Исми шарифини ошкор қилмасликни сўраган суҳбатдошга кўра, қамалган аёллар унинг дугоналари бўлиб, улар билан биргаликда Тошкентдаги хонадонлардан бирида ислом дини бўйича билим олганлар.
Дугоналари маҳкамага тортилгач, уч фарзанди билан Дубайга қочишга мажбур бўлганини айтади 35 ёшли тошкентлик аёл.
- Тошкентдан хўжайиним, учта болам билан чиқдик бу ëққа. Ўзбекистон сиëсатидан қочиб чиқдик. У ердаги ҳамма ўртоқларимни қамаб юборишди қизларни.
Озодлик: Нима деб қамашди?
- Бизлар улар билан бирга илм олган эдик Тошкентда 2007 йил ислом бўйича. Ҳеч қанақа ëмон нарса қилмаганмиз. Фақат илм олганмиз. Қуръон илмини олганмиз, ҳадис олганмиз, тавҳид дарсини олганмиз. Фақат мана шу учун титкилаб топиб, ўзи ўртоқларимнинг эри қамоқда эди шундоқ ҳам, 159 билан қамаган эди, ҳозир энди хотинлари ҳам қамоқда.
Озодлик: Нечта дугонангизни ва қачон қамашди?
- Декабр ойининг охиридан бошланди. Январ ойининг охирроқларида биз чиқиб келдик бу ëққа. Менинг тўртта дугонамни қамашди.
Озодлик: Қайси моддада айблашаяпти уларни?
- 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) қўйдими ëки 244 (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш, ноқонуний диний ва бошқа уюшмалар фаолиятида иштирок этиш) қўйдими билмайман.
Озодлик: Қанчага қамалди улар?
- Биттасига 6 йил, биттасига 7 йил берибди. Битта қизимизнинг судини ҳали қилмабди. Яна битта қизимизга неча йил берганини билолмадим.
Озодлик: Сизлар қаерда ўқигансизлар? Ким ўқитган?
- Хонадонларда дарс олганмиз.
Озодлик: Яширинча илм олганмисизлар?
- Бу яширинча эмас. Ўзимизнинг Тошкентда, Ўзбекистонда ҳамма илм олганку. Кимдир мадрасада, кимдир уйда олган тузукроқ илмли одамларни топиб.
Озодлик: Қамалган дугоналарингизнинг исм-фамилияларини айта оласизми?
- Айтсам ўртоқларимга зиëн бўладида. Шунисидан қўрқаман.
Озодлик: Улар аллақачон қамоқда ўтирган бўлса, бундан ортиқ яна қанақа зиëн бўлиши мумкин?
- Яна срок беради. Ҳеч қайси ўртоғимни ўзим ҳам билдиргим келмайди. Ҳаммасига яна қўшимча беради. Мен ўзим гувоҳи бўлганман. Менинг ўртоғимнинг хўжайинини битта бола мен танийман дегани учун у бола ҳам қамалди, эрига яна бир ярим йил қўшиб берган. Мен ўзим Хадичаи кубро мадрасасида ҳам ўқиганман 2001-2002 йили тайëрлов курсларида. Оддий диний билимдан бошқа ҳеч нарса берилмаган. Мен ўзим ҳам бемалол айта оламан, бу қизлар билан диний билим, Қуръондан бошқа билим олинмаган.
Озодлик: Моддасини билмасангиз ҳам уларни нимада айблашаëтганини эшитгандирсиз. Ноқонуний билим олгансан деяптими, нима деяпти?
- Ноқонуний жамоат тузганлик ва диний экстремизмда. Диний экстремизм нималигини ўзим ҳам яхши тушунмайман. Давлатга қарши нима қилгансизлар деяпти.
Озодлик: Қаердасизлар ҳозир?
- Бизлар Дубайга чиққанмиз ҳозир. Қочиб чиқдик. Ўртоқларимни бирин-кетин қамаб бошлади. Дуч келган рейсга билет олиб учиб Дубайга келдим. Ҳозир мана шу ерда яшаяпмиз. Қайси рейс яқин бўлса, ўшанга олдимда. Чунки ўртоқларим бирин-кетин қамалаëтган эди. Уже Тошкентда қолишнинг иложи йўқ эди.
