Тожикистон 18 миллион долларликкина электр энергияси сотди. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 240 миллион долларни ташкил қилиши мумкин эди. Айни пайтда Роғун ГЭСи акциялари ҳам мисли кўрилмаган касодга учрагани маълум бўлди.
Тожикистон жорий йилнинг 9 ойида жами бўлиб 18 миллион долларлик электр энергияси сотди.
Бу ҳақда мамлакат статистика агентлиги маълумотларига таяниб, Озодлик радиоси тожик хизмати хабар қилди.
Айни пайтда Роғун ГЭСи акциялари ҳам касодга учрагани маълум бўлди. Расмий маълумотларга қараганда, жорий йилда битта ҳам акция сотилмаган.
“Барқи тожик” энергетика холдинги вакилларининг Озодликка билдиришича, Тожикистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини экспорт қилиш имкониятлари йўқлиги туфайли, бу йил ҳавзалардаги сув энергия ҳосил қилиш учун фойдаланилмай оқизиб юборилган.
Ҳисоб-китобларга қараганда, оқизиб юборилган сувдан фойдаланилганида эди, 6,8 миллиард киловатт соат электр энергияси ҳосил қилиш ва уни 240 миллион долларга сотиш мумкин бўлар эди.
Тожик энергетикларига кўра, бу мамлакатда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг ягона харидори Афғонистондир. Душанбенинг бошқа харидорлар билан олди-берди қилиши Ўзбекистоннинг Ўрта Осиё ягона энергия тизимидан чиқиши туфайли чекланиб қолган, деб ёзди Озоди радиоси мутахассисларга таяниб.
Хабарларга қараганда, бу йил ёзда Тожикистон Афғонистонга ҳар киловатти 3,57 центдан тақрибан 450 миллион киловатт соат энергия экспорт қилган.
Мутахассисларга кўра, Тожикистон ёз ичи Афғонистонга кўпроқ энергия етказиб бериши мумкин эди, лекин қўшниларнинг қабул қилиб олиш имкониятлари чекланган.
Айтилишича, Тожикистондаги бу ҳолат уч йилдан бери давом этмоқда ва бу муддатда қозонилмаган фойда қарийб ярим миллиард долларни ташкил қилади.
Бу маблағ Тожикистон бюджетининг тўртдан бирига ёки Роғун ГЭСи қурилишининг биринчи босқичи баҳосига тенг ақчадир.
Энди Роғун ГЭСига оид сўнгги янгилик.
Азия-плюс агентлигининг хабар қилишича, жорий йилда тилга олинган ГЭСнинг битта ҳам акцияси сотилмаган.
“Бу йил ГЭС акциясини сотиб оламан, деган таклиф тушмади. Бироқ ўтган йили бироз қизиқиш бўлган эди. Бу ҳолат сабабини тушунтириб бера олмаймиз. Балки бу одамларнинг қизиқиши пасайиб кетгани билан боғлиқдир”, деган агентликка Тожикистон молия вазирлиги расмийси.
Унинг маълум қилишича, Роғун ГЭСи акцияларини сотиш билан шуғулланган 8 та банкда инвентаризация ўтказилган ва унинг натижаларидан келиб чиқиб, Роғун ГЭСи очиқ акциядорлик жамияти акциялар савдосини тўхтатишга қарор қилган.
Айтилишича, шу кунда , Роғун ГЭСи очиқ акциядорлик жамиятининг молия вазирлиги ғазнасида ва банклардаги ҳисобларида акциялар ва сертификатлар савдосидан тушган 804,7 миллион сомоний пул бор ва бу кўрсаткич жорий йил биринчи чорагидан буён ўзгармаган.
ГЭС акциялари савдоси бошланган 2010 йил, 6 январидан буён 5 миллион дона акция чиқарилган ва улардан 1,8 миллион донадан сал кўпроғигина сотилган. Қолган 3 миллион донадан кўпроқ акция эса, харидор чиқмай ётибди.
Дастлабига ҳукуматнинг тарғибот ва ташвиқоти билан чаққон бошланган акциялар савдоси 2010 охирига келиб деярли тўхтаб қолган эди.
Роғун ГЭСи акциялари қиймати 100, 500, 1000 ва 5000 сомонийлик қилиб чиқарилган. Қиймати 5 минг сомонийдан баланд бўлган сертификатларга уларни сотиб олган фуқаро исм-фамилияси ёзиб қўйилган.
Мамлакатни энергетик бўҳрондан халос қилиш гарови, деб ҳисобланган Роғун ГЭСи акцияларини чиқаришга Тожикистон ҳукумати унинг қурилишига маблағ топа олмаганидан сўнг қарор қилган эди.