Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:36

Светсиз қишлоқда футбол кўра олмаган ўқитувчи очлик эълон қилди


14 ноябр куни Теҳронда бўлиб ўтган ўйиндаги ғалаба ўзбек футболчиларини ўз гуруҳи лидерига айлантирди.
14 ноябр куни Теҳронда бўлиб ўтган ўйиндаги ғалаба ўзбек футболчиларини ўз гуруҳи лидерига айлантирди.

Бухоронинг Қоракўл туманидаги Нефт ва газ коллежи ўқитувчиси Илҳом Жўраев 14 ноябрдан бошлаб муддатсиз очлик эълон қилганини айтмоқда.

Қоракўл тумани Қувача қишлоғида яшовчи 49 ёшли Илҳом Жўраевнинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон Спорт канали 14 ноябр куни ўзбек футболчиларининг Эрон билан мусобақасини намойиш қилган пайти қишлоқда чироқ ўчган ва у ўйинни томоша қила олмаган.

Қоракўлдаги ижтимоий муаммолар билан якка ўзи курашиб келаётган ўқитувчи Жўраевга кўра, ўзбек футболчиларининг энг муҳим ўйинини томоша қилишдан ўзи каби ишқибозлар маҳрум бўлгани унинг сабр косасини тўлдирган.

Жўраевнинг иддао қилишича, у Қоракўлдаги муаммоларга курашиш учун очлик қилиш йўлини танлаган.



Қоракўллик ўқитувчи маҳаллий ҳокимлик, қолаверса, президент аппарати мутасаддиларидан тумандаги электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув етишмовчилиги ва аҳолини қийнаётган ижтимоий муаммолар сабабларини изоҳлашни талаб қилмоқда.

- Бизнинг Қоракўл туманидаги ижтимоий аҳвол оғирлашиб кетганлиги сабабли, мана ҳозир бир суткада бир соат ток бўлаяпти. Ҳаммасига чидаса бўларди, лекин кеча футбол бўлди. Шуни кўра олмадик. Бизни маҳрум қилишди. Мана шунинг учун мен бойкот эълон қилдимки, кечадан бери ҳеч нарса емаяпман. Очлик эълон қилдим.

Озодлик: Нима учун?

- Қоракўлдаги ижтимоий аҳвол учун, керак бўлса сиëсий аҳвол учун очлик эълон қилдим. Ток бергани йўқ. Телевизорни кўрганимиз йўқ. Эрон билан футбол ўйнаганини кўрганимиз йўқ. Ҳамма жойга бордик. Движоклар ўтириб қолган, аккамулуяторлар ëрилиб қолган. Ижтимоий ҳимояда эмасмиз биз. Ҳозир бизнинг районда ëввойи қанақадир нима ҳукм сурмоқда.

Озодлик: Демак, кеча футбол кўра олмаганингиздан жаҳлингиз чиқдию бугун очлик эълон қилдингиз.

- Ҳа.

Озодлик: Қачондан бери овқат емаяпсиз?

- Кеча кечқурунги овқатни едим. Ундан бери ҳеч нарса емаяпман. Мана бир сутка бўлаяпти. Очлик эълон қилинганики, бизда ток йўқ, газ йўқ. Бир соат бераяпти, у ҳам узуқ юлуқ. Аҳолини огоҳлантирган таблицаси ҳам йўқ. Узуқ юлуқ бир соат ток бериб қолади. Нимага энди бунақа? Менга тушунтириб беришсин.

Озодлик: Ким тушунтириши керак сизга?

- Маҳаллий маъмурият, ҳокимият, туман ҳокимияти, Бухоро вилоят ҳокимияти, президент аппарати. Уларни огоҳлантиравериб 10 йилдан бери менинг патагим тўзиган. Калишнинг устига қўйиб кийиладиган накладка борку. Тоқатим тоқ бўлдию иложим қолмадию шунақа қилишга мажбур бўлдим. Мен футболни кўра олмадим. Шу менга дастак. Ўзбекистон учун жон куйдириб билмадим.

Озодлик: Йиллар давомида газ, свет йўқлигига чидаб яшаб келаëтган эдингизу, битта футболни кўрмагандан кейин сабр косангизни тўлдирибдида.

- Сабр косам тўлди. Мен инсонман. Мен балиқ эмасман. Ўрислар айтгандай баран эмасман. Яқинда мен уч-тўрт ой Россияда ишлаб келдим. Мен Жумшуд эмасман, Равшан эмасман. Мен эркин фуқароман.

Озодлик: Очлик эълон қилганингиздан маҳаллий ҳокимлик, маҳаллий мутасаддиларни хабардор қилдингизми?

- Йўқ. Хабардор қилганим ҳам йўқ, фойдаси ҳам йўқ. Оммавий ахборот воситаси сифатида Озодлик радиосини танладим.

Озодлик: Очлик эълон қилиб нимага эришмоқчисиз?

- Сабабики, нима қилмоқчи бизни ҳукумат, ҳозирги сиëсат? Нима қилмоқчи бизни? Ток йўқ, газ йўқ, сув йўқ. Мақсадини билмоқчиман.

Озодлик: Очликни қанчагача давом эттирмоқчисиз?

- Ë сиëсий мақсадга эришмоқчиман ëки бўлмаса ўлиб кетганлар ҳам кўп. Мен Интернетдан қизиқдим.

Озодлик: Демак, очликни тўхтатиш ниятингиз йўқ.

- Йўқ.

Озодлик: Ҳеч бўлмаса сув ичаяпсизми?

- Салқинда нимага керак? Эрталабдан бери ичганим йўқ сув. Эрта-индинга қанақа бўлади, аҳвол оғирлашадими, бу ëғи нима бўлишини Худо билади.

Озодлик: Илҳом ака, сиз коллежда ўқитувчилик қиласиз. Пахтадан кейин дарслар бошландими?

- Дарслар бошланди.

Озодлик: Очлик қилганингиз сизнинг коллежда дарс ўтишингизга халақит қилмайдими?

- Насиб бўлса, душанба кундан боришим керак. Худо хоҳласа¸ бора олсам бораман. Кучим етмаса, бормайман. Огоҳлантираман. Доктор бор.

Озодлик: Ишга бормасангиз, сизни ишдан ҳайдаш хавфи юзага келмайдими?

- Энди у ëғини коллеж бошқаруви билади. Ҳайдаса ҳайдасин. 50ка кириб Ўзбекистон учун нима қилдим? Ҳеч нарса қилмадим. Майли ҳайдаса ҳайдасин, дейди Илҳом Жўраев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:13 0:00
Бевосита линк


******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG