“Ноҳақ қамалиб кетишдан қўрқиб Ўзбекистондан қочдим”
“Эркин микрофон”га 18 май куни ўзини Сурхондарё вилоят Қизириқ туманидан деб таништирган Абдувоҳид Қиличев постсовет мамлакатларидан бирида туриб мурожаат қилди.
Айтишича, у Денов туманидаги Хайрабод пахта тозалаш заводида бир муддат бошлиқ бўлиб турган, ёши 58 да, ватанни қамалиб кетишдан қўрқиб ташлаб чиққан.
Ўзини мутлақ айбсиз, деб билаётган Абдувоҳид Қиличевга гапларини айтиб олишига имкон бердик.
- Менинг исмим Абдувоҳид. Фамилиям Қиличев. Сурхондарë вилояти, Қизириқ туманиданман. 58 ëшдаман.
Озодлик: Микрофонни ëққунча “Ҳозир Ўзбекистондан ташқаридаман. Мени судламоқчи бўлишаяпти Ўзбекистонда. Шунинг учун қочиб чиқдим. Ўзбекистонга қайтиб борсам, мени қамаб қўйишади” деб зорландингиз.
- Худди шундай.
Озодлик: Шу қочиб чиққанлигингиз тарихини айтмоқчисиз, шикоят қилиб олмоқчисиз. Шунчалик қочиб чиқиб олган экансиз, гапириб олишга ҳаққингиз бор.
- Аввало чиқишимнинг сабаби, менинг учта қизим Тошкент шаҳрида ....
Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.
Азиз тингловчи, биз қамалиб кетишдан қўрқиб Ўзбекистонни тарк этган сурхондарёлик Абдувоҳид Қиличевга гапириб олиш имконини бердик, холос.
У кишини ватандан қочишга мажбур қилган омилларни тушунишга уриниб кўрдик.
Прокуратура Қиличевни айблар экан, балки чиндан ҳам инкор этиб бўлмайдиган далиллари бордир.
Лекин, ўзингиз эшитганингиздек, Қиличев ўзи устидан ўтадиган судловнинг одил бўлишига ишонмаяпти.
Балки чиндан ҳам Абдувоҳид Қиличев мутлақо айбсиздир?
Балки узоқ Сурхондарёда Қиличев ва у билан бирга судланаётганлар ишига Тошкентдаги мутасаддилар эътибор бериб қўяр, деган умид билан суҳбатни эшиттиришга қўйдик.
“Сув сўраб бормаган жойимиз қолмади”
Сурхондарёлик Қиличев суднинг одиллигига ишонмай шикоят қилиб турган бир пайтда Тошкентнинг Бектемир туманида истиқомат қилувчи Клара опа ўзи яшовчи кўпқаватли уйда иссиқ сув йўқлигидан арз қилди.
- Мен Тошкент шаҳри Бектемир туманида тураман. Алимова Клараман. Кўп қаватли уйларни, 56-автобазага қарашли 5 этажли иккита дом бор. Ўша иккита домда иссиқ сув масаласи муаммо бўлиб турибди.
Озодлик: Иссиқ сув йўқми?
- Иссиқ сув масаласи бўйича менимча ҳеч кимда қарз йўқ. Лекин ўша иккита дом 56-автобазага қарашли бўлиб, улар банкрот бўлгандан кейин шаҳар теплоэнергиясига ўтказмоқчи бўлган. Булар қабул қилмаяптими ë ҳаракат қилмаяптими туманимиз ҳокимияти ҳар доим мажлисларда ваъда беради икки ҳафтадан кейин, бир ҳафтадан кейин. Қиши билан отоплениедан келадиган иссиқ сувдан фойдаландик мана шу антисанитария ҳолатда. Отопление ўчди, иссиқ сув йўқ. Ҳар доим хат билан чиқамиз, маҳалла комитети билан чиқамиз, гаплашамиз. Икки ҳафта, икки ҳафта – бу икки ҳафтаси ҳеч тугамайди. Икки ҳафтадан кейин дейди. Мана бугун ҳам қўнғироқ қилган эдим. Икки кундан кейин, деди. “Аниқми? Икки кундан кейин берасизларми?” десам, “Кўрамиз энди” дейди. Запчасть йўқмиш.
Озодлик: Бектемир туманида сиз яшаëтган домда иссиқ сув йўқ экан. Шу ҳақда мана Озодликка айтаяпсиз. Бошқа борадиган жой йўқми ëки ҳамма жойга бориб бўлдингларми бу масала билан?
- Борадиган жойимиз маҳалла комитетидан бошладик. Маҳалла комитети “ҳокимиятга борманглар” дейди. Ҳокимиятга хат билан чиқдик. Ҳамма домдагилар қўл қўйишди, талаб қилдик. Телевизорга ҳокимимиз чиқиб “Мана сувлар берилаяпти. Ҳамма ëқ яхши” дейди. Ваҳоланки йўқ.
Озодлик: Мана Озодликка мурожаат қилдингиз. Мурожаатингизни эфирда берамиз. Шикоятингиз эфирда эшиттирилгандан кеин иссиқ сув пайдо бўлиб қолади деб ўйлайсизми? Ишонасизми шунга ишонмайсизми?
- Энди билмайман. Ҳаракат қилиш керакку барибир. Қаëққадир айтиш керак. Мен масалан “қаëққа борсангиз, бораверинг” деган гапларни эшитдим. Шу бугун қўнғироқ қилайчи. Зора халққа фойдаси тегиб иссиқ сув бериб қолса. Мана 30 апрелда президентимизнинг қарорлари чиқдику. Кўп қаватли уйларда ëрдам берилсин. Ремонт қилинадиганлари қилинсин, сув берилсин” деди, дейди Клара опа.
*********************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.
Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!