Ўзбекистоннинг тўққизта давлат байрамидан бири бўлган Наврўз байрамининг мамлакат Президенти иштирокидаги асосий тантаналари аввало табиат, қолаверса, қонун билан белгилаб қўйилган кун - 21 мартда эмас, балки икки кун олдин – 19 март куни ўтказилди.
Байрам тадбирининг халққа аввалдан эълон қилмай ўтказиб юборилишини баъзилар об-ҳаво билан боғласа, баъзилар Президент хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳламоқда.
Бошқа байрамлардан фарқли ўлароқ Наврўз байрамининг қайси кунда нишонланишини табиат белгилаб қўйган.
Наврўзнинг биринчи куни – 21 мартда кун тунга тенг бўлади. Шу кундан бошлаб тунлар қисқариб, кунлар узая беради.
Бироқ Ўзбекистонда байрам куни табиатга эмас, мақсадга мувофиқлик принципидан келиб чиқиб, ўзгартириб турилади.
Масалан, 2012 йили Президент фармони билан Наврўз 22 мартга кўчирилган эди.
Бу йил эса, асосий тадбир 2 кун олдин ўтказилди.
19 март куни шаҳарда байрам бошланганини оддий тошкентликлар асосий йўллар тўсиб қўйилганидан билди.
Маълумотларга қараганда, пойтахт аҳолиси шу куни йўллар ёпилишидан огоҳлантирилмаган.
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши тўғрисида биргина «Тошкент оқшоми» газетаси 18 март куни хабар қилган. Қизиғи шундаки, газета 21 март куни бўлажак ҳаракат чекловлари ҳақида ёзган.
Лекин Наврўзнинг, анъанага кўра, Президент иштирок этадиган асосий тантанаси Алишер Навоий номидаги миллий боғда 19 март куни бўлиб ўтгани тўғрисида ахборот агентликлари хабар қилди.
Маълумки, Президент иштирокидаги байрам мислсиз тарғибот ва ташвиқот воситасидир ва бу ишни телевидениесиз тасаввур қилиш қийин.
Байрамнинг 19 мартда бўлишидан оддий халқ бехабар қолган экан, унинг бир қисми бўлган телевидениечилар ҳам бехабар қолиб, шошиб қолишмадими?
Тележурналист, Ўзбекистон ТВсининг собиқ мухбири Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, телевидение ҳеч қачон шошиб қолмайди, жанговар шай ҳолатида турадиган махсус гуруҳ борки, улар буйруқ бўлиши биланоқ тадбир ўтадиган жойга етиб боради.
- Телевидение ҳам ҳукуматнинг махсус тадбирлари учун тайëр турган операторлар, ходимлар, махсус мутахассислар бўлишади албатта. Тем более мана шунақанги катта байрам тадбирлари бўлиши олдидан. Улар ҳар сафар билишади мана бунақанги тутуруқ йўқлигини. Қачон бўлишини 3-4 соат олдин айтишини яхши билишади. Неча йиллардан бери давом этиб келаяптию бу нарса.
Озодлик: Нима учун ҳукумат байрам тадбирини эълон қилмай ўтказиб юборди?
- Байрамнинг қачон бўлишини айтмаслик ëки шошилинч равишда тўртта корчалон ўртасида ҳал қилиб, халққа билдирмасдан ўтказишлари замирида қўрқув ëтади. Халққа ишонмаслик ëтади. Хоҳлаган пайтда тўлқиндай келиб ювиб кетиши мумкин деган хавотир ëтади. Бундан бошқа нарса эмас, дейди Малоҳат Эшонқулова.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида кейинги йилларда танилиб қолган тележурналист Малоҳат Эшонқулованинг гапларига ўхшаш гапни хос суҳбатларда кўплаб ўзбекистонликлардан эшитиш мумкин.
Бироқ йиллардан буён барқарорлик тўла ўрнамаётган, Ўзбекистон учун террорнинг потенциал манбаи кўринадиган Афғонистонга чегарадош Сурхондарё вилоятида яшовчи, ўзини Шавкатбек, деб таништиришимизни сўраган собиқ милиция ходимига кўра, агар ҳукумат хавфсизликни ўйлаб байрамни эртароқ ўтказиб юборган бўлса, бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ.
Чунки, “ҳар бир байрамда хавфсизлик масаласи биринчи ўринда туради”.
Шавкатбек ички ишлар органларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш билан шуғулланган. У узоқ йиллик тажрибасида ўзи яшаб турган вилоятда байрам кунлари бирон бир жиддий воқеа бўлганини эслай олмаслигини айтди.
Озодлик: Мана сиз мутахассиссиз ўша масалада. Байрам кунлари қанақа таҳдидлар бор?
- Энди ҳеч қандай таҳдид бўлмаган байрамларда. Йўқ Худога шукур. Ҳеч қандай фавқулодда вазиятга, кўнгилсиз ҳодисага, умуман бундай ҳолатлар бўлганини билмайман, деди сурхондарёлик милиция ходими.
Наврўз байрамининг Президент иштирокидаги бош тадбири 19 мартга кўчирилгани сабаби об-ҳавога боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон гидрометеорология маркази прогнозига кўра, 21 март куни Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Хўш, асосий сабаб нима? Хавфсизликни таъминлашми ёки об-ҳавоми?
Бу саволни социолог ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга бердик.
- Хавфсизлик инобатга олинади. Имкон қадар бу тўғрисида олдиндан камроқ гапирилади. Давлат оммавий ахборот воситалари айнан шу пайтда, шу ерда Каримов иштирокида деб айтмайди. Лекин об-ҳаво биринчи омил бўлмаса керак. Байрамлар одатда бир қанча вақт олдин режалаштирилади. Ўйлайманки, у пайтда об-ҳавони олдидан кўриб билиш қийин бўлса керак, деди Камолиддин Раббимов.