Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:33

Ишлар қалай, талаба?


Ўзбекистонлик талаба қанча стипендия олади? Бир кунлик сарф-ҳаражати қанча? Ижарага олган уйи учун неча пул тўлайди?


Талабанинг маиший турмушига бежиз қизиқиб қолганимиз йўқ.

Ўзбекистон янгиликларини ёритувчи сайтлардан бири куни кеча Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий университети ëнидаги талабаларга хизмат кўрсатувчи магазинлар комплекси ва маиший овқатланиш жойлари бир йил олдин бузилгани, аммо унинг ўрнига ҳеч нарса қурилмагани тўғрисида ёзди.

Бузилган гузар

Ёш аспирант Санжардан ўша комплекс тўғрисида сўраб-суриштирдик.

- Беруний метро станциясидан чиққан жойда автобус бекати бор эди ва ўша бекатнинг ўзида бир неча магазин, кафега ўхшаган нималар ҳаммаси бир комплекс шаклида жойлашган эди. У ерда асосан талабалар учун пишириладиган овқатлар пиражки, кофе, ҳот дог шунақанги нималар тайëрланарди. Кўпчилик ҳолатда талабалар шу ерда овқатланарди. Бу ҳозирги кунда, деярли бир йил бўлиб қолди, умуман бузиб ташланди ва ҳозир ўрнида ҳеч нима йўқ, дейди Санжар.

Асосан талабаларга хизмат кўрсатиб турган катта бир гузарнинг нима сабабдан бузилганини Санжар билмайди, лекин ўзининг тахминлари бор.

- Бир томондан ўйлашимча, у ерда санитария гигена ҳолатлари жуда ачинарли аҳволда эди. Балки шу ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин деган фикрдаман, дейди Санжар.

Бузилган гузар баҳона бугунги ўзбек талабаси маиший ҳаётининг баъзи жиҳатларини ўрганишга уриндик.

Талаба қанча стипендия олади?

Фарғона Политехника институти талабаси Маҳмуджон ўртача стипендия олади.

- 160 минг.

Озодлик: Сиз аълочимисиз ëки тўртга ўқийсизми? Энг катта стипендиями бу?

- Йўқ, тўртники бу, дейди Маҳмуджон.

Ўзбекистонда пенсия, нафақа ва стипендиялар ҳар йили индексация қилиб турилади, тўғрироғи мамлакат ҳукумати тили билан айтилганда ошириб турилади ва сўнгги бор 2011 нинг 1 декабридан 10 фоизга оширилган эди.

Урганч давлат университети талабаси Азамат ўтган йили “3” га ўқиган ва шунинг учун стипендияси анча оз бўлган.

- 65 мингмиди, 68 минг эди шекилли, дейди Азамат.

Аспирант Санжар Ўзбекистон миллий университетини битирганига кўп бўлгани йўқ. Икки йил олдин у талаба эди ва аълочилар стипендиясини олар эди.

- Бешлик стипендия олардим. Бешлик стипендия 130 минг сўм атрофида эди.

Озодлик: Демак, икки йуил олдин энг катта стипендия 130 минг сўм эди. Энг кичик стипендия...

- Энг кичик стипендия 75 мингми шунақа эди, деди Санжар.

Талаба овқатланишга неча пул сарфлайди?

Урганчлик талаба Азамат ўз уйида яшаб ўқийди ва кўчада кунига бир мартагина овқатланади – тушлик қилади.

- Тушлик минимално икки минг сўм бўлади, дейди Азамат.

Демак Урганчда талаба қоринни икки минг сўмга “алдаш” мумкин.

Лекин Тошкентда бунинг иложи йўқ.

Санжар Талабалар шаҳарчасида истиқомат қиладиган талабанинг озиқ-овқат учун қиладиган бир кунлик харажатини ҳисоблаб берди.

- Масалан ўртача нонуштага 5000 сўм атрофида кетади битта одамга. Тушлик 7-8 минг атрофида кетади. Баҳолари бошқа жойларга қараганда бирмунча арзон.

