Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:25

Ўзбек футбол ишқибозларининг ҳафсаласи пир бўлди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси қатарликлар билан беллашди. Ўйин 5:1 ҳисобида ўзбек футболчилари фойдасига ҳал бўлгани билан Жанубий Кореянинг Эронга 0:1 ҳисобида ютқазгани эвазига Ўзбекистон жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиш имконидан маҳрум бўлди. Энди жамоа плей офф ўйинларида қатнашади.

11:18 18.6.2013
Бугунги ўйинда ўзбек футболчиларининг чемпионатга чиқиш имконияти нафақат ўзларига боғлиқ, балки Жанубий Корея-Эрон жамоаларининг ўйини натижасига ҳам боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Шиддатли ва ҳужумкор ўйин ваъда қилаётган ўзбек футболчиларига омад тилаймиз!

Ўйин билан боғлиқ барча тафсилотларни Озодлик билан биргаликда кузатинг!

Жонли блог кун давомида янгилаб борилади!!!!
11:26 18.6.2013
Ўзбекистон-Қатар ўйини олдидан терма жамоа мураббийи Миржалол Қосимов Озодликка эксклюзив интервью бериб, ўйинга тайёргарликлар борасида сўзлади.

Мураббийнинг сўзларига кўра, бугунги ўйинда Қатар жамоасининг имкониятлари камроқ бўлишига қарамасдан ўйин осон кечмайди.

- Қатар ҳам келиб бу ерда шундоқ ўйнаб кетмайди. Барибир жанговор ўйин бўлади. Лекин уларда даврозабон ўйнамайди ва 6-номерли ҳимоячиси ўйнамайди. Шундай бўлишига қармасдан улар майдонга тушгандан кейин ўзининг давлати учун, ўзининг имижи учун ҳаракат қилади. Шунинг учун ўйин осон кечмайди, дейди Миржалол Қосимов.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Миржалол Қосимов билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин:

11:28 18.6.2013
11 июн куни Сеулда ўтган Жанубий Корея-Ўзбекистон ўйинидаги ягона гол соҳиби ўзбек футболчиси Акмал Шораҳмедов бўлди. Лекин бу гол- автогол бўлгани учун Ўзбекистон жамоаси жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўлланмани қўлга киритиш имконидан маҳрум бўлди. Ҳафсаласи пир бўлган миллионлаб футбол фанатлари мағлубият учун автогол муаллифи Акмал Шораҳмедовни айблаган ҳолатлар кўп бўлди.

Жанубий Корея - Ўзбекистон 1-0
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:00 0:00
11:30 18.6.2013

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG