Бир ҳафтадан сўнг Ўзбекистонда махсус хизматларнинг 01 (ўт ўчитувчилар), 02 (милиция), 03 (тез тиббий ёрдам), 04 (табиий газ таъмири), 09 (телефон маълумотлари) каби 0 билан бошланадиган барча телефон рақамлари ўзгаради.
“Ўзбектелеком” ширкатининг исмини ошкор қилмаган ходимига кўра, эндиликда 0 билан бошланадиган барча телефон рақамларининг олдига 1 рақами қўйилади.
- 01, 02, 03, 04 дан 09 гача бўган барча рақамлар, умуман, махсус хизматларнинг 0 билан бошланадиган телефон рақамларининг олдига 1 қўшилади. Ўт ўчурувчилар 01 эди, энди 101 бўлади. Милиция 02 эди, энди 102 бўлади. Энди “скорый” чақирсангиз 03 термасдан, 103 га қўнғироқ қилшингиз керак бўлади,- дейди “Ўзбектелеком” ходими.
Шунингдек, эндиликда Ўзбекистонда мобил телефон рақамларининг префикслари ўзгаради. Учта компания - “Beeline”, MTS ва “Perfectum Mobile”нинг олд қўшимчаси 100-109 рақамларидаги 1 ўрнига 8 қўйилади.
- Эндиликда адашиб кетмаслик учун 1 билан бошланадиган мобил телефонларнинг рақамлари ўзгаради. Масалан, 103 да жойлашган МТС нинг барча рақамлари 8 га ўтади яъни 803 бўлади. 103 эса “скорый"га бириктирилади,- деди “Ўзбектелеком” ходими.
“Beeline”нинг +99890 кодидаги 105, 106 ,108 рақамлари эндиликда 805, 806, 808 га ўзгаради.
MTS компаниясининг префикси 100, 101, 102, 103, 104, 107 рақамлари билан бошланадиган Тошкент шаҳридаги абонетларнинг (коди +99897) рақамлари 800, 801, 802, 803, 804, 807га ўзгартирилади.
“Perfectum Mobile”нинг 109 рақами эса 809 га айланади.
“Ўзбектелеком” ширкатининг исмини ошкор қилмаган ходимига кўра, шаҳарлараро ва халқаро телефон қўнғироқларини амалга оширишни халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида рақамлар ўзгартирилаяпти.
- БМТнинг қошида Халқаро Алоқа Иттифоқи деган ташкилот бор. Женевада жойлашган. Улар ҳар-хил йўналишларда тавсиялар беради. Ана шу тавсиялардан бири шаҳарлараро қўнғироқларни 0 орқали халқаро қўнғироқларни эса 00 орқали амалга ошириш керак. Бизда ҳозир халқаро қўнғироқни амалга ошираман десангиз 8 теришингиз керак. Икки диапазон-0 ва 00 бизда банд эди яъни махсус хизматлар телефон рақамлари 0 билан бошланади. Шунинг учун биз мана шу диапазонни бўшатишимиз керак бўлди,- деди “Ўзбектелеком” ходими.
Ҳозирда “Ўзбектелеком” Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлигига янги ўзгаришлар бўйича ўз таклифларини киритган.
“Ўзбектелеком” маълумотига кўра, узоғи билан бир ҳафтадан кейин янги рақамларга ўтилади.