Гапни индаллосидан бошламоқчимиз: “Жамият ва қонун” эшиттиришининг бугунги сонидан мақсад сирдарёлик бир ногирон йигитга ёрдам беришга Сизни даъват қилишдир.
Рамазон Оллоҳга ибодат ойи, меҳр-мурувват ойидир. Агар ён-атрофингизда ёрдамингизга муҳтож бирон кимса кўрмаётган бўлсангиз, эшиттиришимиз қаҳрамони ёрдамингизни қабул қилиш билан мушкулингизни осон қилиши мумкин.
Қаҳрамонимиз манзилини ўқий бошлаганингиз матн этагида бермоқчимизки, унга етгунча ногирон ватандошингизнинг ўта оғир қисматидан ҳикояни ўқийсиз.
Юксак мукофот
Сирдарёлик Эшпўлат Қоратоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил, 26 август кунги фармони билан “Жасорат” медали билан мукофотланган эди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллиги арафасида мазкур медаль билан Эшпўлат ва яна 13 киши “мамлакатда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга, жамият тараққиётига, ёш авлод тарбиясига муносиб ҳисса қўшгани ҳамда ногиронлик билан боғлиқ қийинчиликлар ва тўсиқларни мардонавор ошиб ўтишда ирода ва матонат кўрсатгани” учун тақдирланган эди.
Гулистонда қарийб 2500 ногирон бор
Сирдарё вилоят Ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари уюшмаси Гулистон шаҳар бўлими раиси Ҳусниддин Алибоевнинг айтишича:
- Гулистон шаҳри бўйича 2441 нафар ногирон бор. 18 ëшгача бўлган ногиронлар 700 нафарни ташкил қилади.
Озодлик: Биринчи гуруҳларнигина қамраб оладими бу рақам?
- Биринчи - иккинчи гуруҳлар асосан. Болаликдан ногиронлар биринчи-иккинчи гуруҳга чиқади.
Ҳусниддиннинг таклифи
34 га кирганига, ногиронлар билан ишлашига қарамай, (балки, аксинча, ногиронлар билан ишлагани учундир?) юраги ўсмирларникидай ёниқ кўринган Ҳусниддин айтиб берди “Жамият ва қонун” эшиттиришига ҳамюрти Эшпўлат Қортаевнинг чидаб бўлмас оғир ҳаёти тўғрисида.
Ҳусниддин сўради биздан Эшпўлатга ёрдам уюштиришни.
Табиийки, Ҳусниддиндан сўрадик:
Озодлик: Нима учун биз 2441 кишининг ичида айнан Эшпўлат Қоратоевга тингловчилар эътиборини қаратишимиз керак?
- Унинг оилавий шароити ҳақиқатан жуда ҳам ачинарли ҳолда десам муболаға бўлмайди. Демоқчиманки, нафақат соғлиқ томонидан, балки оилавий шароити, кундалик ҳаëтида жуда ўзгалар ëрдамига маблағ томондан, айниқса¸ молиявий томондан муҳтожлиги бор. Мен охирги марта, тўғриси вилоят касалхонасининг гнойний (йиринг) бўлими дейилади, ўша ерда ëтганда, ўзим хабар олганман. Ўрта ҳисобда памперсига 4000-5000 пул кетади. Бир кунда. Лекин дори-дармон бундан мустасно.
Ҳусниддиннинг айтишича, 43 га кирган Эшпўлат Қоратоев нафақат касалхонада ётганида, балки йил-ўн икки ой ҳар куни памперс кийиши,
ҳар куни памперс алмаштириши керак.
Дори-дармон учун харажат - бошқа масала.
Памперсгача бўлган ҳаёт
Эшиттиришимиз қаҳрамони билан танишинг:
- 1970 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилганман. Фамилиям Қоратоев Эшпўлат. Ҳозирги кунда биринчи гуруҳ ногирониман. Оилалиман. Хотиним бор. Уйланганимга 10 йил бўлаяпти. Фарзандим йўқ.
Озодлик: Ўзингиз ногиронлар уйида экансиз. Хотинингиз қаерда яшайди?
