Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:20

OzodNazarPlus+ OzodWiki: Ҳайдаркўл мафиянинг қўлидами?


Ҳайдаркўл – Ўзбекистондаги янги кўл. Бундан 45-50 йил муқаддам йўқ эди бу сув ҳавзаси. Йилдан-йилга кенгайиб бораётган бу кўл тўғрисида таниқли ўзбек публицисти Шароф Убайдуллаев OzodNazarнинг сўнгги сонларидан бири меҳмони бўларкан, гап орасида айтиб қолди.

Айтгандаям, куюниб айтди. Кўлнинг аҳамияти, унинг потенциали жуда катта эканлиги, ўша потенциалдан нотўғри фойдаланилаётилгани тўғрисида гапирди.

Эшиттириш эфирга кетганидан ва сайтимизда эълон қилинганидан сўнг Шароф Убайдуллаев билан бошқа бир масала юзасидан гаплашдигу гап айланиб яна Ҳайдаркўлга тақалиб қолди.

Суҳбат тугагач, кўл мавзуини алоҳида ёритишга қарор қилдик ва айтганимиз – сўнгги ўзаро суҳбатимизнинг Ҳайдаркўлга тааллуқли парчасини эълон қилишга Шароф аканинг рухсатини олдик.

Қуйида тинглайдиганингиз ўша парчада Шароф Убайдуллаев Ҳайдаркўлнинг бойликлари талон-тарож қилинаётгани тўғрисида куюниб гапиради.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:24 0:00
Бевосита линк

Бас, эшиттиришимиз Ҳайдаркўл ҳақида экан, пайдо бўлганига бор-йўғи 45-50 йил бўлган ва йилдан-йилга кенгайиб бораётган бу сув ҳавзаси тўғрисида Сиз тингловчига кенгроқ маълумот бергимиз келди ва Ўзбекча Википедияга мурожаат қилдик.

OzodWiki Ўзбекча Википедиянинг “Ҳайдаркўл” мақоласини топиб берди.

“Ҳайдаркўл (Ҳайдар кўли ва Айдар кўли деб ҳам номланади) - Нурота тизма тоғларининг шимолий этагидаги кўл. Ҳайдаркўл 1960-йиллар охирида асосан Жанубий Қозоғистоннинг Чордара сув омборидан оқиб келган ортиқча сувлар ҳисобидан пайдо бўлган.

Кўл Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудида жойлашган. ҲайдаркўлнингШимолий қирғоқлари Шарқий Қизилқумга туташади.

Кўлнинг узунлиги 159 км, эни 26 км. 2005-йилда Ҳайдаркўлда 44,3 км³ сув бўлган. Ҳозирги кунда кўлнинг ҳажми тахминан 3000 км² ни ташкил қилади”, деб бошлнади Ўзбекча Википедиянинг Ҳайдаркўл тўғрисидаги мақоласи.

Демак, Ҳайдаркўлнинг майдони шу кунда 3000 км². Қиёслаш учун: жаҳондаги энг йирик кўллар рўйхатига кирувчи Иссиқкўл майдони 6236 км²дир.

Лекин шуниси борки, Иссиқкўл майдони ҳар доим бир хил, Ҳайдаркўл эса, йилдан-йилга кенгаймоқда...

Йилдан-йилга кенгайиб бораётган бу кўл тўғрисида таниқли ўзбек публицисти Шароф Убайдуллаев OzodNazarнинг сўнгги сонларидан бири меҳмони бўларкан, гап орасида айтиб қолганини юқорида эслатган эдик.

Қуйида ўша эшиттиришнинг Ҳайдаркўлга оид қисмини тингланг.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG