Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:23

Қашқадарёда болалар пахта тераяпти (Фото)


Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидаги 70-мактаб ўқувчиси (2012 йилнинг 23 октябр куни суратга олинган).
Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидаги 70-мактаб ўқувчиси (2012 йилнинг 23 октябр куни суратга олинган).

23 октябр куни ҳуқуқ фаоллари томонидан ўтказилган мониторинг натижасида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Шаҳрисабз, Қамаши туманларида мактаб ўқувчиларининг пахта тераётгани аниқланган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алъянси раиси Елева Урлаева билан "Бирдамлик" ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова Қашқадарё вилоятида болаларнинг пахта теримига жалб қилиниши бўйича ўтказган мониторинг давомида олинган суратларни Озодликка тақдим қилди.

Суратлар 2012 йилнинг 23 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Бешкалтак қишлоғи ҳудудида суратга олинган.







Елена Урлаеванинг Озодликка айтишича, Яккабоғ тумани Бешкалтак қишлоғи ҳудудида 70-мактабнинг 4-5-6-синф ўқувчилари далада пахта тераяпти.



Ҳуқуқ фаолларига кўра, далада пахта тераётган болаларнинг ёшлари 10, 12 ёшда.


Яккабоғ туман Халқ таълими бўлими раҳбари Тоштемир Хушвақтовнинг Озодликка айтишича, тўртинчи ва бешинчи синф ўқувчилари тушдан кейин ўқишади ва улар тушгача ота-оналар томонидан пахта теримига жалб қилинган бўлиши мумкин.


Ҳуқуқ фаолларига кўра, улар Бешкалтак қишлоғи ҳудудидаги далаларда пахта тераётган болалар билан суҳбатлашганида, ўқувчилар дарс машғулотлари ўрнига пахта тераётганликларини айтишган.



Малоҳат Эшонқуловага кўра, бу сурат пахта штабига айлантирилган Яккабоғ тумандаги коллеж биноси ичкарисида олинган.




XS
SM
MD
LG