Озодлик: Ҳозир вазиятларингиз қанақа?
- Хўжайиним юк кўтарувчи бўлиб ишга жойлашдилар. 550 доллар ойлик беради. Ишлари оғирроқ. Лекин бу ерда намозларга чиқса, бошқаларига индамайди. Бу ерда Қуръон ëдлаш курслари бор экан, ўша ерга чиқаяпман. Бу ерда анча енгилроқ экан у ëққа қараганда. Аëл кишилар ҳижоб кийса ҳам индамайди бу ерда. Озгина пулимиз бор эди алҳамдулиллоҳ, Оллоҳга ҳамд бўлсин. Виза тўғирлаб беришди бизларга ҳам. Ҳозир икки йиллик виза олиб бемалол болаларимиз билан яшаяпмиз.
Озодлик: Икки йилдан кейин нима бўлади?
- Икки йилдан кейин Оллоҳга топшириб қўйдим. Унгача хўжайиним ишлайверсалар, ишхонадан ҳам уй-жой, виза қилиб бераркан. Агар икки йилнинг ичида Ўзбекистонда режимлар ўзгармаса, бизлар албатта Ўзбекистонга қайтмаймиз.
Озодлик: 550 доллар билан Дубайда кун кечирса бўларканми?
- Энг арзон уйни олганмиз бизлар. Бир ойга 300 доллар берамиз.
Озодлик: 250 доллар еб-ичишга қолаяпти.
- 250 доллар кетмайди. 100 долларга бир ойлик нимани бозордан қилиб олсангиз бўлади. Бу 366 дирҳам бўлади. Чиройли рўзғор қилиб бир ой еб ўтирсангиз бўлади. Албатта зўр еб-ичиш бўлмайди. Ўртача ейсиз. Ҳар ҳолда болаларингиз ҳар куни ҳўл мева ейди, сут ичади, қатиқ ейди ҳар куни.
Озодлик: Болаларнинг ëши нечада? Мактабга боришадими?
- Болаларимни ҳали мактабга жойлай олмадим. Ўғлимнинг энг каттаси 13 ëшда. Кичкинам 11 ëшда. Энг кичкинам жуда ҳам кичкина ҳали.
Озодлик: Мактабга ҳам оз қолди. Ҳаракат қилаяпсизми?
- Биринчи биттасини жойламоқчимиз. Чунки мактаб йилига 15 минг дирҳам экан. 4000 долларга яқинроқ пул бўлади.
Озодлик: Бу анча пулку. Имкони бўладими?
- Худо хоҳласа хўжайиним янги ишга ўтсалар, энди билмадим, ҳаммасини Оллоҳдан умид қилиб турибмиз. Болаларимни Оллоҳ учун мана шу ерда ўқиб олим бўлади деб умид қилганман.
Кейин битта нарсани айтмоқчиман. Қурултой бўлдию Муҳаммад Солиҳники. Хурсанд бўлдимда тўғриси. Муҳаммад Солиҳнинг ишларини қўллаб-қувватлайман. Агар шу ишлари хайрли бўлса, Оллоҳ ўзи ëрдам берсин. Битта муслима аëл сифатида қўллаб-қувватлайман. Ўзбекистондаги эзилаëтган алларни ўзим кўриб келдим кўзим билан. Ўртоқларимни жуда ҳам ëмон азоблашган. Орқаларига дубинкалар тиқишган. Жуда ҳам ëмон аҳволда ўртоқларим. Ҳаммасини ëмон қилишган. Мен ҳайрон бўламан ўша ердаги эркаклар жим шу нарсага қараб ўтирганига. Масалан ҳозир айтишларим мумкин уйда илм олиб нима бор? Қаерда олиш мумкин? Бирорта мадраса, ўқиш нималари очиб қўйганда майли эди. Мана шайхнинг таҳфизлари (Қуръонни ëд олдирувчи ўқиш) очиқ эди, уни ҳам ëпиб қўйган. Қаерда очилса, дарров МХХ бориб ëпади. Очилади ëпилади. Қаерда исломни ўрганиш мумкин.
****************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.
Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!