Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:35

Ҳамма ўзи учун ҳаракат қилиши керак, президент ҳам


Президент “сенинг светинг йўқми, газинг борми” деб ташлаб кетмайдику, дея ҳукуматни танқид қилганларга эътироз билдирди тингловчиларимиздан бири.
Президент “сенинг светинг йўқми, газинг борми” деб ташлаб кетмайдику, дея ҳукуматни танқид қилганларга эътироз билдирди тингловчиларимиздан бири.

Бу фикрни айтган сурхондарёлик тингловчимиз, Ислом Каримовни ёмонлаганларга ёмонлик тилади.


Чироқчидаги мактабда портлаш бўлди


Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан қўнғироқ қилган тингловчимизнинг хабар қилишича, 20 декабр куни Чироқчидаги 131-мактабда портлаш рўй берган. Исмини ошкор қилишни истамаган тингловчимизнинг айтишича, мактабнинг қозонхонаси портлаб кетган ва икки кундан буён мактаб ёпилган бўлиб, дарс машғулотлари ўтказилмаяпти.

- Кеча бизларнинг мактабимизда портлаш бўлган. Мактабнинг қозонхонаси портлаб кетган мактаб раҳбарларининг масъулиятсизлиги оқибатида. Чироқчи туманиданман. Ҳозир бизларда қаттиқ совуқку. 131-мактабнинг қозонхонаси портлаб кетган. Мактабга зиëн етказилган. Дарслар йўқ.

Озодлик: Ўқувчиларга зарар етмаганми?

- Йўқ, лекин мактабга анча зарар етган. Дарс бўлмаяпти.

Озодлик: Портлаш дарс пайтида бўлганми?

- 20 декабр куни эрталаб соат 7да бўлган. Ҳозир дарс бўлмаяпти. Мактаблар совуқ. Қозонхона том-поми билан учиб кетган осмонга.

Озодлик: Демак, икки кундан бери дарс бўлмаяпти.

- Эртага ҳам бўлмайди.

Озодлик: Газ билан боғлиқми портлаш?

- Йўқ, кўмир ëққанда. Кечаси ишламаган раҳбарлар, дейди чироқчилик суҳбатдош.

Ҳибсдаги чироқчилик ҳуқуқ фаоллари тақдири нима бўлди?


Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан қўнғироқ қилган Аюбжон исмли тингловчи 7 декабр куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида ҳибсга олинган икки ҳуқуқ фаоли Нурали Кўлобов билан Абдумурод Норбоевлар тақдири билан қизиқди.

- Мен ўзим Тожикистонданман. Ҳар кун эшиттиришларингизни эшитаман. Мен инсон ҳуқуқлари фаоли қизиқтираяпти. Электр йўқлиги билан Чироқчида пикет қиламиз деганда ҳибсга олинди деган эдида эшиттиришда. Ўшаларнинг тақдири қизиқтираяпти мени. Уларни қўйиб юборишдими ëки шу баҳона нима қилиб юбордим деб сўраяпманда. Диний мотивларни қўйиб қатағон қилиб юбордими деб сўрамоқчи эдим. Анчадан бери мени шу нарса ўйлантириб қўяяпти, дейди Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан қўнғироқ қилган Аюбжон.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди 9 декабр куни Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Чироқчи тумани фаоли Нурали Кўлобовни 15 суткага, Эзгулик жамиятининг Чироқчидаги фаоли Абдумурод Норбоевни 10 суткага қамаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Сўнгги хабарларга кўра, Абдумурод Норбоев 10 кунлик қамақ жазосини ўтаб озодликка чиққан. Нурали Кўлобов эса ҳануз қамоқда қолмоқда.

“Ўзбекистон рамзларини ўзгартирайлик”


Самарқандлик Жонибек исмли йигит Ўзбекистоннинг амалдаги рамзлари байроқ, герб ва мадҳиясидан қониқмаслигини айтиб, уларни ўзгартиришни таклиф қилади.

- Давлат рамзларига нисбатан ўзимнинг фикрим бор эди. Ўзбек халқининг тарихий ўтмишини ëки ғурурини намойиш этадиган нима эмас. Мисол учун хумо қуши, пахта, буғдой. Ўзбек халқининг ғурурини кўтармайдида. Унинг ўрнига Туркистон йўлбарсини қўйиш мумкин эди. Ëки бўлмаса довон самовий отларини қўйиш мумкин эди.

Озодлик: Сизнингча булар ўзбек халқининг ғурурини белгилайдими?

- Ҳа, мисол учун Германия, Полша ëки Россиянинг гербига қарасангиз, унинг салобатини кўрсатиб туради. Масалан осмонда мен катта бургутларни кўраман. Ўшаларни қўйса бўлади. Афсонавий хумо қуши ўзбек халқига бахт келтиради. Йўқ унақа нарса. Гербни кўрсангиз, ҳеч қанақа ҳайратга, даҳшатга соладиган нарса йўқ.

Озодлик: Даҳшатга солиш учун қанақа белгилар бўлиши керак?

- Ўтган асрда йўқолиб кетган Туркистон йўлбарси бўлган. Сибир йўлбарсига ўхшаган бўлган. Бургутлар бор. Мана Хитойни ҳайратга солган довон отлари бўлган.

Байроқ ҳам унақа эмас. Байроқни таърифлаганда 12 юлдуз, 12 бурж. 12 бурж бурун дунëда ҳам борку. Бунинг ўзбек халқига нима алоқаси бор? Регионларни акс эттиради деган ëзувни кўрмаганман. Коллежда, мактабда ўқиганда айтишарди нимани акс эттиришини. Мисол учун Қорақалпоғистон ва вилоятларни тўлиқ акс эттира олмайди у.

Озодлик: Демак, сиз байроқда вилоятларнинг белгилари акс этишини хоҳлайсиз.

- Ҳа. Мадҳия ҳам шижоат бахш этадиган мадҳия эмас. Бошқа давлатларнинг мадҳияси бошқача. Одам ҳар қандай ҳолатда шижоат билан куйлайдиган мадҳия. Қанақадир ҳеч нарсани акс эттира олмайдиган рамзлар, дейди Жонибек.


“Президент Каримовни ёмонлаганни кўзи кўр бўлсин”


Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманидан қўнғироқ қилган деҳқон йигит, 22 ёшли Анварбек президент Ислом Каримовни танқид қилаётган фуқароларга ўз норозилигини билдиради.

- Баъзи бир нималар “Каримов ëмон, ундай, бундай” дейди. Нима учун ëмон? Ҳеч қачон ëмон эмас у. Масалан бошқа бир президент ҳар бир уйга “сенинг пулинг йўқми, мана пул, сенинг светинг йўқми, газинг борми” деб ташлаб кетмайдику. Ҳамма ўзи учун ҳаракат қилиши керак.

Озодлик: Кеча Рустам аканинг гапини эшитдингизми?

- Қанақа гап гапирди у?

Озодлик: “Каримовни отамдан ҳам яхши кўраман. Кимки уни ëмонласа, ëрвораман” деган гапни гапирди. Сиз қанчалик даражада яхши кўрасиз?

- Мен унинг фикрига отамдан дегани нимаю лекин Каримов ëмон нима қилмаган. Биласизми 100 фоизни қандай тушунасиз? Масалан менинг уйимга келиб “Анваржон газинг борми йўқми” деб қилиб бермайди у. Ҳамма ўзи учун ҳаракат қилиши керак. Россияда, бошқа жойда зўр бўлса, президенти зўр қилиб бераëтгани йўқ. Ҳамма нарсани ўзи қилаяпти, ўзи етишаяпти шу нарсага.

Озодлик: Анвар ëшингиз нечада?

- Ëшим 22да.

Озодлик: Ўқийсизми бирор жойда?

- Деҳқончилик қиламан.

Озодлик: Фермермисиз?

- Ўзимнинг ерим бор. Пиëз экаман, буғдой экаман. Нима дейди ўзим учун ўзим ҳаракат қиламан.

Озодлик: Қанча ерингиз бор?

- Давлат берган ер шу. Гапни эшитинг. Бизда кўкатлар пул бўлаяпти. Масалан 10 сотихга эксангиз, почти машина минаяпти. 100 фоиз айта олмайман, лекин бўлади.

Озодлик: Сизда борми машина?

- Бор албатта. Яна нима керак? Гапни эшитинг. Каримовни ëмонлаган одамнинг кўзи кўр бўлади айтиб қўяй. Сизга битта нарсани тушунтириб қўяй. Эшитиб туринг гапни. Масалан битта катта оила. Нариëққа кўчириб беради уй солиб, бошқа қилиб. Масалан улар яхши ишлаб ҳаракат қилиб пухтачиликни қилса, ўзини ўзи тиклаб кетади. Пухтачиликни қилмаса, ҳеч қачон ўзини тиклай олмайди. Ўзи учун ҳаракат қилиш керак. Каримов ëмон экан, яхши деса ҳам, ëмон деса ҳам олиб келиб бермайди. Каримовни ëмонлаган инсон шунинг жойига бориб қилсинчи.

Озодлик: Ҳамма нарсани қилаяпти дедингиз. Масалан Каримов нималарни қилаяпти санаб беринг?

- Мана масалан ҳамма нарса ўтаяпти. Сурхондарëда Баркамол авлод нимаси бўлди. Қурилишлар бўлди. Қанча автобуслар келди. Албатта Каримов гапирганда қилаяпти.

Озодлик: Сиз яшайдиган жойда шароит қанақа? Ҳамма нарса жойидами?

- Шароит борку конкрет.

Озодлик: Нима дегани бу?

- Мен жавоб бераман. Ҳамма нарса жойида. Одамлар виждонли инсон бўлса, ўзини ўзи тиклаб кетади. Мана тинч, осмонимиз мусаффо. Нима кераги бор жанжал жойда яшаб кунига гўшт еган билан фойдаси йўқ. Тинчгина яша. Биров сенга бир нарса демайди, дейди сурхондарëлик Анварбек.

*************************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG