Китоб Иқтисодиёт коллежидаги можаро тобора кучаймоқда
Директоримиз ишга тикланганидан сўнг 18-20 ўқитувчини ишдан ҳайдади. Устидан судга арз қилган эдик, суд ўзимизга жарима солди. Шахсан мен 30 минг сўм жарима тўладим, деб арз қилди Қашқадарё вилоят Китоб туманидаги Иқтисодиёт коллежининг жорий йил апрелида ишдан ҳайдалган ўқитувчиси.
Ишдан ҳайдалиши арафасида коллежда котиба бўлиб ишлаб турган аёл исм-фамилиясини айтмаслигимизни илтимос қилди. “Исмимни айтсам, эртага директорнинг одамлари келиб, мени қўрқитади”, деди.
Китоб Иқтисодиёт коллежидаги можаролар бугун пайдо бўлган можаролар эмас. Бу ўқув юртидаги муаммолар бир неча ойдан бери давом этиб келмоқда ва Озодлик радиоси уларни ўз вақтида ёритган.
“Эркин микрофон”га 27 июл куни мурожаат қилган аёл билан ўтказилган суҳбатни тингланг.
- Коллежимизда аҳвол жуда ҳам кескин турибдида. Ташкилот ë бошқа мутахассислар келиб ëрдам беришнинг иложи йўқми? Қанча-қанча судларга, бошқаларга мурожаат қилаяпмиз. Судлар кўраяпти, лекин ҳеч ким бизларга ëрдам бера олмаяпти.
Озодлик: Сиз нима иш қиласиз бу коллежда?
- Ўқитувчилик қиламан.
Озодлик: Неча йилдан бери?
......
Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.
Озодлик радиосини Ислом Каримов ташкил қилганми?
Бу кутилмаган, ҳар ҳолда биз озодликчилар учун кутилмаган саволни “Эркин микрофон” билан Санкт-Петербург шаҳридан скайп орқали боғланган жиззахлик 23 яшар йигит берди.
Йигитнинг саволи, унга берилган жавоб ва бошқа гапларни тингланг.
- Ундан-бундан эшитдим Озодликни Ислом Каримов йўлга туширган эканда, чет элга жойлаштириб қўйиб халқнинг фикрини билиш учун Ислом Каримовнинг ўзи бу радиони, қандай тушунтириб бўлади, ...
Озодлик: Озодлик Ислом Каримовнинг радиоси экан-а?
- Ҳа. Халқнинг фикрини билиш учун йўлга туширган экан, лекин буни ҳеч ким билмас экан. Мана шуни аниқламоқчи эдим.
Озодлик: Ҳозир сизга “Йўқ, бу Ислом Каримовнинг радиоси эмас” десам ишонаверасизми ëки барибир шубҳа остига оласизми?
- Ўзларингиздан аниқламоқчи эдим. Миш-миш эшитсангиз, ўзидан сўрасангиз бўладику. Сиздан сўрамоқчиман.
Озодлик: Бу сафсата гап. Сиз қачондан бери Озодликни радиосини эшитасиз?
- Дадам анчадан бери эшитади. Ўзим 2005 йилда Петербургга келган пайтимдан бери эшитаман интернетдан.
Озодлик: Дадангизчи?
- Дадам анчадан бери эшитади. Дадам қўлида радиоси билан чиқиб кетардиларда кечки пайт тоққа. Бизларда одамлар қўрқишадида эшитгани.
Озодлик: Қаерда у тоғ?
- Жиззахда.
Озодлик: Ўша пайтда дадангиз радио ҳақида нима деган?
- Халқнинг фикрларини эшитарди. Ойлик тўғрисида гаплар бўларди. У пайтлар ëш эдим. Халқнинг дардини эшитардида. Ўзи вилоят имоми эди. Ўшандан кейин биз ҳам чет элга чиқиб кетдик Ўзбекистондан. Дадамга қарши анча ноҳақликлар бўлди.
Озодлик: Президент Каримовнинг радисои экан деган гапни кимдан эшитдингиз?
- Ўзбекистонлик автобусчи, таксичилардан эшитдим. Мен “Бўлиши мумкин эмас. Чунки Каримов тахтга ўтирмасдан аввал бўлган бу радио” дедим. Ўзбекистонни ҳеч ким ëмон демайди. Чунки Ўзбекистон ватанимиз, дейди жиззахлик суҳбатдош.
Озод Европа/Озодлик радиоси АҚШ Конгресси томонидан молиялаштириладиган нодавлат нотижорат хабар агентлигидир.
Радио мустақиллигини таъминлаш учун уни молиялаштириш Конгресс томонидан бевосита эмас, балки партиялараро Радиоэшиттиришлар бошқарув кенгаши орқали амалга оширилади.
Радиога 1953 йили асос солинган. У ўз эшиттиришларини шу кунда 28 тилда, шу жумладан ўзбек тилида олиб боради.
Аниқлик, холислик ва тарафкашликдан тийилиш Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари риоя қилишлари шарт бўлган принциплардир.
*******************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.
Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!