Дабдурустдан 100 та китобдан иборат рўйхатни, табиийки, ҳеч ким тузиб бера олмайди. Шунинг учун суҳбатдошларимиздан ўша рўйхат тепасидан қайси асарлар жой олиши лозим, деб сўрадик.
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг фикрича, 100 талик рўйхат миллат тарихига оид китоблардан, ҳатто афсоналардан бошланиши керак.
- Қадимги афсоналарда айтиб кетилган.
Эй замоннинг беклари бир яқо ерлик қилинг,
92 боғли ўзбекдур, тенглик қилинг.
Ҳатто қадимдан ҳам қавмлар ўртасидаги тенглик, зиëга, марҳамат, ижобатга чақирилган. Болаларимиз шуни ўрганиб борса, улуғ иш бўлади, дейди Омон Матжон.
20-аср ўзбек адабиёти эса, Омон Матжоннинг фикрича, рўйхатда мана бундай акс этиши лозим. Чунки, дейди шоир, бу адабиёт
- Ниҳоятда бой. Ўтганларнинг, мисол учун мен ўзим Ойбекнинг шеърларини доим севиб ўқийман. Насрда ëзган асарлари ҳам кўпку. Бу ëғига келаверсак, энди у ерда ҳамма улуғ ëзувчиларимизнинг Чўлпон, Фитрат, Усмон Носирлар, дейди Омон Матжон.
Адабиётшунос олим Бахтиёр Исабеков 100 талик рўйхат Абдулла Қодирийдан бошланиши керак, деб ҳисоблайди.
- Ҳар иккала, ўша “Обид кетмон”дан бошқаси бор. “Меҳробдан чаëн”, “Ўтган кунлар”, Ойбекнинг “Навоий”си, Пиримқул Қодиров “Юлдузли тунлар”, Чўлпоннинг шеърий асарлари тўплами, дейди Бахтиëр Исабеков.
Бахтиёр Исабековнинг фикрича, 20-аср ўзбек адабиётидан 100 талик рўйхат учун асар танлаганда таҳрири коммунистик мафкура талабларига мосланганларидан сақланиш лозим.
- Ҳамза Ҳакимзоданинг совет замонида эмас совет замонининг охирида эълон қилинган асл нусхалари эълон қилинган қисми. Бу ҳам албатта зарур деб ҳисоблайман. Чунки Ҳамзага бўлган муносабат қайта ишланган шеърларида ҳалиги қилганда. Ҳар ҳолда Ҳамзанинг шеърлари, пьесалари оригинал ҳолатидаги, деди адабиётшунос олим Бахтиёр Исабеков.
Сиёсий муҳожир Абдулла Абдуқодир ўғли 90-йиллар бошида ўзбек мактаблари учун адабиёт дарслиги ёзган ва шунинг учун ҳам масалани тубдан билади.
Олимнинг фикрича, 100 талик рўйхат мана бундай бошланиши лозим:
- Масалан Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ëхуд ахлоқ” асари, Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” тургани маъқул дейман, Алишер Навоийнинг ҳикоятлари туриши керак, энг юқорисида туриши керак бу, меники ҳозир тескаридан бошланаяпти. Алишер Навоий энг юқорисида туриши керак. Кучли инсонийлик нималари берилган, айниқса Ҳотами Той ҳикоялари, бошқа қатор ҳикоялар борки ахлоқ одобга оид, дейди Абдулла Абдуқодир ўғли.
Ўзбек мактаблари учун ёзилган адабиёт дарсликларидан бирининг муаллифи сифатида Абдулла Абдуқодир ўғли эътиборимизни масаланинг бир муҳим жиҳатига қаратди.
- Шу вақтга қадар, ўзбек мактабларида адабиëтга асарлар танлашда асар танлаш йўлида эмас ëзувчи танлаш йўлидан борилади. Бу хато, жуда катта хато деб ҳисоблайман. Сабабики ўша ëзувчилар ҳаммаси тузумнинг маддоҳлари бўлгани учунгина кўплари катта ëзувчи унвонларига эга бўлишган. Майли янги бўлсин, танилмаган бўлсин, лекин асар танлаш йўлидан бориш керак. Энги яхши юрак жиз этган асарлар эгаси катта ëзувчи бўлмаса ҳамки, ана шуни танлаб олиш керак,
деди педагог олим Абдулла Абдуқодир ўғли.
Унинг айтишича, ўзбек мактаблари ўқувчилари учун синфдан ташқари ўқиладиган китоблар рўйхати Совет даврида ҳам бўлган, ҳозир ҳам бўлса керак.
Агар шу кунда бундай рўйхат мавжуд бўлса, ундан қайси китоблар жой олган?
Бу савол жавобини билиш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан боғландик. Бироқ телефон гўшагини кўтарган мулозимлар бизни бири бирига йўналтиришдан бошқага ўтмади.
Бу мавзуни Россия Федерацияси Таълим вазирлиги синфдан ташқари ўқиш учун 100 та китоб рўйхатини тузаётганлиги тўғрисидаги хабардан гула кўтариб кўтардик.
Қолаверса, ўзбекнинг боласи нима ўқияпти, ўзи, умуман, бирон нима ўқияптими, деган савол кейинги йиллар учун ўта долзарб бўлиб қолгани сир эмас.
Бугунги суҳбатдошларимиз болалар учун 100 та китоб рўйхатини бошлаб берди.
Бу рўйхатдан яна қандай китоблар жой олиши керак, деб ўйлайсиз?
Таклифларингизни ёзиб юборинг.