Бобур Ҳазратов 10 йилдан буён дараксиз
Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Шамсиобод қишлоғида яшовчи Рашид Ҳазратов укаси Бобур Ҳазратовни 10 йилдан буён қидиради.
Рашид Ҳазратовга кўра, укаси Бобур 12 йил аввал Россияга ишлашга кетган, дастлабки икки йилда у билан хабарлашиб туришган.
Шундан кейин укасини излашга тушган Рашид Ҳазратов Россиянинг “Жди меня” кўрсатувига ҳам мурожаат қилган.
Бобур Рафиқович Ҳазратов ҳозирда 43 ёшда.
- Оренбург томонда экан. Мен уни ўзим ҳам ахтариб “Жди меня”га мурожаат қилганман. Сайтда менинг аризам ҳам турибди. Улар айтаяптики Уляновск шаҳрида унинг изи йўқолганда. 10 йилдан бери мен ўзим ахтараман.
Озодлик: 10 йил олдин кетганми?
- Ҳа.
Озодлик: Кетгани бўйича дом-дараксиз кетдими ë хабарлашиб турдими?
- Биринчи-иккинчи йиллари телефон билан гаплашдик. Кейинги йиллар гаплаша олмадимда. Мен ўзим ҳам ахтардим. Бизлар қишлоқда турамиз. Бизларда компютер йўқ ҳеч қанақа.
Озодлик: 10 йил давомида кичкина бўлса ҳам дарак чиқмадими?
- Йўқ. Оренбург шаҳрида бир татар қиз билан яшаган экан. Гражданский брак дейди. Қизчаси бор экан. Ҳозир у бошқа биор тожик болага турмушга чиққан. Ўзим суриштирганимча. “Жди меня” менга “унинг оиласи билан учрашасан” деяпти. “Менга оиласи керак эмас, менга ўзи керак” деганим билан улар жим бўлиб қолди. Уларнинг ҳам Уляновск шаҳрида изи йўқолаяптида.
Озодлик: Татар аëл билан ажрашиб кетганми?
- Ҳа, гражданский брак дейди, Россияда шунақа борку, гражданский брак бўлиб яшаган булар ноқонуний.
Озодлик: Бу ëқда оиласи бормиди у кишининг?
- Ҳа.
Озодлик: Болалари бормиди?
- Бор, битта ўғилчаси бор, дейди ўз укаси Бобур Ҳазратовни 10 йилдан бери қидириб юрган Рашид Ҳазратов.
“Токзордаги уйчада қишлаяпмиз”
Самарқанднинг Ургут туманида яшовчи Ҳамдам ака икки йил аввал тумандаги катта фермерлардан бири эди.
Фермерликни оптималлаштириш жараёни натижасида Ҳамдам ака оддий деҳқонга айланди.
2 гектар майдонда узум етиштираётган Ҳамдам акага кўра, мевали дарахтларини ўтин қилиб, кесиб кетишларидан қўриқлаш учун токзор бошидаги уйчада яшаяпти.
- Бола-чақамиз билан ишлаймиз.
Озодлик: Неча гектар ерингиз бор?
- Қарийб икки гектар.
Озодлик: Бу йил совуқ бўлаяпти. Фермерчиликнинг қишки ишлари нима бўлаяпти?
- Аста-аста бўлаяпти қишки ишлар.
Озодлик: Ҳозир қишда далада нима иш қилаяпсизлар?
- Далада ишлаганимиз йўқ ҳали. Уйда бекор. Токнинг бошида қоровул уйчамиз бор. Ўшанинг ичида ëтибмиз кампирим икковимиз. Мана кампирим ҳам шу ерда.
Озодлик: Токзордаги уйчада яшашга шароит борми?
