8 февралдан буён Тошкентдаги “Abu-Sahiy” ширкатида прокуратура, божхона ва хавфсизлик хизмати ходимларидан иборат махсус гуруҳ текширув ўтказмоқда. Беш кундирки компаниянинг хориждан юк ташиш ва уни расмийлаштириш маркази ёпиб қўйилган.
Тошкентдаги "Абу-Саҳий" бозори сотувчиларидан олинган маълумотга кўра, тафтиш ширкатнинг хориждан юк етказиб бериш ҳамда расмийлаштириш маркази ҳисобланган "Карго сервис" идорасида бормоқда, бозорнинг ўзи эса ҳозирча тинч.
"Карго сервис" — "Абу-Саҳий" бозорининг эгаси саналган “Abu-Sahiy” масъулияти чекланган жамиятининг нафақат Тошкент, балки бутун республикадаги бозорлар, якка тадбиркорлар ва ширкатларни хориждан келтириладиган маҳсулотлар билан таъминлаб келаётган марказидир.
Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатлашган "Абу-Саҳий" бозори сотувчисига кўра, ўтган жума куни Тошкент шаҳар прокуратураси, шаҳар божхона бошқармаси ва пойтахтнинг Миллий хавфсизлик бўлими ходимларидан иборат махсус гуруҳ “Abu-Sahiy”нинг импорт товарлар сақланадиган ва тарқатиладиган марказини “босган”.
Исмини ошкор қилмаётганимиз сотувчи йигитга кўра, тафтиш бошланганидан сўнг “Abu-Sahiy”нинг чет элдан келтирилган товарлари сақланадиган барча омборларига қулф осилган.
“Беш кундан буён карго ёпилган. Карго орқали келган товарларнинг барчаси қулфда. Складдан товар чиқмаяпти ҳам, кирмаяпти ҳам. Ҳозир қўлимизда бор товарларни сотаяпмиз”, деди сотувчи йигит микрофонсиз суҳбатда.
Суҳбатлашганимиз бошқа бир сотувчи Туркиядан бир ҳафта аввал мазкур ширкатнинг юк ташиш хизмати орқали товар жўнатганини айтди.
“Товарим "Карго-авиа" орқали жўнатилган. Юк етиб келиши керак эди. Лекин ҳозир карго ходимларининг телефон рақамлари ўчирилган. Складга ҳеч кимни киритмаяпти. Ҳеч нарса билиб бўлмаяпти”, деди бу сотувчи йигит ҳам микрофонсиз суҳбатда.
Норасмий маълумотларга кўра, ширкатнинг омборларидан чиқарилмаётган товар-маҳсулотларининг қиймати миллионлаб долларга баҳоланиши мумкин.
Озодлик мухбири 11-12 феврал кунлари “Abu-Sahiy”нинг хориждан юк ташиш хизматининг Тошкентдаги идораси билан боғланишга ҳаракат қилди.
Бироқ икки кун давомида ҳам хизматнинг Тошкентдаги идораси телефон гўшагини ҳеч ким кўтармади.
Шундан сўнг Озодлик мухбири ушбу компаниянинг хориждаги юк ташиш идоралари билан боғланишга уринди.
“Abu-Sahiy”нинг Дубайдаги идорасининг ходими деб таништирган йигитга кўра, ҳозир Тошкентдаги офисда текширув бўлаётгани боис юк қабул қилиш вақтинча тўхтатилган.
Бошқа тафсилотларни очиқламаган суҳбатдош батафсил маълумотни компаниянинг Тошкентдаги идорасидан олишимиз мумкинлигини таъкидлади.
“Abu-Sahiy”нинг Истанбулдаги идорасининг ўзини таништирмаган ходими эса текширув ишлари яна 15-20 кунга чўзилиши мумкинлигини тахмин қилди.
“Биз ҳозир, умуман заказ олмаяпмиз. Бу 15 кун, балки 20 кунга чўзилиши мумкин”, деди микрофонсиз суҳбатда ташкилотнинг Истанбулдаги ходими.
