Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:34

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки одам яраланди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасига қулф урилмоқда.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасига қулф урилмоқда.

Қирғизистон Чегара хизмати 30 декабрь куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Боткен вилоятидан ўтувчи қисмидаги “11 гектар” деб аталадиган ҳудудда отишма содир этилгани ҳақида билдирди. Маълумотда айтилишича, ўқ Ўзбекистон чегарачилари томонидан отилган.

Қирғизистон Чегара хизматининг чоршанба куни хабар беришича, қирғиз фуқаролари чегарани ноқонуний кесиб Ўзбекистон ҳудудига контрабанда маҳсулотларини олиб ўтмоқчи бўлган. Ўзбекистон чегарачилари буни сезиб қолган ва қирғизистонликларни ортга қайтиш ҳақида огоҳлантирган. Бироқ қирғиз фуқаролари огоҳдантиришга эътибор бермай, чегарани бузишда давом этгани ортидан Ўзбекистон чегарачилари ўқ узишга мажбур бўлган.

Ўзбекистон чегарачилари ўқидан яраланган қирғизистонликлар ҳозир Боткен вилоят касалхонасига ётқизилгани айтилмоқда. Икки томоннинг чегара хизмати вакиллари воқеа жойида учрашиб, бўлиб ўтган ҳодисани ҳамкорликда тергов қилишга келишиб олган.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида бундай ҳолатлар тез-тез такрорланиб турибди. Масалан, 26 октябрь куни давлат чегарасини бузиб ўтишга ҳаракат қилган пайтда қирғизистонлик фуқаро ўзбек чегарачиси отган ўқдан яраланган.

Бундан аввал Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасида шу йилнинг 29 июнида ўқ отилган эди. Ўшанда икки давлат чегарачилари ўртасида содир этилган отишмада бир ўзбек чегарачиси яраланган.

Шу йилнинг 12 майида Боткен вилояти Сўгмент қишлоғидан ўтувчи чегара ҳудудида Ўзбекистон чегарчиси ўқидан бир қирғизистонлик ҳалок бўлган.

19 май куни эса Қадамжой туманида чегаранинг тўхташга рухсат берилмаган ҳудудида автомашинасини тўхтатиб, чегарадан ўтаётган аёлларни машинасига миндирмоқчи бўлган қирғизистонлик ҳам ўққа учган.

Мутахасислар Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги бу каби отишмаларга чегараларнинг тўлиқ аниқланмагани ва Ўзбекистон томонидан чегара бир томонлама ёпиб қўйлгани сабаб бўлаётганини айтиб келади. Чегаралар ёпиқлиги сабабли икки давлат фуқаролари чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтишга мажбур бўлаётир.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги 1378 километр бўлиб, бу масофанинг 320 чақирими аниқланмаган. Чегараларни аниқлаш бўйича давлатлараро комиссия фаолияти сўнгги йилларда бир неча марта музлатиб қўйилган эди.

XS
SM
MD
LG