Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:38

Қирғизистонда зилзиладан 90 уй зарар кўрди


Ўш вилояти Қорасув туманида зилзиладан зарар кўрган уйлардан бири.
Ўш вилояти Қорасув туманида зилзиладан зарар кўрган уйлардан бири.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ва вилоятида юз берган кучли зилзиладан 90 уй зарар кўргани аниқланди. Қирғиз расмийларига кўра,зарар кўрганларни аниқлаш ишлари давом этмоқда ва бу рақам кўпайиши мумкин. Қирғизистон Бош вазири зилзиладин зарар кўрган ҳудудларга бориб, оддий аҳоли билан учрашмоқда.

Қирғизистонда 18 ноябрга ўтар кечаси юз берган кучли зилзиланинг маркази Ўш шаҳридан 45 километр узоқликда жойлашган.

19 ноябрь куни Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорасув туманининг Толдиқ, Таглан, Така, Қизилсув қишлоқларида, Олой туманининг Гулча, Бўзқараған қишлоқларида зилзиланинг кучи 7 баллга етгани, Ўш,Жалолобод ва Ўзган шаҳарларида 4-6 балл бўлганини маълум қилди.

Қирғизистонда зилзиладан 90 уй зарар кўрди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:11 0:00

Ҳозиргача зилзила оқибатида Ўш вилоятининг бир қатор қишлоқларида 90 уй зарар кўргани, уларнинг кўпчилиги яшаш учун яроқсиз аҳволга келгани аниқланган.

19 ноябрда Бош вазир Темир Сариев зилзиладан зарар кўрган ҳудудларга бориб, аҳоли билан учрашди ва уларга ҳукумат томонидан керакли бўлган биринчи ёрдам кўрсатилишини ваъда қилди. Ҳукумат яроқсиз аҳволга келган уй эгаларини ҳозир вақтинча яшаш учун чодирлар билан таъминлаяпти.

- Олти марта ер қимирлади. Аввал кеч соат 11:30да, кейин тунги иккида ва соат тўртда қимирлади. Саҳарги соат 5:50да, 7:40да, 7:50 да ҳам зилзила бўлди. Болаларимиз қўрққанидан бақириб йиғлаб юборди. Қўрқувдан ҳозиргача ўзимизга кела олганимиз йўқ. Совқатганимизга қарамасдан, уйдан қочиб чиқиб, тунни машинамизда ўтказдик. Уйимизнинг деворлари ёрилиб, ёриқларидан ой кўриниб қолди, - деди Толдиқ қишлоғида яшовчи Алтинбек Бўлўтов.

Ўш шаҳрида зилзила қишлоқларга қараганда кучсизроқ сезилган бўлса-да, аҳоли орасида анча ваҳима уйғотган.

-Зилзиланинг эртаси ваҳималар ва миш-мишлар куни бўлди. “Янада кучлироқ зилзила бўлиши мумкин экан, Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги шунақа ахборот тарқатибди”, деган гап-сўзлар ваҳимага сабаб бўлди. Мактаблар, болалар боғчаларидан телефон қилишиб: “Болаларингизни олиб кетинг”, дейишди. Боғчада болаларимизни кун совуқ бўлса ҳам ташқарида ушлаб туришибди. Бугун ваҳималар сезилмаяпти. Мактабларда ва оммавий ахборот воситаларида зилзила пайтида ўзини қандай тутиш тўғрисида инструктажлар, тавсиялар берилаяпти, -деди ўшлик журналист Даврон Насибхонов.

Расмий маълумотларга қараганда, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар йўқ. Бироқ жуда кўп одамларнинг қўрқувдан қон босимлари ошиб кетгани сабабли касалхоналарда навбатлар пайдо бўлган.

Қирғизистон Фанлар Академиясининг Сейсмология институти эса яқин бир йил ичида кучли зилзила такрорланмаслигини, аммо вақти-вақти билан ер силкинишлари бўлиб туришини маълум қилди.

Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси эпимаркази Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Тошкентда ҳам сезилган.

Европа - Ўрта Ер денгизи сейсмология марказининг билдиришича, Тошкентда зилзила 17 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22дан 35 дақиқа ўтганда юз берган ва унинг кучи 3 баллга тенг бўлган.

XS
SM
MD
LG