Оддий халқ орасида “Квартира бозори" номи билан танилган пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўчмас мулк бозорида жума куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган махсус рейд давомида камида уч киши ҳибсга олинди.
8 феврал куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги "Квартира бозори"да ишлаётган бир неча маклер АҚШ долларида олди-сотди қилаётган пайтида ҳибсга олинди.
Буни "Квартира бозори"даги исмини ошкор қилмаётганимиз маклерлардан бири Озодликка хабар қилди.
“Уч маклерни ушлашган. Лекин сони аниқ эмас. Балки кўп бўлиши мумкин. Уларни нотариус идорасида квартира пулини долларда ҳисоблаб, олаётган пайти ушлашибди”, деди маклер йигит.
Учтепа туман ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, кўчмас мулк бозори билан боғлиқ рейд солиқ инспекцияси, прокуратура, милиция ва хавфсизлик хизмати ходимларидан иборат махсус гуруҳ томонидан ўтказилган.
Учтепа туман солиқ инспекцияси навбатчи ходимининг айтишича, "Квартира бозори"даги рейдда туман солиқчилари иштирок этмаган.
Ўзини таништирмаган солиқчи ходимга кўра, кейинги бир ҳафта давомида шаҳарда бўлаётган валюта билан боғлиқ рейдлар Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида тузилган махсус гуруҳ раҳбарлигида ўтказиляпти.
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасидан олинган маълумотга кўра, бошқармада “Бозор ва савдо комплексларини назорат қилиш бўлими” бўлиб, мазкур бўлимда тузилган махсус гуруҳ аъзолари бозорларда валюта айирбошлаш ва долларда савдо қилишга оид ҳолатларни ўрганаяпти.
Озодлик мухбири мазкур гуруҳнинг раҳбарларидан бири билан боғланишга муваффақ бўлди.
Исмини ошкор қилмаётганимиз мулозим 8 феврал куни Учтепа туманидаги "Квартира бозори"да маклерларнинг долларда савдо қилаётган пайти ушланганини тасдиқлади. Мулозимга кўра, бу маклерларнинг иши судда кўрилади.
Шунингдек, бу мулозим ҳибсга олинган маклерлар Ўзбекистон "Маъмурий-жавобгарлик кодекси"нинг 170-моддаси (Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 171- моддаси (Валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш тартибини бузиш) билан айбланиши мумкин.
Мулозим ушланган маклерларнинг шахси ва уларнинг ҳибсга олинишига оид бошқа тафсилотларни очиқламади.
Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддасида айбдор топилганларга энг кам иш ҳақининг уч баробаридан беш баробаригача, 171-моддасида айбдор топилганларга эса энг кам иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн икки баробаригача жарима солиниши белгиланган.
“Бозор ва савдо комплексларини назорат қилиш бўлими” мулозимига кўра, пойтахтдаги валюта "қора бозори"да ушланаётган айрим шахслар Жиноят кодексининг 177-модда (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.
Бу ҳолатда фуқаро жаримадан ташқари аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки олти ойдан уч йилгача қамоққа ташланиши мумкин.
Озодлик мухбири 11 феврал куни Тошкентдаги маклерлар ва риелторлик ширкатларига ўзини мижоз сифатида таништириб, кўчмас мулк бозоридаги бугунги вазиятни ўрганишга ҳаракат қилди.
Исмини ошкор қилмаётганимиз маклерга кўра, турар-жойларнинг олди-соттиси ҳали ҳам долларда бўлаяпти, бироқ эндиликда пулни олиш нотариус идораларида эмас, балки харидор ёки сотувчининг уйида бўляпти.
“REAL INFO" риэлторлик ширкатининг ўзини таништирмаган ходими ҳам долларда савдо қилиш мумкинлигини, агар текширув келиб қолиши мумкинлигидан хавотир туғилса, савдо тўхтатиб турилаётганини айтди.
У маълум муддатдан кейин вазият яна изига тушиши, яна долларда бемалол олди-сотти қилиш имкони пайдо бўлишига умид қилмоқда.