Қрим татарларининг фахрий етакчиси Мустафо Жамилев 22 апрель куни ярим оролдан Украинага ўтаётганида унга 2019 йил 19 апрелигача Қримга кириш тақиқлангани ҳақидаги ҳужжат кўрсатилди. Жамилев Россия аннексиясини тан олмаслиги, Қрим Украинанинг таркибий қисми эканини таъкидлаб келмоқда ва бунга қадар ҳам бир неча бор унинг Қримга киришига монелик қилинган.
Мустафо Жамилев Озодлик билан суҳбатда унинг Россия ҳудудига кириши тақиқланганини англатувчи ҳужжатни аннексия қилинган Қрим чегарасида фуқаролик кийимидаги номаълум шахс берганини айтди. - Бугун эрталаб тўққизларда Қримдан Киевга кетаётган эдим. Чегарада қандайдир одам ёнимга келиб, қарорни кўрсатди. 2019 йилгача Россия ҳудудига киришим тақиқланганини айтди. Бу қарорни ким чиқарган, ҳеч нарса у ерда ёзилмаган. Ҳеч бир исм йўқ у ерда. Бу қарор Москвадан олиндими ёки маҳаллий амалдорларни ишими, билмайман, - дейди Жамилев.
Қрим татарлари етакчиси Мустафо Жамилев ўз сафдоши, Қрим татарлари мажлиси раиси муовини Аслан Умар билан бирга Украинага сафар қилган АҚШ Вице президенти Жо Байден билан учрашиш учун Киевга кетаётган эди.
- Киевда бир қанча учрашувлар бор. Кейин Берлинда муҳим анжуманда қатнашаман. Агар бошқа фавқулодда учрашувлар бўлмаса яна Қримга қайтмоқчиман. Мени Қримга киритишадими, киритишмайдими, ўшанда маълум бўлади, - дейди Жамилев.
Уч кун олдин Мустафо Жамилев Қрим ҳудудига кираётган пайтда чегара текширув пунктида қисқа муддат ушлаб турилган эди. Қрим татарларининг фахрий лидери 19 апрель куни ўтиш пунктида бир соат ушлаб турлганидан сўнг Россия аннексия қилган Қрим ярим оролига киришига рухсат берилган.
- Чегарада бир соатча ушлаб турилдим. Уларни қўлида бир дафтар бор экан. У ерда Қримга кириши тақиқланган одамларни рўйхати бор ва ўша рўйхатда менинг исмим ҳам бор экан. Кейин у ерда жуда кўп қрим татарлари тўпланди. Машиналарда элликдан кўпроқ одам тўпланди. Шундан сўнг мени ўтишимига рухсат беришди, - дейди Мустафо Жамилев.
Мустафо Жамилевни Симферополда Украина ва Қрим татарлари байроқлари тикилган элликтача машина билан минглаб одам олқишлар остида кутиб олди.
- Чегарадан ўтишимиз билан қрим татарлари украин байроқлари тикилган шу машиналарда бизга сиреналар билан Симферополгача ҳамроҳлик қилиб боришди. Эртаси куни Қрим татарлари мажлиси биноси устидаги украин байроғини “самооборона”ни одамлари келиб олиб ташлашибди. Мажлис биносини ичида аёллар қолган экан. Улар қаршилик қилишганида қўлларини қайириб, украин байроғини ўрнига рус байроғини осиб кетишибди. Кейин одамларимиз бориб, рус байроғини олиб, украин байроғини тикишди. Кейин милициядан одамлар келди. "Нимага украин байроғини осдингизлар?" дейишди. Биз унга "Бу бизни ўлкамизни байроғи. Сиз бу ерни ишғол этмасдан олдин рус байроғини кўтариб юрганингизда сизга ҳеч ким ҳеч нарса демади. Нимаси ёқмаяпти буни? Байроқ туради", дедик, - дейди Жамилев.
Жамилев Россия аннексиясини тан олмаслигини, Қрим Украинанинг таркибий қисми эканини таъкидлаб келади. Жаноб Жамилев айнан шунинг учун унинг Қримга киришига монеълик қилинаётган бўлиши мумкин, деган гумонда.
Лекин, Қрим ярим ороли Мустафо Жамилевнинг киндик қони тўкилган ватани.
- Қрим мени ватаним. Оилам, уйим, мол-мулким шу ерда. Украина парламентини сессияси бўлса, мен Киевга бораман. Асосий яшаш жойим Қримдир. Мен шу ерда туғилганман. Ўзбекистонга сургун қилинганимизда мен олти ойлик чақалоқ эдим, - деб хотирлади Жамилев.
Мустафо Жамилев 1943 йилда Қримда туғилган. Уни оиласи бошқа қрим татарлари қатори Ўзбекистонга сургун этилганида Жамилев олти ойлик чақалоқ эди.
1943 йилда Сталин қарорига кўра, бадарға қилинган Қрим татарлари 1989 йилда Совет раҳбари Михаил Горбачëв изни билангина ватанига қайта олдилар ва улар орасида Мустафо Жамилев ҳам Қримга қайтди.

Қрим татарларини бадарға қилиш амалиëтининг ўша пайтдаги советлар доҳийси Сталин буйруғига кўра ўта шафқатсиз бир тарзда амалга оширилгани эсланади.
Ҳозир архивда сақланаëтган ҳужжатларга кўра¸ 1944 йили татарларнинг183 минг 155 нафари бадарға қилинган. Шундан 151 минг 136 нафари Ўзбекистонга жўнатилган.