- Хотиним ҳам ëнимда. Менга қарайди, тўсади, едиради, ичиради, кийимларимни ювади. Кўнгли тоза инсоннинг фарзанди. Оғирликни бўйнига олиб турмушга чиқдида шу аҳволда.
Миллионларнинг бири
43 га кирган Эшпўлатнинг таржимаи ҳоли миллионлаб тенгдошлариникидан фарқланмайди: мактаб, олий ўқув юртига киришга ҳаракат, касб-ҳунар билим юрти, Совет армиясида хизмат...
Уйга 600 метр қолганда
Эшпўлатнинг ҳаётини остин-устун қилиб юборган воқеа 1990 йили, ҳарбийдан қайтиб келаётган кунда, туғилиб ўсган уйига етай деганда юз берган эди. Уйига етишига бор-йўғи 600 метргина қолган эди.
- Хизматим Иркутск областида бўлган. БАМда хизмат қилдим 1988 йилдан 1990 йилгача. Қайтиб келишда уйимга 600 метр қолганда авария бўлдим. Уч киши авария бўлдик. Ëнимдаги иккита шеригим ўша пайтда ўлиб кетди. Мен мана шу аҳволда қолиб кетдим ногирон ҳолда.
Озодлик: 1990 йил бўлганмисиз ногирон?
- Ҳа. Шундан кейин уйимга кирмасдан Тошкентда, метронинг охирида борку госпитал, Волгоградский дейилармиди, ўша ерда 6 ой ëтдим. Позвоночнигимни очишди. Операция қилишди. Операциядан кейин ўша пайтда менга “Энди бу ëғи ҳаммаси Оллоҳдан” дейишди. “Энди вақт кўрсатади. Муваффақиятли бўлди операция. Ўзингга, ҳаракатингга боғлиқ” дедида менга. Шундан кейин яна олти ойдан кейин уйимга тез ëрдамда солдат болалар носилкада уйимга олиб келиб ташлаб кетишди.
Тўшакка кўчган ҳаёт
Ўшандан бери, демак 23 йилдан бери Эшпўлат тўшакда.
- У пайтда мен Зоминда яшардим. Зомин болницасида икки-уч марта лечение олдим. Жиззах вилоятида олдим. Шу билан у ерда то 2007 йилгача лечение олиб, реабилитация қилиб юрдим. 2006 йилдан бошлаб менда давление кўтарила бошлади. 2006 йил докторларга мурожаат қилган пайтим менга улар “Сиз яшаш жойини ўзгартиришингиз керак” деб маслаҳат бердида. Икки кўзим қизариб давлением кўтарилиб кетаверди. Босим кучли. Зоминнинг ҳавосини билсангиз биласиз энди.
Кўчиш
Ва Эшпўлат Гулистонга кўчишга мажбур бўлди.
- Бу ерда, деб давом этади Эшпўлат, Сирдарë вилояти Ногиронлар жамиятининг раиси Абдуллаев Комил ака билан танишиб қолдим. Ўша кишининг маслаҳати бўйича “Савоб йўлида очганман” деган ногиронлар уйига мени таклиф қилди. “Агар хоҳласангиз мана шу ерга келинг” деди.
Мамлакатда ягона Ногиронлар уйи
У айтаётган Ногиронлар уйи тўғрисида Ҳусниддин ҳам айтиб берувди.
- Сирдарë вилояти Гулистон шаҳрида яккаю ягона Ногиронлар уйи мавжуд. Нафақат Гулистон шаҳрида бу Ўзбекистонимизда яккаю ягона ҳисобланадиган Ногиронлар уйи.
Озодлик: Бошқа жойда Ногиронлар уйи йўқми?
- Бошқа вилоятларда Ногиронлар уйи йўқ. Сирдарë вилоятида Мурувват уйи бор, Саховат уйлари бор. Улар энди давлат тасарруфида. Бу Ногиронлар уйига 18 йилдан бери Комилжон Абдуллаев меҳнати сингган. Ўша инсон хайр, савоб йўлида ташландиқ бинони олиб, ҳокимликдан илтимос қилиб, керакли ҳужжатларни тўғрилаб, Ногиронлар жамиятига олган. Ҳомийлар имкониятидан келиб чиққан ҳолда Ногиронлар уйини келажакда яхши бир нима бўлиши учун бириктириб, ҳозирги кунда деярли, нима десам экан, 60 фоизи деярли таъмирландида.
