16:09
18.6.2013
"Атвоголчи Шораҳмедов" бугунги ўйинда ҳам майдонга тушади. Бу ҳақда uff.uz сайти маълум қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Миржалол Қосимов ҳам Озодлик билан суҳбатда Шораҳмедовнинг майдонга тушиш эҳтимоли юқорилиги ҳақида гапирганди.
11 июн куни Сеулда ўтган Жанубий Корея-Ўзбекистон ўйинидаги ягона гол соҳиби ўзбек футболчиси Акмал Шораҳмедов бўлди. Лекин бу гол- автогол бўлгани учун Ўзбекистон жамоаси жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўлланмани қўлга киритиш имконидан маҳрум бўлди. Ҳафсаласи пир бўлган миллионлаб футбол фанатлари мағлубият учун автогол муаллифи Акмал Шораҳмедовни айблаган ҳолатлар кўп бўлди.
Мураббий Қосимов мағлубиятда Шораҳмедовнинг айби йўқ, деб ҳисоблайди.
- Акмал машғулотларда иштирок этаяпти. Лекин шунақа вазият бўлганига ҳақиқатдан ҳам жуда сиқилаяпти. Энди бу футболда учраб турадиган ҳолат. Манаман деган футболчилар ҳам ўз дарвозасига уриб қўйган. Мен айтишим мумкин, Акмалнинг бу ерда ҳеч айби йўқ. Тўп оширилган пайтда уни олдида Тўхтахўжаев сакради ва лекин автоматический реакцияси етмади. Кўрмай қолдиям тўпни. Шунинг учун буни палакат деймизми. Энди бунинг ёмон изи қолади ўйинчида. Йигитлар Акмални қўллаб-қувватлашди. Бу ёқда мураббийлар, ўзимиз ҳам чақириб, далда бердик. Нимагаки жуда қаттиқ сиқилаяпти. Шунинг учун ҳам бу вазиятдан чиқиб кетиш керак. Ким билан бўлмайди энди бунақа вазиятлар.
Озодлик: Энди сиқилган, руҳан анча заифлашган одамни майдонга чиқариш тўғри бўлармикин?
- Ўйингача ҳали анча вақт бор. Мен ўйланманки, бу трансдан чиқиб кетади. Қўллаб-қувватлаяпмиз. Футбол ишқибозлари ҳам қўллаб-қувватлашаяпти. Шунинг учун ҳам бу ерда муаммо бўлиши керак эмас. Кейин ҳали вақт бор. Машғулотлар жараёнида бу нарса кўринади. Ҳали тўрт кун бор, деган эди Қосимов Озодлик билан 13 июн кунги суҳбатда.

16:15
18.6.2013
Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг майдондаги чигал-ёзди машқлари бошланди. #UZBQAT
— ЎФФ (@uzbff) June 18, 2013
16:16
18.6.2013
Ўзбекистон жамоасининг бугунги таркиби: Нестеров, Исмоилов, Ҳасанов, Жепаров, Аҳмедов, Ф. Тожиев, Гейнрих, Турсунов, Кападзе, Денисов, Шораҳмедов.
16:25
18.6.2013
Қатар жамоасининг бугунги таркиби: Софиён, Ҳ. Муҳаммад, Мусъаб ал-Ҳасан, А. Ҳасан, Ҳусайн Али, Ал-Ҳайдос, И.Мажид, Ал-Ғаним, Ал-Балуший, Юсуф Аҳмед, Абдулқодир Адам.