12 декабрда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Германияга икки кунлик расмий ташрифи якунланди. Музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжумани чоғида Германия канцлери Ангела Меркел Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари, жумладан мамлакат жанубидаги этник ўзбеклар муаммолари ҳақида гапирди.
Президент Атамбаевнинг Германия сафарини Берлиндан туриб ёритаётган Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Шайирбек Эркин ўғлининг айтишича, музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжумани чоғида немис канцлери Ангела Меркел журналистларга сўзлашувлар чоғида Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари масаласи ҳам кўтарилганини билдирган.
- Ангела Меркел Қирғизистон президенти билан учрашуви чоғида бу масала кўтарилганини, 2010 йилги Ўш воқеаларидан сўнг халқаро ҳамжамият Қирғизистондаги этник озчиликлар ҳуқуқлари вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, Ангела Меркел Ўш қирғинида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ҳақида ҳам сўз бўлганини айтди, -деди Шайирбек Эркин ўғли.
Немис журналистлари ҳам матбуот анжумани чоғида Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш юзасидан Алмазбек Атамбаевга савол берган. Қирғизистон президенти Азимжон Асқаров ишида қўшимча тафсилотлар пайдо бўлса бу ишни қайта кўрилишидан ўзи ҳам манфаатдор эканини айтган.
- Биз Азимжон Асқаров масаласида узоқ гаплашдик. Мен Қирғизистон демократик давлат бўлишни хоҳлаётганидан келиб чиқиб, бу ишни президент эмас, суд кўриб чиқиши шарт деб ҳисоблайман. Бу ҳолат демократияга асосланган ҳар қандай давлатга хос бўлган кўринишдир, -деди Атамбаев.
Халқаро ҳамжамият Қирғизистоннинг Бозорқўрғон туманидан бўлган ўзбек миллатига мансуб ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ишини сиёсийлаштирилган ва сохталаштирилган, деб таниган. Халқаро ташкилотлар мунтазам тарзда Асқаров ишини қайта кўриш ва уни озод қилиш талаби билан Қирғизистон расмийларига мурожаат қилиб келади.
Атамбаевнинг Германия сафари олдидан ҳам "Хюман Райтс Уотч" халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Ангела Меркелни Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари бузилишига нисбатан хавотир билдиришга чақирган эди.
Президент Атамбаевнинг Германия сафари чоғида инсон ҳуқуқларидан ташқари иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Қирғизистон Бош вазири ўрнбосари Жўмарт Ўтурбаевнинг айтишича, музокаралар натижасида Германия билан ҳамкорлик қилиш масаласида ўнга яқин ҳужжатлар имзоланган.
- Жами ўнга яқин ҳужжатларни имзоладик. Бу ҳужжатлар Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш, иқтисодий ҳамкорликка оид. Германия Қирғизистонга Грузия даражасида моддий ва иқтисодий ёрдам кўрсатади, -деди Жўмарт Ўтўрбаев.
Расмий маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи Грузияга 670 миллион евро миқдорида ёрдам кўрсатган. Бу эса Қирғизистонга берилган ёрдамдан 22 баробарга кўпдир.