Ҳусниддин айтаётган Ногиронлар уйини ташкил қилган Комил ака Абдуллаев билан ҳам гаплашдик.
Мавриди билан у кишининг Эшпўлат тўғрисида айтганларини эшиттирамиз.
Хуллас, Эшпўлатнинг бахтига йўлида Комил акадай саҳоватли киши учради. Комил ака 2007 йили Эшпўлатга уйдан икки хона ажратиб берди. Шу кунда ҳам Эшпўлат хотини билан ўша хонада яшаяпти.
Ўз нонини ўзи топди
Ўтган йиллар давомида қаҳрамонимиз берсанг ейман, урсанг ўламан қабилида ётиб олгани йўқ. Қўлидан келганича – ётган ҳолатида ишлади, ўз нонини ўзи топиб ейишга ҳаракат қилди.
Туғилиб ўсган юрти Зоминда бошлаган ишини Эшпўлат Гулистонда ҳам давом эттирди.
- Шу аҳволимда мен Жиззах вилоятида ëтган жойимда телерадиомастерской очдим. Ҳамма келиб, “Ногирон телевизор тузатаяпти экан ëтган ҳолида” деб овоза бўлиб кетди. 1997 йилда Ëшлар телеканалига интервью ҳам берганман. Бир журналист ака шундай бориб қолиб, “мен сизни чиқараман” деб ўша телевидениеларга чиқарди қилаëтган ишларим билан. Ҳаммасини кўрсатди ўша пайтда.
Озодлик: Зоминда эдингиз-а у пайтда?
- Ҳа Зоминда. 2007 йилда бу ерга келганимдан кейин бу ерда ҳам мана шу ишимни давом эттирдим. Мана шу ердаги аҳолига хизмат қилдим. Бу ерда ҳам, нима дейди, балки энди билмадиму, фикрим шунақада, балки инсонлар қизиққани учун қилдими, ëнимда 3-4та мастерской бўлса ҳам уларга бормасдан менга олиб келардида. Ҳозирги кунгача ҳам қўлимда шу ҳунарим бор. Ўша пайтда қилиб юрган пайтим келдимда ўзимизнинг бу ердаги вилоят газетасига интервьюлар бердим, газеталарга чиқарди мени. Жасорат деган нималарни берди кейин менга.
Эшпўлат “Жасорат” медали билан тақдирланганини айтаяптики, бу ҳақда эшиттиришимиз бошида хабар берган эдик.
Президент эътибори
- Ўша пайтда менинг қилган меҳнатларим шунчалик ëқиб, яшашга интилиб, шунчалик жасорат кўрсатаëтганлигим учун деб менга “Жасорат” медали билан мукофотлашди.
Озодлик: Меҳнатингиз нимадан иборат эди? Нима учун олдингиз “Жасорат” медалини?
- Меҳнатим, мана шу халққа хизмат кўрсатганлигим. Ëтган ҳолда икки оëқ ишламай, фақат ëтган жойимда нима қилганлигим туфайли.
"Ичимдан ўтганини..."
Юзаки қараганда, Эшпўлатнинг ишлари жойидадай. Ўрнидан туролмаса ҳам, ишқилиб, ўз нонини ўзи топаяпти, Президент унга медаль берди.
Лекин ўзбекнинг “Ичимдан ўтганини..”, деб бошланадиган матали эсингиздадир?
Худо бир дард бермасин экан, берса, дард устига чипқон чиқаверар экан...
- Почкамни шамоллатиб қўйиб, 2008 йил Тошкентда урология марказида чап томонимдаги почкамни ҳам олиб ташлади. Шу ëқда учëтга қўйиб қўйди “ҳар олти ойда лечение оласан, кўриниб кетасан” деб.
