Линклар

Шошилинч хабар
03 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:28

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар бензин нархи ошишидан хавотирда


Тошкентда бензин учун яна узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлди.
Тошкентда бензин учун яна узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлди.

"Ўзбекнефтмаҳсулот" ҳиссадорлик ширкати расмийларининг “Бензин етарли”, деган гапига қарамасдан, бензин тақчиллашиб, ёқилғи шохобчаларида узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлмоқда. Озодликнинг Тошкентдаги манбаларига кўра, ҳайдовчилар орасида “бензин ошармиш” деган ваҳима пайдо бўлган. Озодлик бу гапларнинг қуруқ ваҳима эмаслигини ҳам аниқлади.

"Ўзбекнефтмаҳсулот" ҳиссадорлик ширкатининг исми сир қолишини истаган расмийларидан бири, Озодлик билан суҳбатда, ëнилғи солиғи ошиши пировардида бензин нархида ҳам акс этишини маълум қилди.

- Бензин нархи ошмайди, лекин бензинга солиқ ошиши мумкин. Солиқ ошгани бензин ошганлигини билдирмайди. Мана бугун бензин бемалол сотиляпти. Ходимларимиз бензин сотилиши билан боғлиқ вазиятни назорат қилиб постда турибди,- деди "Ўзбекнефтмаҳсулот" ширкати расмийси.

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар бензин нархи ошишидан хавотирда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:13 0:00
Бевосита линк

Мулозимнинг бу гапидан кейин Озодлик мухбири Тошкент¸ Самарқанд ва Хоразмдаги манбалари билан боғланиб¸ бензин тақчиллиги барҳам топмаганлигини аниқлади.

- Шу кунларда Самарқандда бензин тақчил. Кўплаб АЁҚШларда бензин деярли йўқ. Кўплаб машина эгаларининг давлат белгилаган нархда бензин олишлари имконсизлигича қолмоқда¸- дейди ўзини Чоршам Барноев, деб таништирган самарқандлик 51 яшар ҳайдовчи.

Озодликнинг Хоразмдаги манбаларига кўра, шу кунларда Урганчдаги давлатга қарашли АЁҚШларда бензин чекланган миқдорда сотилмоқда.

Тошкентдаги манбаларимиздан олинган сўнгги хабарларга кўра, душанба куни пойтахтдаги АЁҚШларда бензин тақчиллиги муаммоси бироз камайган бўлса ҳам, бензин ошармиш деган ваҳима кучайган.

Бу ваҳималар “Ўзнефтмаҳсулот”нинг бензин етарли экани борасидаги расмий баёнотидан кейин кучайгани айтилмоқда.

Айрим вилоятларда бензин нархи қўлда 5000 сўмгача чиқиб кетгани айтилади. Давлат нархида бензин бор¸ шохобчаларда эса узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлган.

"Ўзбекнефтмаҳсулот" ҳиссадорлик ширкатининг исми сир қолишини истаган расмийларидан бири Озодлик билан суҳбатда ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин таъминоти масаласида шов-шув кўтармасликка чақирди:

“Бензин етарли чиқаяпти. Лекин одамлар ҳозир "бензин нархи ошар экан", деб ваҳимага тушиб қолаяпти. Одамлар ўзини ўзи қўрқитиб, ўзини ўзи алдаб қўймоқда. Бензин ошар экан, деб кунлик талабдан бир ярим баравар кўпроқ олиб қўйишяпти. Ҳамма бакини тўлдириб олиш илинжида. Бензин ҳар куни керагидан ҳам ортиқ чиқарилаяпти. Фақат одамлар ҳозир "байрам олди нарх ошади", деб гап-сўз чиқариб юборган. Халқ оғзига элак тутиб бўлмайдику, ўзингиз биласиз”,- деди "Ўзбекнефтмаҳсулот" ҳиссадорлик ширкати расмийси.

Мулозимдан фарқли ўлароқ, тошкентлик ҳайдовчилар “Барибир бензин ошади” деган гапга ишониб бакларини тўлдириб қўяëтганлигини айтишди.

Ҳайдовчилар ҳар олти ойда бензин ошишига ўрганиб қолганини урғулашди.

Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда бензин нархи бир неч марта ошган. Натижада Аи-80 маркали бир литр бензиннинг нархи 1670 сўм, Аи-91 -- 1835 сўм, Аи-95 эса 2020 сўм қилиб белгилаб қўйилган эди.

XS
SM
MD
LG