фаровон йўлга чиқаришига кўзимиз етади, дейди Россияда яшаëтган хоразмлик меҳнат муҳожирларидан бири.
Ўзбекистон Олий таълими ислоҳотга муҳтож
Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчилик қиладиган, ўзини Бобур домла деб таништирган суҳбатдош бугунги кунда мамлакатдаги Олий таълим тизимида ислоҳот ўтказиш зарурлигини айтади.
Бобур домла Озодлик орқали Ўзбекистон Олий таълими вазири Баҳодир Ходиевга мурожаат қилиб, ундан олий таълим тизимидаги энг асосий учта муаммога эътибор қаратишини сўрайди.
- Ўзбекистон Олий таълим вазири Баҳодир Ходиевнинг эътиборини олий таълимдаги бир нечта долзарб муаммоларга қаратмоқчиман.
Биринчи муаммо, кейинги 20 йилликда Ўзбекистонда ëш кадрларга умуман эътибор берилмади¸ десак ҳам бўлаверади. Айниқса мана бу моддий масалалар бўйича Олий таълимда фаолият кўрсатаëтган ëш кадрлар ўзинг учун ўл етим мақолидаги вазиятга тушириб қўйилди. Уларнинг ойлик маошлари ҳатто оиласи, фарзандларини боқишга ҳам етмайди. Ойлик маошлар кечикиб берилаяпти. Уларнинг ярми пластик карточкаларга берилади. Буларнинг ҳаммасини қўшсак, аҳвол жуда ҳам ачинарлида. Бундай шароитда илм-фаннинг ривожланиши тўғрисида гапиришнинг ўзи жуда кулгили.
Иккинчиси, Олий таълим системасидаги раҳбарлик лавозимида ўтирган шахсларнинг кўпчилиги коррупция, порахўрлик ботқоғига ботиб қолган. Шунинг учун Олий таълим системасига сайловни олиб кириш керак кадрларни тайинлаш бўйича. Кафедра мудиридан тортиб то юқори раҳбарлик лавозимларида ўтирганларни узоғи билан 10 йиллик муддатдан оширмаслик керак¸ деган фикрим бор. Агар улар бундан ошиб кетса, фақат ўзларининг шахсий манфаатларини ўйлайдиган бўлиб қолишади. Ҳозир бизда ишлайдиган Олий таълим даргоҳларида ректорнинг атрофида ўтирган одамлар ҳатто 20 йиллаб ўтирганлари бор. Демак, уларни алмаштириш керак.
Учинчиси, тестларни адолатли қилдик, жуда яхши йўлини топдик¸ дейишаяпти. Лекин бу ҳам ўзини оқлайдиган йўл эмас. Олий таълимда ишлайдиган домлалар, очиқ айтганда порахўрлик билан шуғулланишаяпти-да.
Озодлик: Сиз энди буни ўзингиз ишлайдиган олийгоҳдан келиб чиқиб айтаяпсиз-да.
- Албатта. Ўзбекларда шунақа мақол бор “Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиради” деган. Менимча, бошқа олий ўқув юртларида ҳам шундай, дейди Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчилик қиладиган, ўзини Бобур домла деб таништирган суҳбатдош.
********************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!