- Горбачев вақтида чорвачилик кооперативи қилган эдик. Шунда қурилиб қолган. Гази бор, свети бор, свети кўп йўғу гази тўлиқ бор. Кўп нолимасак ҳам бўлади. Газимиз кўп. Ургут районига кирадиган трубанинг устида қуриб олганмиз. Газ яхши, фақат чироғимизнинг мазаси йўқ.
Озодлик: Нимага энди токзордаги уйчадасизлар?
- Ҳар йили қишлоққа кўчиб кетар эдик. Кўп нарсани болалар синдириб кетади, дарахтларни ковлаб кетади. Кўп дарахтларимиз бор, 300-400та терак ўстирганмиз, мевали дарахтларимиз бор. Бола-чақамиз билан меҳнат қилганмизда. Ўзимиз экканмиз токларни.
Озодлик: Мевали дарахтларни ўтин қилиб кесишаяпти деган хабарлар бор. Сизлар томонда ҳам мевали дарахтларни ўтин қилишаяптими?
- Айрим жойларда газ йўқ, ўтин қилаяпти.
Озодлик: Сизнинг дарахтларингизга ҳужум қилишмадими?
- Йўқ. Ўзимиз экканмиз, ўзимиз қараяпмиз.
Озодлик: Ўтган йил қанча ҳосил олдингиз узумзордан?
- Яхши, ëмон эмас. Унчалик баланд эмаску бўлади. Мол боқамиз ичидаги ўтларига. Картошка экамиз, пиëз, помидор хуллас яхши, ëмон эмас.
Озодлик: Бу йил совуқ ҳар йилгига нисбатан анча қаттиқ бўлаяпти. Узумларни қанақа сақлаяпсиз?
- Бизларда жуда қаттиқ совуқ бўлгани йўқ. 15-16, 20га ҳам етгани йўқ.
Озодлик: Ўзи қишда узумни қанақа сақлайсиз?
- Узумни майиз қилиб топшириб юборамиз. Бизларда майиз бўлади. Узумнинг ўзини сақламаймиз, дейди самарқандлик Ҳамдам ака.
“Севишганлар кунида хотинимга гул совға қиламан”
“Баҳс майдони” эшиттиришида “Севишганлар куни - байрамми ё бидъат?” мавзусида эфирга узатилган эшиттириш тингловчилар орасида кўплаб баҳс мунозараларга сабаб бўлаяпти.
Авлиё Валентин - севишганлар кунини Ўзбекистонда байрам қилиниши шарт дейдиганлар ҳам бу байрам керак эмас дейдиганлар ҳам анчагина.
Тошкентлик 55 ёшли Муҳаммаджон ака эса Севишганлар кунини нишонлаш тарафдорларидан бири.
- Бизлар ҳам ëшлигимизда севганмиз, севилганмиз. Буни ҳеч унутиб бўлмадими. Севилади, севади. Валентин куни ажойибку. Европага яқинлашув бу жуда ҳам яхшику. Ҳамма қатнашиши керак иложи бўлса. Заҳириддин Муҳаммад Бобурми нима дейишди. Тўсиб бўлмайдию севгига, севилишга. Нимаики бўлсин халқ барибир ўзиникини танлайди. Ҳаëт шунақа. Мана бугун Навоий бобомизнинг туғилган кунлари. Ашула эшитиб ўтирган эдим. Вақти келганда улар ҳам севганлар, севилганларку. Европаларга яқинлашиш керак иложи борича. Динни талқин қилиш керак эмас. Дин ўз йўлида. Севгига, севилишга, ëшларга нима алоқаси бор пайғамбарнинг, бошқанинг? Лекин яхши кунку. Қанча хурсанд бўлса арзийдиган кун. Ëшлар маза қилсин.
Озодлик: Севишганлар куни сизнинг уйда нишонланадими?
- Бизлар энди хотинимиз билан дардлашиб, бошқа қилиб, айтаëтувдим гул совға қилайми, нима қилай, 14 феврал яқинлашаяпти деб, дейди тошкентлик Муҳаммаджон ака.
****************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.
Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!