Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:23

Пахтакор болаларни суратга олган фаолларга таҳдид қилинди


Мактаб ўқувчиларининг пахта тераëтгани акс этган суратларни бундан аввал тошкентлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева ҳам жамоатчиликка тарқатган эди.
Мактаб ўқувчиларининг пахта тераëтгани акс этган суратларни бундан аввал тошкентлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева ҳам жамоатчиликка тарқатган эди.

Косон туманида 4-синф ўқувчилари пахта тераётганини суратга олган Гулшан Қораева ва Нодир Аҳатовлар 9 соат тергов қилинди.


15 сентябр куни Қашқадарёнинг Косон тумани далаларида пахта тераётган мактаб ўқувчилари бўйича мониторинг ўтказаётган қаршилик икки ҳуқуқ фаоли Гулшан Қораева ва Нодир Аҳатов милиция ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Гулшан Қораеванинг Озодликка айтишича, уларни милиция бўлимида тўққиз соат давомида ушлаб туришган ва пахта тераётган ўқувчиларининг суратларини йўқ қилишни талаб қилишган.

- Биз кеча Косон туман ИИБсида тўққиз соат ўтирдик. Косонга борган эдик Нодир Аҳатов билан бирга. Пахта бўйича мониторинг ўтказиб юрган эдик. Шароитларни ўрганиб юрган эдик. Тўсатдан ички ишлар ходимлари келиб қолди-да “Машинага мининглар. Бошлиқ чақираяпти” деб машинага босиб олиб кетди. Ëш болалар пахта териб юришган экан, 4-синф болалар. Қизиқиб қолган эдик. Болалар обеддан кейин ўқиркан, эрталаб пахта терар экан. 4-синф қизча билан суҳбатлашдим. 74-мактабда ўқир экан. Ëзиб олган қоғозларимизгача йиртиб ташлашган. Одилова ëки Обилова Маҳлиë эди. Милициядагилар “онаси билан чиққан” дейишаяпти. Фактически¸ у ерда фақат ëш болалар эди. 4-синф қизчага ҳам эрталаб пахтага бориб, обеддан кейин ўқишга бориш оғирлик қилади. Мен просто қизча билан гаплашиб расмга тушириб олган эдим. Кейин шуни топиб бер¸ деб туриб олишди. Фотоаппаратда флешка йўқ эди. Яшириб қўйган эдим. Флешкани қўлга критишмоқчи бўлишди. Ўшани берсам, кўп нарса қилиб беришар экан. Мен “Уни энди бера олмайман. У менда энди йўқ” дедим. Ҳамма нарсамни “шмон” қилишди. Сочларимгача, заколкаларимнинг ичларигача кўришди. Флешкани қидиришаяпти-да. Бор нарсамни тортиб олиб қўйишди. “Ўша расмни йўқотишимиз керак” деган талабни қўйишди. Сумкамнинг ичида Front line ташкилотининг удостоверениеси бор эди. Ўшани ҳам олиб қўйишган. Ўшани ҳозир телефон қилиб талаб қилаяпман. “Зудлик билан қайтариб беринглар менинг удостоверениемни” деяпман. Қолган нарсамни қайтариб беришди. Ички ишлар эмас¸ СНБ шуғулланяпти бу иш билан, деди ҳуқуқ фаоли.

Гулшан Қораевага кўра, милиция ходимлари уларга пахта ишига бошқа аралашмасликни айтиб, таҳдид қилишган.

- ИИБ участка нозирларининг каттаси “Сизларнинг Косонга киришларингни ман қиламан. Кирмайман¸ деб тилхат ëзиб берасизлар” деди. Мен “Аввал бизларнинг Косонга киришимиз маҳрум этилган ҳужжат тақдим этинглар. Биз ëзиб берамиз” дедим. Бўлмаса ғаразли ниятда кирмайман¸ деб ëзиб беринглар, деди. “Қандай ғаразли ниятимиз бор бизларнинг?” дедим. Шундай қилиб тўққиз соат вақтимиз ўтдида ўша ерда. Оч қолиб ўлдим ҳам, бўлдим ҳам. Қўйиб юборганда огоҳлантиришди. “Яна бир марта бурунларингни тиқсаларинг давлат сиëсатига, ўзларингдан кўринглар. Бу сафар жиноий жавобгарликка тортиласизлар” деди. Далада юриш жиноят ҳисобланар экан. Далага болаларни олиб чиқиб меҳнат қилдириш жиноят эмас эканда, просто юришимиз жиноят ҳисобланар экан, деди ҳуқуқ фаоли.

Гулшан Қораева Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё бўлими, Нодир Аҳатов эса Қарши шаҳар бўлими раҳбаридир.
XS
SM
MD
LG