Бразилияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш босқич беллашувларининг шу пайтга қадар бўлиб ўтган қирқдан зиёд учрашувлари ортидан ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов тўплаган баллари бўйича Worldreferee.com веб саҳифаси рўйхатида юқори ўнликдан биринчи ўринга чиқди.
Эрматов ҳозирга қадар 7.9 балл тўплаган. Холландиялик Борн Куперс ва туркиялик Жунайид Чақирлар иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди.
26 июнь куни бўлиб ўтадиган АҚШ-Германия ўйинига ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов ҳакамлик қиладиган бўлди.
Бу ўйинда ҳам унга ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдамчилик қилади. АҚШ ва Германия командалари G гуруҳининг пешқадам командалари бўлиб ҳисобланади.
Бу ўйин Эрматов гуруҳи учун Жаҳон чемпионати доирасидаги учинчи ҳакамлик бўлади. Бунгача Эрматов Швейцария ва Эквадор, кейин эса Мексика ва Хорватия ўйинларига ҳакамлик қилган.