Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланган кунда эшиттиришга таниқли публицист Шароф Убайдуллаевни таклиф қилдик. Шароф ака билан суҳбат, бир қарашда, “умуртқасиз” бўлди. Аслида ҳам бугунги суҳбат ана ўшандай - умуртқасиз бўлишга маҳкум эди. Чунки суҳбатдошимизга карт-бланш бердик – байрам муносабати билан кўнглидагини гапириб олишига имкон бердик, бошловчининг хизмати минимумга туширилди. Лекин, охир-оқибат, суҳбат пўлат умуртқали суҳбат бўлди...