Санкт-Петербургнинг Пушкин туманидаги “Славянка” мавзеси қурилишида 23 январ куни жасади топилган беш нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланишдан ўлмаган.
Марҳумларнинг Озодликка мурожаат қилган яқинларига кўра, бу куни кеча такрорий экспертиза ўтказилганидан сўнг маълум бўлган. Экспертлар ўзбекистонликларнинг ис газидан нобуд бўлган деган хулосани бергани айтилмоқда.
Воқеанинг баъзи тафсилотлари юз берган фожеа жиноят оқибати бўлиши мумкин, деган фикрга асос бўла олади.
Воқеа тўғрисидаги дастлабки информация бу эди:
Санкт-Петербург Бош тергов қўмитаси ахборот бўлими бошлиғи Сергей Капитоновга кўра, ҳозирда исмлари ошкор қилинмаётган ўзбеклар 19, 20, 26, 34 ва 53 ёшда бўлган.
- Топилган жасадларнинг Ўзбекистон фуқароси бўлган мардикорлар экани аниқланди, яна бир киши жуда оғир аҳволда заҳарланиш диагнози билан Жанелидзе номидаги Илмий тадқиқот институтининг “Тез ёрдам” бўлимига ётқизилди. Улар Пушкин туманидаги “Славянка” мавзеси қурилишида ишлаган, деди Сергей Капитонов.
Жанелидзе номидаги Илмий тадқиқот институти ходимларининг Озодликка айтишича, шифохонага ётқизилган ўзбекистонлик 20 ёшдаги йигит бўлиб, айни пайтда у комада қолмоқда. Нобуд бўлганлар маййитининг шаҳар ўликхоналаридан бирида сақланаëтгани айтилмоқда.
Сергей Капитоновга кўра, меҳнат муҳожирларининг спиртли ичимлик ичиб заҳарлангани тахмин қилинмоқда.
Марҳумларнинг 27 январь куни Озодликка мурожаат қилган яқини, сўнгги 4 йилдан буён Санкт-Петербургда ишлаётган 33 яшар самарқандлик Ўғилой Муқимова Тергов қўмитаси вакили информациясини кескин инкор этди.
- Аввал ичкиликдан деди. Кейин курашдик, айтдик. “Булар намоз ўқийди. Бу ëш бола ичмайди. Отаси ëнида. Ким отаси билан ичади?” дедик. Отаси ичса ҳам иккита ëш боланинг ичишига қўймайдику, дейди Ўғилой.
Марҳумларнинг ичкиликдан эмас, ис газидан ўлгани, Ўғилойнинг айтишича, нафақат ўзбекона одоб билан изоҳланади, балки такроран ўтказилган экспертиза хулосаси билан ҳам тасдиқланган.
- Бизлар бошқатдан экспертиза қилишини сўраб, бошқатдан экспертиза қилиб чиқарди буларни. Кўмирдан, дейди Ўғилой.
Ўғилойдан олинган бу маълумотни текшириш учун Петербург маъмурлари билан боғланишнинг ҳозирча имкони бўлмади.
Марҳумлардан бири, Ўғилойнинг айтишича, синглисининг турмуш ўртоғи эди.
Бир ҳафтадан бери жасадлари моргда сақланаётган самарқандликларнинг яна бир қариндоши айтиб берган тафсилотлар марҳумлар жиноят қурбони бўлган, деган фикрни пайдо қилади.
- Қаранг 5 киши ўлган бўлса, биттаси комада. Бу ерда яна бир киши бўлган. У қочиб кетган. Ўша куни кечаси булар уйга телефон қилиб бу ëш болалар айтганки аясига “Бизлар ойлик олдик. Эртага ëки индинга уйга жўнатамиз” деган. Буларнинг компютерлари, телефони, ойлиги бўлган. Ўша боланинг кимлиги билинмаяпти, дейди бир ҳафтадан бери жасадлари моргда сақланаётган самарқандликларнинг яна бир қариндоши
Бу аёлнинг айтишларига Ўғилой Муқимованинг қўшимча қилишича, марҳумларнинг паспортлари ҳам воқеа жойидан йўқолган.
Бу икки қариндош аёлни шу кунда юз берган фожеа тафсилотларидан, унинг юзасидан жиноят иши қўзғатишдан кўра, марҳумлар жасадини ватанга юбориш муаммоси ўйлантираяпти.
Ўғилойнинг айтишича, жасадларни олиш учунгина уларни бир ҳафта сақлаган моргга 3 минг доллар тўлаш керак.
- 90 минг рубл тўлаш керак. Яна буларни олиб кетишга самолëтга пул керак, дейди Ўғилой.
Шуни назарда тутиш керакки, марҳумларни сақлаб тургани учун 27 январгача ҳосил бўлган 90 минг рублли қарз кун сайин ўсиб бораяпти. Ўғилой айтганидай, ҳали жасадларни Ўзбекистонга етказиш учун йўл кира керак бўлади.
Аҳволнинг қай даражада оғир эканлигини ҳис қилиш учун марҳумларнинг оддий қурувчи бўлгани, уларнинг яқинлари ҳам қора ишчи, масалан, Ўғилой Муқимова оддий фаррош эканлигини айтиш кифоядир.
Вазиятдан чиқиш учун Ўғилой Муқимова ва марҳумларнинг бошқа муҳожир яқинлари ҳаракат қилаяптилар, лекин ҳозирча ҳеч қандай натижа йўқ.
Ўғилойнинг айтишича, марҳумларнинг бошқа яқинлари Ўзбекистон элчихонасига ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилган. Лекин Ўғилойнинг айтганларидан чиндан ҳам бу идорага мурожаат қилингани шубҳа уйғотди.
Марҳумлардан баъзиларининг исмлари ҳам маълум бўлди.
- 34га киргани Шаропов Шуҳрат. Синглимнинг эри бўлади у. Эркакнинг фамилияси Аҳмедов, оти Рафиқ эди. Болаларнинг ҳам фамилияси Аҳмедов, аммо исмларини билмайман, дейди Ўғилой.
Шундай қилиб, 23 январ куни Санкт-Петербургнинг Пушкин туманидаги “Славянка” мавзеси қурилишида юз берган фожеа марҳумларнинг иш берувчиларига, Санкт-Петербург шаҳар прокуратурасига, тиббиёт ходимларига берилиши керак бўлган қатор саволларни пайдо қилдики, бу иш билан Озодлик келаси ҳафтада шуғулланишга ҳаракат қилади.