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридан товар олиб келадиган тошкентлик Анвар исмли савдогар йигитга кўра, айни ширкатнинг Гуанчжоу шаҳридаги идораси ҳам юк қабул қилишни тўхтатиб қўйган.
Озодлик мухбири “Abu-Sahiy” компаниясида бўлаётган тафтишнинг асл сабабларини аниқлашга муваффақ бўлмади.
Айни пайтда ширкат ходимлари ва Тошкент шаҳар прокуратураси, божхона бошқармаси расмийлари ҳам Озодликка бу борада бирор маълумот бермади.
Аммо таҳлилчиларга кўра, ширкатда бораётган тафтиш сабаблари Ўзбекистонда импорт маҳсулотларига жорий этилиши кутилаётган кескин чеклов билан бевосита боғлиқдир.
Шу тариқа, тегишли структураларнинг Ўзбекистонга импорт маҳсулотларини келтириб бераётган монополист ширкат ҳаракатини тўхтатиш орқали хорижий товарлари оқимини ҳам тўхтатишга ҳозирданоқ киришилгани айтилмоқда.
Тадбиркорлар эса хориждан келтириладиган товар маҳсулотларига нисбатан президент қарори билан жорий этилаётган чеклов 1 апрелдан кучга киргач, “Abu-Sahiy” компанияси омборларида қолаётган маҳсулотлари мусодара қилиниши ва мулкидан айрилиши мумкинлигидан хавотир қилмоқда.
“Abu-Sahiy” - импорт товарлари бўйича асосий монополист
Мазкур ширкатда 2010 йилнинг апрел ва май ойларида ҳам текширув бўлган, ўша пайтда ҳам хориждан юк олиб келиш вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.
“Abu-Sahiy” хориж товарлари импорти билан шуғулланувчи мамлакатдаги асосий монополист ҳисобланади.
Компания нафақат Тошкентдаги Абу-Саҳий бозорини, балки мамлакатдаги деярли барча бозорларни хориж моллари билан таъминлаб келади.
Centrasia.ru сайти маълумотига кўра, Хитойдан Ўзбекистонга келтирилаётган товарларнинг барчаси “Abu-Sahiy” томонидан етказилмоқда.
Шунингдек, ушбу компаниянинг Жанубий-шарқий Осиёдан бошлаб, Ғарбий Европагача бўлган давлатлардан турли кўринишдаги товарларни харид қилиш, юкларни етказиб бериш ва сақлаш бўйича хизмат кўрсатиши ҳам айтилади.
Тошкентлик сотувчиларга кўра, айни ширкат буюртма қилинган юкни хорижда қабул қилиб, буюртмачининг Ўзбекистондаги уйи ёки идорасининг остонасига қадар етказиб беради.
Савдогарларнинг айтишича, “Abu-Sahiy” ширкатининг эмблемаси ёпиштирилган юкларни ҳеч ким текширмайди ва юкни етказиб бериш жараёнида ширкат учун муаммолар, одатан туғилмайди.
Uzmetronom.com сайти иддаосига кўра, мамлакат бозорларидаги хорижий товарларнинг 90 фоизи “Abu-Sahiy” томонидан келтирилаяпти ва ширкат чет элдан товар келтиришда, асосан ноқонуний йўлларни танлайди.
Норасмий маълумотларда ширкатнинг хориждан товарларни бож тўловини тўламасдан олиб кириши айтилади.
Foreignpolicy.com сайти маълумотига кўра, бир кунлик пул айланмаси 250 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган “Abu-Sahiy” ширкати Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаевага қарашлидир.
Fergana.ru сайтининг ёзишича, бу ширкатни аслида Лола Каримова-Тиллаеванинг турмуш ўртоғи, Тошкент кланидан экани айтиладиган бизнесмен Тимур Тиллаев бошқаради.
"Абу-Саҳий"нинг юк омборларига қулф солинди

"Текширув яна 20 кунга чўзилиши мумкин"