Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг 2012 йилги Халқаро матбуот эркинлиги мукофоти (2012 International Press Freedom Awards) ўз ҳаёти ва ҳурлигини таҳликага қўйиб, ҳокимиятнинг суиъстеъмол қилиниши ва инсон ҳуқуқларининг ҳукумат томонидан поймол қилиниши ҳақида очиқ гапирган тўрт журналистга берилди.
Улар орасида фаоли қирғизистонлик ўзбек журналисти¸ рассом ва ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ҳам бор.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўлими ходими Музаффар Сулаймоновнинг Озодлик радиосига айтишича, Азимжон Асқаров бундай мукофотга сазовор бўлишга 100 фоиз ҳақли:
- Бизнинг ташкилотимиз Азимжон Асқаровни бу мукофотга лойиқ деб топди. У Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолларини нафақат инсон ҳуқуқи фаоли, балки журналист, тадқиқотчи сифатида жамоатчиликка ошкор қилиб борди. Унинг ҳақ сўзи, афсуски, Қирғизистон ҳукумати томонидан унинг ўзига қарши ишлатилди, дейди Музаффар Сулаймонов.
Азимжон Асқаров 2010 йилда ҳибсга олинганидан буён унинг ҳимояси билан шуғулланиб келаётган қирғизистонлик инсон ҳуқуқи фаоли Азиза Абдурасулованинг Озодликка айтишича, бу хабар унинг учун жуда қувончли мужда бўлди:
- Ҳақиқатан ҳам Азимжон Асқаров нафақат инсон ҳуқуқи фаоли, яхши рассом, балки инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари ҳақида инсон ҳуқуқи ташкилотларига ва оммавий ахборот воситаларига мунтазам хабар бериб турувчи шахс бўлган. 2010 йилдан бошлаб у тарқатган жуда кўп хабарлар, пресс-релизлар мунтазам нашр қилиб борилган. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси уни бундай мукофот билан тақдирлаб, олийжаноб иш қилган. Азимжон Асқаров бундан баланд мукофотларга ҳам минг карра арзийди, дейди Азиза Абдурасулова.
2011 йилнинг 8 март куни Прагада Яхлит дунë фестивали очилиш маросимида Чехиянинг Фалокатдаги одамлар ноҳукумат ташкилоти Қирғизистон қамоғида умрбод қамоқ жазоси ўтаëтган ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни Homo Homini мукофоти билан тақдирлаган эди.
2011 йилнинг 16 мартида Азимжон Асқаров Мартин Энналс жамғармасининг Женевада ўтган йиғинида нуфузли Мартин Энналз мукофотига номзод деб топилган эди.
Тутқунликда 60 ёшини нишонлаган Азимжон Асқаров 2010 йил июн воқеалари пайтида Бозорқўрғон туманида тартибсизликларни уюштирганлик ва милиция ходимини ўлдирганликда айбланиб қўлга олинган эди.
2010 йилда унга нисбатан Бозорқўрғон туман суди ва кейинроқ Жалолобод вилоят суди бир умрлик қамоқ жазосини белгилаган.
2011 йилнинг 20 декабрида эса Қирғизистон Олий суди Азимжон Асқаров ишини кўриб чиқиб, унга нисбатан ўқилган ҳукмни ўзгартиришсиз қолдирди.
Шундан сўнг, Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун Азимжон Асқаровни ҳимоя қилиш халқаро қўмитасини ташкил қилиш ташаббусини кўтарган.
Amnesty International, Human Rights Watch каби қатор халқаро ташкилотлар Азимжон Асқаров устидан маҳкамани сохта айбловларга ҳамда сиёсий сабабларга асосланган дея кескин танқид этдилар ва Асқаровнинг зудлик билан озод этилишини талаб қилиб келмоқдалар.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг 2012 йилги мукофотига, шунингдек, бразилиялик журналист Маури Кёниг, либериялик журналист Маэ Азанго ва тутқунликда қолаётган тибетлик журналист Дхондуп Ванчен ҳам сазовор бўлди.