"Эркин микрофон"га мурожаат қилган ўзбекистонликлардан бири бу йил давлат телеканаллари вилоятларнинг пахта таëрлаш режасига оид кунлик маълумотни бермаëтганидан шикоят қилиб¸ шу ишни озодликчилардан сўради.
“Андижондаги лицей ўқувчилари эртадан бошлаб пахтага чиқади”
Бу ҳақда Россияда ишлаб юрган андижонлик меҳнат муҳожири, ўзини Равшанбек, деб таништирган суҳбатдошимиз хабар қилди.
Унинг айтишича, лицейда ўқийдиган қизини пахтага жўнатиш учун қилинадиган сарф-харажатларга оиласига зудлик билан пул жўнатиши лозим:
- 17 яшар болаларни пахтага айтибди уже эртадан. Пахтаободга, шу билмадим бир ярим ойга дейишди. Шунга ҳайрон бўлиб, бу йил вояга етмаган болаларни пахтага олиб чиқмаймиз дейишган эди.
Озодлик: Сиз Россиядасиз. Бу Андижондаги гап. Қаердан эшитдингиз бу гапни?
- Андижондаги гап, менга телефон бўлди ҳозир раскладушка олиш керак, бошқа деб.
Озодлик: Қизингиз лицейда ўқийдими?
- Андижонда медлицейда ўқийди.
Озодлик: Ëши нечада?
- ....
Суҳбатинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.
Нега ЎзТВ пахта терими кампаниясидан репортажлар бермаяпти?
Бухоролик фермер Ибод Раҳимов телевидение раҳбариятига берилиши лозим бўлган бу саволни негадир Озодликнинг “Эркин микрофон”ига берди.
- Битта илтимос бор эдида. Ҳозир пахта сезонку. Бир пайтлар пахта сезон бошланган пайтдан бошлаб қайси вилоят бир кунда қанча терганини айтиб борарди. Ҳозир МТРКдан ҳам, маҳаллий телевидениедан ҳам, радиодан ҳам маълумот йўқ. Шунинг учун илтимос қилмоқчи эдим, айтиб берсангизлар ҳар куни сводкани.
Озодлик: Бир кунда қанча пахта терилгани ҳақидаги маълумотними?
- Худди шундай ака.
Озодлик: Ўзбекистон телевидениеси айтмаяптими?
- ....
Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.
******************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.
Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!