11 октябр куни Тошкентга ташриф буюрган футбол оламининг афсонавий шахси, УЕФА президенти Мишел Платини Бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Ўзбек матбуотининг билдиришича, учрашув чоғида Мишел Платини Ўзбекистонда футбол ривожланишини юқори баҳолаган.
“Ўзбекистон терма жамоасининг айни пайтда жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб бораётганини инобатга оладиган бўлсак, бу мамлакат ўз минтақасида футболи энг ривожланган мамлакатдир", деб қайд этган УЕФА президенти.
Мишел Платини уч марта “Олтин тўп” билан мукофотланган жаҳондаги ягона футболчидир. У ўтган асрнинг 80 –йилларида жаҳоннинг янг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлган. У 2007 йилда УЕФА президентлигига сайланган.
Мишел Платинининг Марказий Осиёга сафар қилишидан кўзланган мақсад ва ўзбек футболининг тараққиёти ҳақида халқаро тоифадаги ҳакам Баҳодир Қўчқоров билан суҳбатлашдик. Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бўлган Баҳодир Қўчқоров ўзбекистонлик Равшан Эрматов билан бирга Футбол бўйича жаҳон чемпионатлари ва Лондон олимпиадасида ҳакамлик қилган.
Қуйида Баҳодир Қўчқоров билан ўтказилган суҳбатни тинглашингиз мумкин.