Шу кундаги аҳвол
Хуллас, Эшпўлатдан сўрасангиз, “қаерингиз касал”, деб эмас, “қаерингиз соғ", деб сўранг. Шунда жавобни тезроқ ва қисқароқ оласиз.
Мана, Эшпўлатнинг шу кундаги аҳволи баёни:
- Ҳозирги кунда думбамнинг чети очиқ. Тахминан ярим метр бинт тиқиб юраман. Тошкентга ҳам бордим. Травматологияга ҳам бордим. У ерда ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади. Ордер билан борган пайтимда ҳам мени, профессор Тошпўлатов дегани бор экан, кўрдида “Бу ҳеч нарса эмас” дедида қайтариб юборди. Тез ëрдамда борганман ордер билан, лекин қайтариб юборди. Яқинда икки ой бўлди. Кейин Тошкентга ëзма равишда ҳам бердим “Нима қилишим керак?” деб. Лекин жавоб олмадим. Ҳеч қандай натижа бўлмади. Соғлиқни сақлаш бошқармасига ҳам неча марта мурожаат қилдим. Улар беэътибор бўлди. Ҳозирги кунда мана шу яра билан ëтибман. Коляскага озгина ўтирсам, 38-39 температура беради. Яра битмаяпти.
Озодлик: Боя 12 марта операция бўлдим дедингиз...
- Авария бўлган пайтимда белимни очган 1990 йилда. 1992 йилда ўша операциянинг сал пастроғини, қуймич дейдию, думғаза бўладиган жой, ўша ерни очиб у еримни операция қилишди. Ундан кейин сон қисмимни, яна бир йилми икки йилми ўтгандан кейин сонимни операция қилишди. Ундан кейин икки оëғимни ëтган ҳолда “қон юрмаяпти” дедида, товонларимни кесиб ташлади. Товонларнинг ярми йўқ. Оëқ бору, лекин товонларнинг ярми йўқ. Икки оëғимни ҳам операция қилиб ташлади. Ундан кейин думғазамни уч жойини операция қилдирдим. 2008 йилга келиб, почкамни олдиртирдим. Ундан ташқари сия олмай қолиб, қовуғимни уч марта операция қилишди.
23 йил ичида 12 марта жиддий жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган Эшпўлатнинг шу кунда 13- амалиётга зарурати бор.
- Тошкентга борганимда қайтариб юборди. Ўзимизда областной болницага борсам, “Ордер олиб кел. Ëтиш жойига нима олиб келинг. Бизда бу дорилар йўқ” дейишди. “Биринчи гуруҳ ногирониман. Наҳотки биринчи гуруҳ ногиронларига имтиëз йўқми?” десам, “Фақат сизга жой беришимиз мумкин. Дори-дармонни ўзингиз оласиз” деб, ундан кейин облврачга чиқдим. Горздравларга мурожаат қилдим. Ëзма равишда ҳам мурожаат қилдим. Лекин ҳеч қандай ëрдам йўқ. Ҳозирги кунда мана энди уйимда ëтибман. Оладиган пенсиям фақат оилам, ўзимнинг дори-дармоним. Битта лейкопластир оламан. Ҳар пенсия чиққанда лейкопластир, бинт оламан Шунинг ўзи 30-40 мингдан ошиб кетаяпти.
Озодлик: Пенсиянгиз неча пул?
- Пенсиям 220 минг.
Озодлик: Келин ҳам нафақа оладими? Бирор жойда ишлайдими?
- Йўқ. Буни ҳам мурожаат қилдим. Маҳалла, собесларга мурожаат қилдим. Ҳеч қандай ёрдам йўқ деган нимани қилаяпти. Президентимизнинг қарори бор, деб менга битта қарорни кўрсатиб, фақта шуни важ қилиб кўрсатиб ëтибди.
Озодлик: Бир марта касалхонада 10 кун ëтишингиз учун неча пул керак?
- Болницада ëтишим учун, дори-дармонни ўзинг ол, дейди, ҳамма дори-дармонни оламан, еб-ичишимга нима бўлади, бундан ташқари тўғрисини айтишим керак, уят ҳам бўлса айтайин, памперс оламан. Кунига 5000-6000 сўмлик памперс оламан.