Озодлик: Демак, нонушта 5000, тушлик 8000, кечки овқат яна 8000.

- Кечки овқат ҳам 8000 атрофида, дейди Санжар.

Талаба қаерда овқатланади?

Гапни Ўзбекистон Миллий университети ëнидаги талабаларга хизмат кўрсатувчи магазинлар комплекси ва маиший овқатланиш жойлари бир йил олдин бузилганидан бошлаганимиз учун Санжардан айнан шу шаҳарчадаги ошхоналар тўғрисида сўрадик.

- Талабалар шаҳарчасида бугунги кунда ошхоналар етарли даражада дейишимиз мумкин. Бу ëқда талабалар ëтоқхонаси ëнида кўпчилик ошхоналар жойлашган. Кўпроқ ўқув корпуслари ëнидагиларни бекитиш, олиб ташлаш жараëни кетаяпти бугунги кунда. Талабалар ëтоқхонаси ëнидагилар етарли даражада бўлиши керак.

Озодлик: Ўқув корпусларидаги ошхоналар ëпилаяптими?

- Беруний метродан чиққан жойдаги тамаддихона ва ошхона ҳаммаси ўқув корпусига яқин жойдада. Чиқасиз Миллий университетнинг ўқув корпуси бошланади. Шу ердагини олиб ташлади. Ëнида яна бир қанча майда нималар бор эди. Қўлда пишириб олиб келиб сотиладиганлар бор эди. Уларни ҳам кўрмаймиз ҳозир у ерда. Талабалар турар жойи томонида катта-катта ошхоналар бор. Талабалар асосан шу жойда овқатланади.

Озодлик: Хоним-поним сотишарди опалар. Ўшанақалар ҳозир йўқми Талабалар шаҳарчасида?

- Йўқ, ҳозир уларни чеклашаяпти, дейди Санжар.

Талаба тўлайдиган ижара ҳақи

Урганчлик талаба Азаматнинг айтишича, Университетга қарашли

- Ëтоқхонанинг шароити жуда яхши эди. Гази, суви, ҳожатхонаси яхши эди. Ҳаммага етмайди лекин. Жой ҳамма талабага етмайди, дейди Азамат.

Шунинг учун талабаларнинг бир қисми хусусий хонадонларда ижарада туришга мажбур.

Ижара ҳақи, вилоятларда Тошкентга қараганда анча арзон. Азаматнинг айтишича, Урганчда кўпқаватли уйдаги шароити мақтовдан ҳоли бўлган икки хонали квартирада ойига 100 минг сўм тўлаб туриш мумкин.

Тошкентда эса, квартира ҳақи қимматроқ. Санжардан сўраб-суриштирдик.

Озодлик: Тўртта талаба йигит бирорта опоқининг уйидан битта хона олса, тўртта йигит битта хона учун неча пул тўлайди?

- Агарда уйнинг эгаси билан яшайдиган бўлса, уйдан битта хонани оладиган бўлса, ҳар битта одам 50 минг сўмдан пул тўлайди. Иккинчи вариант, агарда эгаси улар билан турмайдиган ва талабаларга квартирани ижарага берадиган бўлса, икки хонали квартирани олиб қарайдиган бўлсак, 150 доллардан ўртача нархи 170 доллар.

Озодлик: Бу кўп қаватли уйдаги икки хонали квартира. Ҳамма шароитлари бор, иссиқ сув, совуқ сув ва ҳоказо.

- Шундай, дейди Тошкентдан Санжар.

Ўзбекистонлик талабанинг маиший ҳаётига бирров назар ташлаб олдик.
Бугунги талаба бундан 20-30 йил аввал ўқиган талабадан нимаси билан фарқланади? Умуман авлодлар орасидаги тафовутлар нималарда кўринади?

Бу саволлар атрофида олий ўқув юрти ўқитувчиларидан бири Фарҳод Толипов билан суҳбатлашдик. Суҳбатни сайтимизда тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:15 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG