Лондон Олимпиадасида Ришод Собиров бронза медални қўлга киритган кун у туғилиб ўсган Бухоронинг Жондор туманидаги Бурбоғи қишлоғида ҳақиқий байрам бўлди.
Ришоднинг отаси Рашид аканинг Озодликка айтишича, қишлоқ аҳли ҳануз ўғлининг муваффақиятини тўйлаяпти.
Лекин Рашид аканинг ўзи ўғлининг олтин медал олишига умид қилганди.
- Мен биринчи ўринни олишини кутгандим. Ўзи ҳам олтин медал олиб келаман деганди. У ҳар доим олтин медал олиб келарди. Бу сафар ҳам медали олтин бўлади деб ўйлагандим. Бронза медал бўлганига бошида ҳафа бўлдим. Лекин кейин барибир хурсандчилик қилдик, дейди Рашид Собиров.
25 ёшли Ришод сўнгги икки йил мобайнида икки марта жаҳон чемпиони бўлди, икки марта отасини олтин медал билан хурсанд қилди.
Тўрт йигитнинг отаси 54 ёшли Рашид ака ўғилларининг барчаси бобоси сингари курашчи бўлганидан фахрланади.
Рашид Собиров билан суҳбатни қуйида тингланг:
11 ёшида дзюдо билан шуғулланишни бошлаган Ришод 20 ёшида Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади.
Ришод 2008 йилдаги Пекин Олимпиадасида ҳам бронза медални қўлга киритган.
У 2010 йилда Токиодаги чемпионат ва 2011 йилда Париждаги чемпионатда кетма-кет олтин медални қўлга киритиб, икки карра жаҳон чемпионига айланди.