Қирғизистон ахборот хавфсизлигини кучайтирмоқчи
Қирғизистонлик мутахассислар гуруҳи Боткен вилоятида телерадиоэшиттиришлар сифатини текширар экан, Исфана шаҳри марказида қуввати 30 ваттли ҳамда Лайлак туманидаги Бешкент қишлоғида 10 ваттли транслятор ишлаётганини аниқлашди, деб хабар қилди Озодлик радиоси қирғиз хизмати.
Айтилишича, тилга олинган иншоотлар Ўзбекистон телевидениелари кўрсатувларини ўша ҳудуд халқига етказиб бермоқда.
Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Ўзбекистон ТВлари кўрсатувларини узатаётган ретрансляторлар нима учун Қирғизистон ҳудудида ишлаётганини аниқлашга уринган.
“Маҳаллий даражада бу савол жавобини биладиганлар жавоб бермади.
Айтилишича, ретрансляторларнинг бири 30 йил илгари ўрнатилган, иккинчисини эса, маҳаллий аҳолининг ўзи ўрнатиб олган”, деб хабар қилди мухбир.
Масалага Қирғиз Республикаси Mиллий алоқа агентлиги раиси ўринбосари Чингиз Бекташев аниқлик киритди.
- Бу соҳадаги ишларнинг барчаси ўзаро келишувлар асосида олиб борилмоқда. Ретрансляторни қўшнилар ўрнатмоқчи бўлса, биз билан, биз ўрнатмоқчи бўлсак, улар билан келишамиз. Барча ретрансляторлар тўғрисидаги маълумотлар бизда мавжуд. Бундан ташқари улар халқаро реестрларда ҳам қайд этилади, деган Чингиз Бекташев Озодлик мухбирига.
Қирғизистон ҳукумати мамлакат информацион хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Мутахассисларнинг Боткен вилоятида ўтказган текшируви ҳам ана ўша уринишлардандир.
Бироқ информацион технологиялар ривожи кишиларни ўз тилида информация олиш имкониятларини кенгайтириб юборди.
Сунъий йўлдош чиққандан бери¸ ретрансляторларга ҳожат қолмади
Бу фикрга Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида ҳамда қўшни давлатларнинг Ўзбекистонга чегарадош ҳудудларида яшайдиганлар билан қилган мулоқотларимиз натижасида келдик.
Ўзбекистоннинг Сўх тумани Қирғизистоннинг Боткен вилояти билан чегарадош.
Сўхлик Камолиддиннинг айтишича, мамлакатнинг чекка ҳудудларидан бўлган бу туман аҳолиси ҳам Ўзбекистон телеканаллари кўрсатувларини кўра олади.
- "Спорт" канали, "Ëшлар" ва "Ўзбекистон 1-канали"ни олади, дейди Камолиддин.
Лекин яқин-яқинларгача ҳам тумандаги баъзи Чашма, Ҳушëр, Ғазноб, Ханача
қишлоқлари аҳли Ўзбек ТВси кўрсатувларини кўра олмас эди.
- Уч-тўрт йил бўлди. Ўзбекистон канали спутникка чиққандан кейин ўша жойларда қўшимча антенналар қўйилди. Спутник орқали оладию. Ўша орқали қўйилди, дейди Камолиддин.
Ва натижада, тилга олинган қишлоқлар аҳли ҳам “Ўзбекистон” канали кўрсатувларини томоша қилишни бошлаган, деб хабар қилди сўхлик Камолиддин.
Ўзбек тилида чиқадиган “Жанубий Қозоғистон” газетасининг исмини айтишни истамаган ходимасига кўра, унинг юртдошлари ҳам “Ўзбекистон” телеканали кўрсатувларини кўра олади.
- Спутник антенна билан қўйса кўради. Чет қишлоқ жойларда баланд-баланд жойларда простой антенна билан кўра олади.
Озодлик: Шахсан сизнинг уйингизда сиз Ўзбекистон телевидениесини кўрасизми?
- Кўра олмаймиз.
Озодлик: Сизларда агар спутник бўлмаса кўра олмайсизлар.
- Кўрсатмайди. Простой антенна билан кўрсатмайди, дейди “Жанубий Қозоғистон” газетасининг исмини айтишни истамаган ходимаси.
Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Колхозобод туманидаги Гулистон қишлоғидан Афғонистонгача 30, Ўзбекистонгача 150 километр.
Гулистонлик Хидиралининг айтишича, қишлоқ аҳли
- Ўзбекистоннинг биринчи программаси ва ФорумТВни шу ердаги ўзбеклар кўради.
Озодлик: Тожикистон телевиденисини ҳам кўра оласизларми?
- Тожикистонникини оддий антенна билан кўрса бўлади. Афғонистондаги ўзбекларнинг телевидениеси борку. "Ойна" телевидениесини ҳам кўрамиз. Бунинг ҳаммаси сунъий йўлдош орқали кўрилади, дейди Хидирали.
Афғонистоннинг шимолидаги қатор вилоятларда ҳам ўзбеклар яшайди ва кейинги йилларда улар ҳам ўзбек ТВси кўрсатувларини томоша қилмоқда.
Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида масъул лавозимда хизмат қилувчи доктор Ҳафиз бундай деди:
- Афғонистон шимолидаги аксар вилоятларда Ўзбекистон телевидениеси, хусусан Канал-1 ни кўра олишади. Бу оддий антенналар билан эмас. Ўзбекистон телевидениеси сунъий йўлдошга чиқақандан кейин Афғонистондаги телевидение кабеллари буни олиб нашр этиш имкониятига эга бўлди. Ҳозир Мозори Шариф, Шибирғон, Сарипул, Форëб, Тохор вилоятлари Ўзбекистон телевидениесини томоша қилиш имконига эга. Афғонистонлик ўзбекларнинг кўпчилиги бу телевидениеларни томоша қилишади, дейди афғонистонлик доктор Хафиз.