Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:23

"Дождь" фаолияти деярли тўхтатилди


Ҳукуматникидан фарқлироқ нуқтаи назар билан воқеа-ҳодисалар таҳлилини эфирга узатиб борувчи “Дождь” телеканали душанба кун “Триколор ТВ” алоқа операторидан узиб ташланди. Эндиликда Россияда “Дождь” канали аудиторияси 20 фоизга камайиши айтилмоқда.

Ҳукуматникидан фарқлироқ нуқтаи назар билан воқеа-ҳодисалар таҳлилини эфирга узатиб борувчи “Дождь” телеканали душанба кун “Триколор ТВ” алоқа операторидан узиб ташланди. Эндиликда Россияда “Дождь” канали аудиторияси 20 фоизга камайиши айтилмоқда.


Олдинроқ телеканал трансляцияси "Акадо", "Вимпелком", "Ростелеком", "Мегафон" ва "НТВ Плюс" операторлар томонидан тўхтатилган.

Бу ҳақда “Дождь” лойиҳаси инвестори Александр Винокуров ўз саҳифасида маълум қилди.

Канал эгалари Россия ҳукумати томонидан қўйилаётган жиддий тўсиқларга қарамасдан, ўз фаолиятини давом этишини билдирган эди.

“Дождь” раҳбарияти иддаосича, “Триколор ТВ” орқали трансляциянинг тўхтатилиши мухолиф канал аудиториясининг 20 фоизга камайишига олиб келиши мумкин.

Россия ва хориж мамлакатларининг қатор шаҳарларида “Дождь” ҳимоясига пикет ва норозилик акциялари бўлиб ўтган.

Хусусан, ўтган шанба куни Москванинг Манежная майдонида телеканал ёпилишига қарши бўлиб ўтган флеш-мобнинг 40 нафар иштирокчиси ҳибс этилди.



“Дождь” атрофида авж олиб бораётган можаро юзасидан телеканалга қарши биргина Санкт-Петербургда судга 20 дан ортиқ арз келиб тушган. Ўз ўрнида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Москванинг Останкино судига мурожаат қилиб, канални узиб ташлаган операторларни жавобгарликка тортишни сўраган.

Шаҳар прокурорлари 26 январь куни “Дилетанти” дастурида “Юз минглаб шаҳарликлар ҳаётини сақлаб қолиш учун қамалда қолган Ленинградни нацистларга топшириш керакмиди?" дея томошабинларга берган саволи билан телеканал “рухсат этилган чегаралардан” ташқарига чиққан-чиқмаганини текширишга тушган, Роскомнадзор телеканалга расмий огоҳлантириш юборган.

Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш аъзолари каналнинг ўчирилишини цензура, деб атаган.
XS
SM
MD
LG