Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:22

Чемпион футболчилар тақдирланади


Ўзбекистон тарихида Осиё чемпионлигини қўлга киритган илк жамоа (U16) 7 октябр куни Тошкентга қайтиб келди. Ёш чемпионларни тақдирлаш маросими 18 октябр куни ўтказилади.

Тарихга кирган футболчилар

Теҳронда ўтган 16 ёшгача бўлганлар орасида футбол бўйича Осиё чемпионати финалида ўзбекистонлик ўсмирлар ғалабага эришиб, ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпионига айланди.

Осиё чемпионлари сифатида, ўзбек футболчилари 2013 йилда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган 16 ёшгача бўлганлар орасида Жаҳон чемпионатига йўлланмани олишга муваффақ бўлди.

Якшанба куни Тошкент аэропортида чемпионлар карнай-сурнайлар билан кутиб олинди.

Кутиб олганлар орасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов ҳам бўлди.

Чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийи Дилшод Нуралиев Озодликка айтишича, жамоа Осиё чемпионатига яхши тайёргарлик кўргани боис ғалабага эришишга муваффақ бўлган.

Дилшод Нуралиев билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:22 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот котиби Санжар Ризаев 16 ёшли футболчилар Осиё чемпионатидаги ғалабаси билан тарихга кирди дейди.

- Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиë чемпионатидаги чемпионлиги бу ОФК (Осиë футбол конфедерацияси) миқëсидаги биринчи чемпионлик. Бунгача финаллар кўп бўлган, аммо биринчи чемпионлик экани алоҳида эслатиб ўтилиши керак. Шу тобда кўпчилик 1994 йилдаги Осиë ўйинларида ғалаба қозонган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ғалабасичи деган саволни бериши мумкин. Жавоб шундан иборат бўлади. У вақтларда айнан Осиë ўйинлари Осиë Олимпия қўмитаси томонидан ўтказилади ва худди Олимпиада ўйинларининг Осиë қитъасидаги кўриниши ҳисобланади. Бу айнан спорт ўйинлари, спорт фестиваллари доирасида ўтказилган футбол турнири ҳисобланади. Гарчи ана шу турнирдаги ғолиблик қанчалик тарихий ва ëқимли бўлмасин ушбу турнир ОФК миқëсида ўтказилмаганлиги учун биз куни кеча ўсмирлар терма жамоаси томонидан қўлга киритлган чемпионлик айнан ОФК байроғи остида ўтказилаëтган мусобақалардаги илк чемпионлик унвони сифатида алоҳида ана шу унвонни таъкидлаб ўтишимиз керак бўлади,- дейди Ризаев.

Жамоа етакчи юлдуз ўйинчисиз ғалабага эришди

Санжар Ризаевнинг айтишича, Дилшод Нуралиев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида етакчи юлдуз ўйинчилар бўлмаса-да, яхши жамоавий ўйин футболчиларга муваффақият келтирган.

- Футболда энг асосийси жамоавий ўйин эканлигини ва Дилшод Нуралиевда, мен сизга бир нарсани айтиб ўтаман, айнан сафарга кетишдан олдин мураббийлар кенгаши мажлиси ўтказилган эди ва ўшанда жамоада етакчи юлдузнинг йўқлиги хавфсираш билан тилга олинган эди. Чунки бунгача ўсмирлар ўртасидаги Осиë чемпионати финалида ўйнаб Мексикадаги жаҳон чемпионатида катта ютуқларга эришган Алексей Естафеев жамоасида икки нафар яққол етакчи бор эди. Бу Аббос Махсталиев ва Темур Ҳакимов. Лекин Дилшод Нуралиевнинг жамоасида бундай яққол ажралиб чиққан етакчи йўқ эди ва қайсидир жиҳатдан бу нарса жамоанинг фойдасига хизмат қилди. Айтишадику майдонда бир жангчи жангчи эмас армия яъни аскарларнинг барчаси жангчи деб,- дейди Ризаев.

Чемпион ўсмирлар тақдирланади

Осиё чемпионлигини қўлга киритган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини тақдирлаш маросими 18 октябрга белгиланди.

Ризаевнинг айтишича, шу куни футболчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам олқишланади.

- 18 октябр куни уларни тақдирлаш маросими ўтказилади. Ҳам концерт дастури, ҳамда зиëфат. Бунга қўшимча равишда уларни тарбиялаб, вояга етказган ота-оналари ва мураббийлари моддий рағбатлантирилади. Маълум бир миқдорда пул мукофотлари берилади ва футболчиларнинг ҳар бирига федерация томонидан алоҳида совға ҳам берилади,- дейди Ризаев.

Санжар Ризаев Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қўлга киритган ғалабанинг асосий омилларига ҳам тўхталди. Қуйида Санжар Ризаев билан суҳбатни тўлиқ тинглайсиз.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:00 0:00
Бевосита линк


Ампутантлар терма жамоси ҳам ғалабага эришди

7 октябр куни Россиянинг Калининград шаҳрида ногирон-ампутантлар ўртасида Жаҳон кубоги мусобақалари бошланди.

Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси Туркия жамоаси билан беллашиб, 6:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Ўзбекистон футболчилари 2010 йили Аргентинада ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам ғалаба эришиб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Санжар Ризаевнинг айтишича, бу йил ҳам ампутантлар жамосидан умид катта.

Қуйида Ризаевнинг Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси борасида фикрларини тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:22 0:00
Бевосита линк


Ҳаваскор футболчилар ҳам Сочидан ғалаба билан қайтишди


7 октябр куни Сочида ёш ҳаваскор футболчилар ўртасидаги “Чарм тўп” Халқаро турнири якунланди.

Турнир финалида Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоаси Украинанинг Мариупол жамоаси билан беллашди.

Андижонлик спортчилар 1:2 ҳисобида ғалабани бой бериб, турнирда иккинчи ўринни олишга эришди.
XS
SM
MD
LG