Жалолобод вилояти Сузоқ туман суди 2012 йилнинг 25 октябрида Шамсиддин Ниёзалиевни 2010 йилнинг июнида Санпа деб аталувчи ҳудудда қирғиз миллатига мансуб одамларни ўлдирганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
2013 йил 21 январида Жалолобод вилоят судида мазкур иш апелляция тартибида қайта кўриб чиқилган ҳамда айбланувчидан одам ўлдириш айби олиб ташланган эди.Шамсиддин Ниёзалиев тартибсизликларда иштирок этганликдагина айбдор деб топилиб, 150 минг сўм жарима тўлаш шарти билан суд залидан озод қилинган.
Қирғизистон Олий судидан олинган маълумотга қараганда, бу иш Олий суд коллегиясида кўриб чиқилган ва вилоят судининг ҳукми бекор қилинган. Олий суд ишни қайта терговга жўнатган.
- Қирғиз республикаси Олий суди вилоят суди қарорини бекор қилиб, ишни қайта терговга жўнатди. Ҳозирча жиноят иши ва бу иш билан боғлиқ суд ҳукми прокуратурага етиб келгани йўқ. Бу ҳужжатлар бизга етиб келгач, вилоят судининг нотўғри ҳукм чиқарган судясининг жавобгарлиги масаласи кўриб чиқилади. Судяга нисбатан жиноят иши ҳам очилиши мумкин, -деди Жалолобод вилоят прокуратураси расмийси Белек Маматбаев.
Шамшиддин Ниёзалиевнинг оқланишига жабрланувчи томон вакиллари кескин норозилик билдирган эди. Улар бир қатор норозилик намойишларини ўтказишган, жалолободлик йигирмадан ортиқ қаҳрамон она эса президент Атамбаев номига ариза киритган эди.
Жабрланувчилардан бири Эрали Алибаев Ниёзалиевни 2010 йил июнида Санпа ҳудудида милтиқ кўтариб юрганини кўрганини айтган.
- Бу одам ҳақиқатан ҳам Санпада милтиқ кўтариб юрган, деб Сузоқ туман судида айтганман. У аниқ айбдор. Уни мен ўз кўзим билан кўрганман, –деди Эрали Алибаев.
Бироқ Шамшиддин Ниёзалиевнинг адвокати Татяна Томина Олий суд жабрланувчи тарафнинг босими остида адолатсиз ҳукм чиқарди, деб ҳисоблайди. Унга кўра, Олий судда Ниёзалиевнинг адвокатлари жабрланувчилар томонидан ҳақорат қилинган, адвокатлар таҳдидларга учраган.
- Ниёзалиевни оқлаган судяга нисбатан нега жиноят иши очилиши керак? Ахир Қирғизистонда судялар мустақил ва қонун доирасида ҳукм чиқаришга мажбур. Вилоят судида мана шундай адолатли ҳукм чиқарилган. Бу ҳукм Ниёзалиевнинг айбсиз эканини исботловчи ҳужжатлар асосида қабул қилинган. Ниёзалиев Ўш воқеаси кунларида Ўзбекистон ҳудудида бўлганини тасдиқловчи ҳужжатлар бор, -деди Татяна Томина.
Шамшиддин Ниёзалиев Санпа воқеасида иштирок этганликда айбланиб, 2010 йилнинг 29 сентябрида халқаро қидирувга берилган эди. У 2012 йилнинг январида Қозоғистонда қўлга олинган ва ўша йилнинг июнида Қирғизистонга экстрадиция қилинган эди.
Санпа воқеасида айбланиб 19 одам судланган ва уларнинг 17 нафари умрбод қамоқ жазосига, қолган икки нафари эса узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
2010 йилнинг 12-13 июн кунлари Сузоқ туманидаги “Санпа” пахта заводи яқинида маҳаллий ўзбеклар Бишкек-Ўш йўлини тўсиб, йўлга мазут тўккан ва уларнинг назарида Бишкекдан Ўшга ўзбекларга қарши уруш қилиш учун келаётган қирғизлар машиналарини тўхтатиб, уларни ўлдирган. Натижада 10 киши ўлдирилган, 2 киши бедарак йўқолган, 9 машина ёқиб юборилган.