OzodJavobга келаётган саволларнинг кўпчилигида муштарийлар паспортининг муддати ўтиб кетгани ва бунинг учун қонунда қандай жазо кўзда тутилгани билан қизиққан.
Жумладан, Лондондан Собиржон OzodJavob Форумига йўллаган саволида шундай ёзади.
“Менинг паспортимнинг муддати тугаганига 2 йил бўлди. Ўзбекистонга қайтишим учун нима қилишим керак? У ерга боргандан сўнг нима қилишим керак?” дея сўрайди Собиржон.
Facebook орқали савол йўллаган Дадахон Ҳасановнинг саволи ҳам худду шу мазмунда.
“Менинг бир дўстим Англияда яшаяпти. Унинг 5 йиллик визаси бор. Лекин Ўзбекистон паспортининг тугаганига анча бўлган. У қанча жарима тўлайди, уни нималар кутмоқда? Илтимос аниқлаб беринг”, дейилади Facebookка келган саволда.
Озодлик бу саволларга жавоб топиш мақсадида Тошкент шаҳридаги ИИБнинг паспорт бўлимларидан бири билан боғланди.
Исмини ошкор қилмаётганимиз милиция ходимининг Озодликка айтишича, муддати ўтган паспорт билан юрган фуқарога энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача жарима солинади.
“Фуқаро чет элда юрганида паспортининг муддати ўтган пайтда ўша давлатдаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиши лозим. Элчихона фуқарога янги паспорт беради ёки Ўзбекистонга қайтиши учун справка беради. Фуқаро элчихонага мурожаат қилмаса ва муддати ўтган паспорт билан Ўзбекистонга қайтса у янги паспорт олиш учун ўзи қайдда турган жойдаги паспорт столга мурожаат қилиши шарт. Биз унинг вазиятини ўрганиб кўрамиз. “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”нинг 223-моддасидан келиб чиқиб, унга жарима белгиланади. Бу энг кам иш ҳақининг 3 бараваригача бўлиши мумкин”, деди милиция ходими микрофонсиз суҳбатда.
Ўзбекистон “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг “Паспорт тизими қоидаларини бузиш” моддаси (223-моддаси)га кўра, “Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортини йўқотиши” ҳолатларида энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима белгиланган.
Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистонда энг кам
иш ҳақи 79 590 сўм қилиб белгиланган.
Демак, муддати ўтган паспорт билан юрган фуқаро 238 770 сўмгача жаримага тортилиши мумкин. Бу 120 АҚШ доллари миқдорида бўлади.
Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.
Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.
Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, телефон орқали +420 602 612 713 ва +420 221 123 381 рақамларига қўнғироқ қилиб, саволларингизни беришингиз мумкин.