Биз туямўйинликлар тиканли сим ортидаги қариндошларимизникига ўтолмай қийналиб кетдик, чегара масаласи қачон ҳал бўлади?!
Жавобини билиш истагидан кўра норозилик изҳори кучлироқ бўлган бу савол Озодликка Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасига туташ, Ўш вилояти Аравон туманига қарашли Туямўйин қишлоғидан келди.
Умумий узунлиги 1378 километрни ташкил этувчи ўзбек-қирғиз чегарасининг баҳсли бўлиб қолаётган 320 километрини аниқлаш масаласи ўз ечимини кутмоқда. Қирғиз расмийларига кўра, Ўзбекистон томони ечимни топишга ошиқмаяпти.
Бундан 5 йил муқаддам ўзбек – қирғиз чегараси чизиғида - Жалолобод вилояти Новкен тумани билан Андижон вилояти Пахтаобод тумани чегараси- да жойлашган Чек қишлоғи аҳли Қирғизистоннинг ўша пайтдаги Президенти Қурманбек Бакиевга мурожаат қилиб, ўзларини Қирғизистон ҳудудига кўчиришини талаб қилган эди.
Орадан 5 йил ўтди ва энди чегаранинг бошқа қисми, Ўш вилояти Аравон тумани билан Андижон вилояти Марҳамат тумани чегарасида жойлашган Туямўйин қишлоғидан Озодликка хат келди. Хатда айтилишича, шу кунда туямўйинликлар орасида “Қишлоқ Ўзбекистонга ўтармиш”, деган миш-миш тарқаган. Хат муаллифи Озодликдан “Агар қишлоғимизни олишса, ўзимизни ҳам олишадими?”, деб сўраган.
Исмини айтмаслигини сўраган тингловчимизга қишлоқда тарқаган “миш-миш”ларда ҳеч қандай асос бўлмаслиги эҳтимоли катта эканлигини тушунтирган бўлдик ва ундан туямўйинликларнинг чегара билан боғлиқ ташвишларини айтиб беришни сўрадик.
Суҳбатдошимизнинг айтишича, у яшайдиган қишлоқда 30 хўжалик оила яшайди, улардан 25и ўзбек, 5и қирғиз оилаларидир. Қишлоқнинг чети Қирғизистоннинг ҳам четидир.
- Баъзи уйлар чегаранинг тагида – чегарагача 5 – 6 метр, холос. Баъзиларидан чегарагача 400 – 500 метр чиқади, деди суҳбатдошимиз.
Унинг айтишича, Совет даврида Туямўйин қишлоғининг у яшайдиган маҳалласи Марҳаматнинг Шукур мерган, Ровот маҳаллалари билан "битта организм" бўлган. Суҳбатдошимиз Қирғизистон фуқароси бўлатуриб, Ўзбекистонга қарашли мактабда ўқиган.
Эндиликда эса, туямуйинликлар чегара ортида қолган собиқ қишлоқдошлари – қўшнилари, ёру биродарлари, қариндош-уруғлариникига бориш учун чегарани Ўшдаги ёки Қизилқия шаҳридаги чегара назорат-ўтказиш масканидан кесиб ўтиши керак. Ҳар иккаласи ҳам Туямўйиндан бир неча ўн километр нарида бўлгани учун бир неча соат сарфлаш керак бўлади. Лекин мана 4 йилдирки, ҳатто шу имкониятдан ҳам улар маҳрум: қирғизистонликнинг Ўзбекистонга ўтиши учун ундан махсус чақирув телеграммаси талаб қилинади.
Демак, туямўйинлик қўлида чақирув телеграммаси бўлмаса, шундоққина тиканли сим ортидаги, масалан, укасининг тўйига бир кун сарфлаб Ўш орқали ҳам қонуний боролмайди.
Бас, шундай экан, “Бор-э”, деб тиканли сим орасидан ўтса нима бўлади?
Ҳазил аралаш бу саволимизга суҳбатдошимиз бундай деди:
- Ундай ўтаман, десангиз, аскар ушлайди. Аскарларга кўринмай ўтиб кетадиган бўлсангиз, маҳалланинг посбонлари бор. Ўшалар сотади. Кейин барибир ушлаб кетади.
- Аскар кўриб қолса нима қилади?
- Олиб кетади. Тўхтамасангиз, отади дейишади. Ушлаб олса, олиб кетиб жарима солади. Ўзбекистонга қайтиб киришингизни тақиқлаб қўяди, дейди қирғизистонлик ўзбек.
Суҳбатдошимиз яшайдиган Туямўйин қишлоғи Қирғизистон – Ўзбекистон чегарасининг шу пайтгача аниқланган 1058 километрига кирадими ёки аниқланмаган 320 километри ичидами – буни суҳбатдошимиз билмайди.
Қирғизистон ҳукумати қошидаги Чегараларни аниқлаш ҳукуматлараро комиссияси раиси Қурбанбай Искандеровнинг ўтган ҳафтадаги баёнотига кўра, май ойининг сўнгги кунларида Бишкекда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг аниқланган ҳудудлари юзасидан ҳукуматлараро протокол имзоланиши режалаштирилган эди.
Искандаровнинг айтишича, Ўзбекистон томони номаълум сабабларга кўра Бишкекка келиб, мазкур ҳужжатни имзолашдан бош тортган. Бу борада янги учрашув қачон ва қаерда ўтиши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Чегарага оид масалалар юзасидан Ўзбекистон расмийларидан информация олиш мутлақо имконсиздир.
Айни пайтда Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси тўрт йилдан бери деярли ёпиқ қолмоқда. Қирғизистон Чегара хизмати расмийси Гулмира Бўрубаева чегарадаги вазиятни шарҳлар экан, ўтган ҳафтада Озодликка бундай деган эди:
- Ҳозирча “Чегара қачон очилади?” деган саволга биз жавоб бера олмаймиз. Чунки Ўзбекистон томони чегарадан ўтишни чеклаб қўйган. Бу масала қачон ҳукуматлар келишиб олгандагина ҳал бўлади. Ҳозирча эса бу масала ҳал этилай деб қолди, деган маълумот йўқ.