Яқинда Бухоро вилоят Жиноят ишлари бўйича суди 35 кишидан иборат жиноий гуруҳнинг шов-шувли иши бўйича аппеляция жараёнини якунлади.
Жиноят курсисига ўтқазилган 35 киши ўтган йилги қабул мавсумида абитуриентлардан пора олганликда айбдор деб топилган ва уларнинг барчаси узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Бухоро вилоят судининг ўзини таништирмаган ходими аппеляция маҳкамаси Вобкент туман Жиноят ишлари бўйича судининг дастлабки ҳукмини ўз кучида қолдирганини айтиб, судланувчиларнинг қамоқ муддатларига ойдинлик киритишни истамади.
Вобкент туман судининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, 35 киши ўтган йилги қабул имтиҳонларидан сўнг қўлга олинган.
Маҳкама пайти уларга қўйилган айбловлар ўз тасдиғини топганини айтган суд ходими¸ бошқа тафсилотлар учун расман мурожаат қилишимиз шартлигини таъкидлади.
“Инсон ва қонун” газетасининг жорий йил 17 июлдаги сонида ёзилишича, мазкур гуруҳ аъзолари Бухоро Давлат Тиббиёт институти ва Бухоро Юқори технологиялар муҳандислик-техника институтига ўқишга киритиш ваъдаси билан 79 нафар абитуриентдан 2000 доллардан 8000 долларгача пора олган.
Мазкур гуруҳга бухоролик Миркомил Исабоев ва Элмурод Саломов бошчилик қилганини ёзади газета.
Озодлик мухбири суҳбатлашган Бухоро Юқори технологиялар муҳандислик- техника институтининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, гуруҳ раҳбарларидан бири орган ходими, иккинчиси эса Бухоро олийгоҳларидан бирининг ўқитувчиси бўлган.
Жиноий гуруҳ аъзолари пора олган абитуриентларни ўқишга киритиш мақсадини амалга оширишни пухта режалаштирган.
“Инсон ва қонун” ёзишича, бу мақсадни амалга ошириш учун жами 45,2 минг АҚШ доллари сарфлаб, Wi-Fi радиосигналли антенналар, компютерлар ва мобил телефонлар сотиб олинган. Улар орқали тест имтиҳонлари пайти пора олинган абитуриентлар билан алоқа ўрнатилган.
Бухоро вилоят судининг ходимига кўра, гуруҳ аъзолари ушбу техника ёрдамидан бир неча йил мобайнида тест имтиҳонлари пайти фойдаланиб келган.
Жиноий гуруҳ қўлга олингач, улар пора билан ўқишга киритган талабаларнинг барчаси ўқишдан ҳайдалган.
Бухоро Юқори технологиялар муҳандислик- техника институтининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, мазкур институтдан 19 талаба айни гуруҳ ёрдамида ўқишга киргани аниқланиб, ўқишдан ҳайдалган.
Жорий йилда ҳам мамлакатдаги иккита олийгоҳнинг беш нафар домласи порахўрликда гумонланиб, қўлга олинди.
10 июл куни Тошкент Ирригация ва мелиорация институтининг Сув хўжалиги иқтисодиётини бошқариш факултети декани Насриддин Шамситдинов ва ўқув бўлими инспектори Фарангиз Ризаева олийгоҳга киритиб қўйиш ваъдаси билан 6000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайти ушлангани хабар қилинди.
Жорий ойнинг бошида Гулистон Давлат университетининг ҳам икки нафар ўқитувчиси ҳам пора билан ушланган, яна бир ўқитувчи пора олганлик айби билан ишдан бўшатилган эди.
2 июл куни Тошкент Давлат Юридик институтини 12 йил давомида бошқарган профессор Мирзаюсуф Рустамбоев ректорлик лавозимидан бўшатилди.
Рустамбоевнинг ҳам айни қабул жараёни кетаётган пайтда ишдан кетишига “институтда авж олган коррупцияга алоқадорлиги” сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинди.