Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:34

ЎХҲ сайтига ҳужум бўлди


Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг расмий веб саҳифаси-Uzxalqharakati.com сайти ҳакерлар ҳужумига учрагани боис икки кундирки ишламаяпти. ЎХҲ раҳбарлари ҳужум ортида расмий Тошкент турганини иддао қилмоқда.

Uzxalqharakati.com сайти 23 январ куни ҳакерлар ҳужумига учрагани ортидан сайт фаолият кўрсата олмаяпти.

Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин маълум қилди:

- Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг расмий сайти икки кундан бери ишламаяпти. Сайтимизга ҳужум қилинганлигини мутахассислар тасдиқлади. Бу ҳужум жуда катта маблағ билан Россиядан ва Кореядан бўлган, деди Намоз Нормўмин.

Uzxalqharakati.com сайти муҳаррири Камолиддин Йўлдошга кўра, сайт фаолиятини бошлаганидан буён мунтазам равишда ҳужумга учраб келаяпти. Лекин муҳаррир бу сафарги ҳужумни анча жиддий деб ҳисоблайди:

- Бунақа ҳужум олдин бўлмаган. Бу биринчи сафар бўлаяпти. Лекин йил давомида тўртта ëки бешта катта ҳужум бўлган. Орада энди вирус юборилади, бошқа нарсалар бўлади, лекин улар майда. Уни жиддий олмасак ҳам бўлади. Лекин кучли ҳужумлар тўрт ëки беш марта бўлган. Ҳаммасида муваффақиятсизлик бўлган эди. Бу сафар каттароқ ҳужум бўлди, дейди Камолиддин Йўлдош.

Намоз Нормўминнинг иддао қилишича, сайтга бўлган ҳужум ортида Ўзбекистон ҳукумати турибди. У буни кейинги пайтда ҳаракат сайтида Ўзбекистондаги режимга қарши танқидий мақолалар кўпайгани билан боғлайди:

- Ўзбекистондаги диктатура режимига бизнинг сайтимиз ва бошқа оммавий ахборот воситаларимиз асосий қарши бўлган куч ҳисобланади. Кейинги пайтларда биз Ўзбекистонда варақалар тарқата бошлаган эдик зулмга қарши, режимга қарши. Бу маълумотлар берилаëтган эди. Кейин Усмон Ҳақназаровнинг “Гулнора Каримова Рамзан Қодиров билан нега учрашди” деган туркум мақолалари берилди. Бундан бошқа режимни талвасага соладиган хабарлар берилди. Мана шундай кучли бир мухолифлик кўрсатиш натижасида бизнинг сайтимизга ҳужум бўлди деб ҳисоблаймиз, дейди Намоз Нормўмин.

Хориждаги бир қанча мухолиф гуруҳларни ўзида бирлаштирган Ўзбекистон Халқ ҳаракати 2011 йилнинг баҳорида Берлинда таъсис этилган.

Ҳаракат сайти -Uzxalqharakati.com 2011 йилнинг 6 май куни рўйхатига олинган.

Ўзбекистондаги вазият борасида танқидий мақолалар эълон қиладиган нашрлар мунтазам равишда ҳужумга учраб туради.

Германия – Ўзбекистон форумининг веб нашри кейинги бир йил мобайнида икки марта ҳакерларнинг ҳужумига учраган. Бу ҳужумларни бартараф қилган чехиялик компютер мутахасиси Александр Макаричга кўра, сайтга бир пайтнинг ўзида бир қанча жиддий ҳужумлар бўлган.

Шунингдек, Uznewsnet.net сайти ҳам кейинги пайтларда бир неча бор ҳакерлар ҳужумига учради.
XS
SM
MD
LG