Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:21

Мустақиллик кунини ўзингиз учун байрам деб биласизми?


31 август куни Озодликка мурожаат қилган оддий ўзбекистонликлардан ана шу саволга жавоб беришни сўрадик.


Андижондан қўнғироқ қилган, лекин исмини айтишни истамаган суҳбатдошимиз она тилининг жонкуяри экан.

У бизга танбеҳ берди. “Матнларингизда архаизмлар, неологизмлар кўп, оддий тингловчи тушунолмай қолаяпти”, деди у.

Танқидни инобатга олишга сўз бердик ва саволимизни бердик: Мустақиллик кунини ўзингиз учун байрам, деб биласизми?

- Байрам деб ҳисобламайман.

Озодлик: Нимага?

- Ҳозир энди собиқ дейишаяптию, СССР давлати бўлган бизда, шунга ўтиб кетсак керак. Русларда неприемлимо деган гап борку. Мен ўша вақтнинг одамиман.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- 50 дан ўтди.

Озодлик: Ишлайсизми ë пенсиядамисиз?

- Давлат ишхонасида ишлайман электротехника соҳаси бўйича.

Озодлик: Демак мустақиллик байрами сиз учун байрам эмас-а?

- Йўқ, дейди андижонлик суҳбатдош

“Эркин микрофон”га мурожаат қилган яна бир йигит Хайрулла Ҳамидов ва Дадахон Ҳасанларнинг мухлиси бўлиб чиқди. Бу суҳбатдош иккаловини ҳатто президентлик амалида кўришни истайди.

Мурожаат қилишдан мақсади масжидларга ўрнатилган камералар ҳақида гапириш бўлган бу йигитга ҳам ўз саволимизни бердик. (Камералар ҳақидаги гапни бошқа бир кунга қолдирдик)

Озодлик: Мустақиллик куни сизнинг оилангиз учун, сиз учун қандай байрам?

- Бизнинг оиламизда бу ҳеч қачон байрам эмас¸ деб тушунаман мен илгаридан. Чунки мустақиллик дегани шунчаки давлатнинг ўз ҳолатидаги байрам бўлиши мумкин. Бизнинг ҳақиқий байрам ислом динининг иккита Ҳайити ҳисобланади. Бундан бошқаси Наврўз дейди, бошқа дейди¸ у байрам ҳисобланмаган.

Озодлик: Сиз нафақат мусулмон, балки Ўзбекистон деган давлатнинг фуқаросисиз. Сиз ташқарига чиқар экансиз, чўнтагингизда шу мамлакатнинг герби туширилган паспорт бор. Шундай экан, нима учун бунчалар беписанд қараяпсиз бу байрамга?

- Энди ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00
Бевосита линк


“Бир гектар ерим бор, солиқ тўлайвериб чарчаб кетдим”

Бу шикоят ўзбекистонликнинг эмас, тожикистонликники.

Қўлимиздан келганича, ақлимиз етганича маслаҳат бердик ва ўзбек бўлгани учун бу суҳбатдошга ҳам саволимизни бердик.

Озодлик: Тожикистон ўзбек учун бу қандай байрам? Сиз ўзингизнинг ҳам байрамингиз деб биласизми шу байрамни?

- Мустақиллик энди бу подшоники вожиб деганларидай подшо нима деган бўлса, мустақиллик байрамда энди.

Озодлик: Демак бу бйрам подшо шу кун байрам дегани учун байрам-а сиз учун?

- Мустақиллик деб энди, нимаям деймиз бошқа, масалан мана Тожикистонда ҳам 9 сентябр куни мустақиллик байрами. Ўзбекистонда 1 сентябрда.

Озодлик: Мустақиллик байрамини ўзингизнинг байрамингиз деб биласизми?

- Бояги айтгандай гапда энди. Подшо нима деган бўлса, шуни тан оламизда. Иложи йўқда бунга, дейди тожикистонлик суҳбатдош.

“Дўстларингизни Мустақиллик байрами билан табрикладингизми?”

“Эркин микрофон”га мурожаат қилган водийлик Бегижон ака билан узоқроқ гурунг қилдик.

Ва гурунг, албатта, асосий саволимиз атрофида бўлди.

Озодлик: Бегижон, ëшингиз нечада?

- 52да.

Озодлик: Мустақиллик эълон қилинганда сизнинг ëшингиз 31 да бўлган экан. Сиз учун, оилангиз учун мустақиллик қандай байрам?

- Энди бу ота-боболаримиз мана Россия мустамлакасидан кейин, совет давридан кейин мустақилликни жуда кутганмиз. Ватанимизнинг озод бўлишлигини, обод бўлишлигини, ўзимизнинг президентимиз, бошқалар бўлишлигини кутганмиз. Биз учун энди халқимиз, давлатимиз мустақил бўлганлиги учун мустақиллик байрамида.

Озодлик: Сиз Ўзбекистон календаридаги байрамлар рейтингини тузсангиз, нечанчи ўринда туради шу байрам?

- Байрамлар рейтинги бўйича ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:11 0:00
Бевосита линк


*************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG