Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:39

Германия мулозими ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашди


Учрашувда Саодат Омонова билан Малоҳат Эшонқулова ҳам иштирок этди.
Учрашувда Саодат Омонова билан Малоҳат Эшонқулова ҳам иштирок этди.

Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё масалалари бўйича элчиси Патрияция Флор Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти билан қизиқди.


Патрияция Флор ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар билан 10 октябр куни Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида
учрашди.

Учрашувда "Эзгулик" жамияти раҳбари Васила Иноятова, Тошкентдаги Эксперт ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоилов ҳамда мустақил журналистлар Саодат Омонова билан Малоҳат Эшонқуловалар иштирок этди.

С. Омонова Озодлик билан суҳбатда, Германия дипломати билан суҳбатда муҳокама қилинган мавзулар хусусида буларнинг гапириб берди.

- Учрашувда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари қандай таъминланаëтганлиги, Оммавий ахборот воситаларида сўз эркинлигининг таъминланиши масалалари кўтарилди. Бевосита инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Эзгулик ташкилоти раиси Васила Иноятова гапириб берди. Умуман бугун Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масалалари ҳақида, инсон ҳуқуқларининг қанчалик таъминланаëтганлиги, аслида вазият қандайлиги ҳақида фикр юритдилар. Бундан ташқари болалар меҳнати хусусида, айнан пахта теримига болаларни жалб қилиш масаласи ҳам кўтарилди. Шу билан биргаликда Патрияция Флорни Ўзбекистонда сўз эркинлигининг таъминланиши ҳам қизиқтирди. Бу ҳақида биз ҳам ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдирдик. Ўтган йил бошлаган ҳаракатларимиз ҳақида гапириб бердик.

Озодлик: Флор хоним Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасидаги вазиятдан хабари бормикан ëки у фақат сизлар берган маълумотлардан кейин хабар топдими?

- Хабардор эмас дейиш нотўғри. Албатта хабардор. Чунки бевосита инсон ҳуқуқларининг таъминланиши борасида қанчадан қанча хабарлар чиқаяпти, болаларнинг пахта теримига жалб қилиниши бўйича қанчадан қанча хабарлар чиқаяпти, улар албатта булардан хабардор менимча. Шунинг учун шу саволлар қизиқтирдида.

Озодлик: Улар томонидан бирор-бир амалий ëрдам ваъда қилиндими?

- Биласизми албатта бу қайсидир маънода Ўзбекистоннинг ички масаласи, лекин шу билан биргаликда бу масала дунë миқëсида ҳам долзарб. Шунинг учун Патрияция Флор хонимнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи айнан шу соҳада қатор лойиҳаларни, янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган экан. Шу мақсадда Ўзбекистонга ЕИнинг катта делегацияси ташриф этиши кўзда тутилаëтган экан. Бевосита ўша учрашувлар давомида ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, айнан қайси йўналишларни танлаб олиш хусусида сўз бориши ҳақида маълумот бердилар. Шу ўринда ҳуқуқ ҳимоячилари айнан мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларини, нодавлат ҳуқуқ ҳимоячиларини ўша турли тадбирларга таклиф этмаслик ҳоллари жуда кўплигини таъкидлашди. Масалан ўша турли конференциялар деймизми ЕХҲТ томонидан ëки бошқа давлат идоралари томонидан ўтказилаëтган анжуманларга уларни жалб этиш суст эканлиги, умуман таклиф этилмаслиги ҳақидаги масалани кўтаришди. Энди улар мана шу янги лойиҳаларда ҳамкорлик қиламиз деган маънода фикр-мулоҳазалар билдирилди.
XS
SM
MD
LG