Хуллас, Эшпўлатнинг аҳволи ўта оғир. Агар ўз вақтида унга Комилжон Абдуллаев йўлиқмаганида ва Гулистонда ташкил қилгани “Ногиронлар ётоқхонаси”дан хона бермаганида Эшпўлатнинг аҳволи бундан-да оғир бўлиши аниқ эди.
"Эшпўлатни укам деганман"
Комилжон ака Абдуллаев шу кунда Гулистонда эмас – Тошкентда. У Ўзбекистон Ногиронлар жамияти марказий раёсати раиси.
Раис билан ҳам боғландик.
Озодлик: Комилжон ака, сиз Эшпўлат Қоратоевни танийсизми ва бошқа ногиронларга қараганда чиндан ҳам у киши ҳақида гапириб, одамларнинг ëрдамини уюштиришга арзийдими?
- У йигитни мени авваламбор укам деганман, ҳам шогирдим бўлади, у ҳақиқатан ҳам яхши йигит. Ëмонлик жойини эшитганим ҳам йўқ, кўрганим ҳам йўқ. Лекин шу коляскада ўтирган ҳолида ҳам ишларни қилган, шу ерга директорлик қилган жамоатчилик йўлида. Ўзига ўхшаган ногиронларга шароит яратиб беришда кўмаклашган. Ишлари яхши.
Озодлик: Эшпўлат Қоратоевни айтаяпсизда-а?
- Ҳа. Унга мана давлатимиз томонидан ëрдамлар берилаяпти. Ўзингиз биласиз буни. Бирорта давлатда йўқ бунингдек. Ижтимоий соҳа бўйича кучли эътибор фақат бизнинг давлатимизда бор.
Комилжон ака Абдуллаевнинг сўнгги фикрига – Ўзбекистон ҳукумати ногиронларга катта эътибор бераётганига эътирозимиз йўқ. Эътибор, балки, чиндан ҳам каттадир. Лекин бу эътиборнинг Эшпўлатга етмаётгани кўриниб турибди.
Эътибор етмаётгани учун ҳам Эшпўлатнинг ўзи кейинги йилларда ёрдам сўраб мурожаат қилмаган давлат ва нодавлат идоралари қолмади ҳисоб.
"Маҳалла" жамғармасининг пули йўқ...
Ўша идоралардан бири Республика “Маҳалла” жамғармасининг Гулистон шаҳар бўлимидир.
Бўлим вакили билан ўтказганимиз суҳбат бироз узунроқ. Лекин у тўлиқ эшитишга арзийдиган суҳбат бўлди.
- Бизлар унга хат билан жавоб берганмиз.
Озодлик: Ëрдам бера олмадингларми?
- Йўқ, биз жавоб берганмиз хат билан.
Озодлик: Ëрдам беришга ҳеч қанақа имкониятинглар йўқми?
- Бизда тақсимотда шундай маблағ йўқда. Ажратилмаган.
Озодлик: У кишининг ëнини олиб гапирган бир кишининг айтиши бўйича, сизларда пул бўлиши керак эди эканда. Ўзи одатда кимларга қандай ëрдам берасизлар?
- Биз ...
Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.
Сирдарё вилоят Ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари уюшмаси Гулистон шаҳар бўлими раиси Ҳусниддин Алибоев “Жасорат” медали соҳиби Эшпўлат Қоратоев учун ёрдам сўрар экан, “Маҳалла” жамғармаси айтган чет элдаги қимматбаҳо жарроҳлик амалиётини назарда тутаётгани йўқ.
Эшпўлат учун пул кундалик озиқ-овқат, зарур дори-дармон, ярасини боғлаш учун дока ҳамда памперс учун керак. Энг камида шулар учун керак.
Азиз муштарий, Эшпўлат тўғрисида ўқиб, кўнглингизда унга ёрдам бериш истаги пайдо бўлган бўлса, Миллий банкнинг Гулистон шаҳридаги шўъбасига
Каратаев Эшпулат Куканович,
га деб пул юборишингиз мумкин.