Линклар

Шошилинч хабар
03 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:41

Ўзбекистонлик диний қочқин Тошкентга бериб юборилди


Махсудбек Бобоқулов
Махсудбек Бобоқулов

Россиянинг Иркутск шаҳри Хорижликларни сақлаш марказида ушлаб турилган 38 ёшли навойилик Махсудбек Бобоқулов Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Маҳбуснинг рафиқаси Валентина Махсудбекнинг бериб юборилишида улар томонидан ёлланган адвокатларнинг қўли борлигини тахмин қилмоқда.

Шанба, 21 январ куни Иркутскдаги Хорижликларни сақлаш марказида ушлаб турилган 38 яшар навойилик диний қочқин Махсудбек Бобоқулов Ўзбекистон сўрови билан Россиядан бериб юборилди.

Шанба куни тонг саҳарда Махсудбек WhatsApp мессенжери орқали Озодликка “13.40да жўнатворишаяпти аэропортдан. Самолётда. Ёрдам беринг!” деб сўнгги хабарини юборишга улгурди.

Унинг рафиқаси Валентина назоратчилар қўлига берилган ва аллақачон Иркутск-Тошкент учоғида ўтирган Махсудбек билан учрашгани ва бир-икки оғиз сўз алмашишга улгурганини Озодликка гапириб берди.

- Мен у билан шанба куни гаплашдим. Терговчилар томонидан белгиланган икки ойлик муҳлат тугади ва уни жўнатворишди. Бундай одамларни жўнатиш одатда шанба куни амалга оширилар экан. У Иркутскдаги аэропортдан Тошкентга юборилди. Мен уни жўнатилишидан олдин кўрдим, бир икки-оғиз сўз айтди. Кейин, учоқ ичидан қўнғироқ қилган рақамни териб, у аллақачон Тошкентга қўнгани, уни дарҳол олиб кетишганини билдим, деди Валентина.

Суҳбатдош улар томонидан Махсудбекка ёлланган адвокатлар охирги бир-икки ойда кўмак бериш ўрнига ишни пайсалга солиб келганини маълум қилди.

Валентина Махсудбек халқаро инсон ҳақлари ташкилотларидан ёрдам сўраб мурожаат қилди, аммо кеч қолди, дея давом этади.

- Гап шундаки, у ёллаган адвокатлар махсус хат билан “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкинага керакли ҳужжатларни юборишлари лозим эди. Шунда Махсуд тўғридан-тўғри телефон орқали ташкилотга мурожаат қилиб, ҳеч қандай ҳужжат юборилмаганини аниқлаган. Натижада у кеч қолди – эрталаб тонгда келиб “Нарсаларингни ол, жўнатиласан!”, дейишган, деди ҳимоячилар томонидан алданганини иддао қилган Валентина.

Махсудбек Бобоқуловнинг рафиқаси эрининг ишига халқаро ташкилотлар ўз эътиборини қаратишлари, Махсудбекнинг қийноқ ёки бошқа ноинсоний муомалага солинмаслигини устидан Озодлик Радиоси орқали халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларига мурожаат қилаётганини билдирди.

Бундан олдинроқ, Озодлик навоийлик диндор Махсудбек Бобоқулов Россиядан сиёсий бошпана сўрагани ва Бош прокуратурага мурожаат қилгани, Ўзбекистон сўрови билан экстрадиция хавфи остида қолаётганини ёзган эди.

Ўзбекистондан жўнатилган айблов ҳужжатларидан маълум бўлишича, Махсудбек Бобоқулов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-3 ва 244-1 моддалари асосида 2009 йилда халқаро қидирувга берилган. Ўзбек терговчилари иддаосича, Бобоқулов Ўзбекистонда “диний-экстремистик-сепаратистик-фундаменталистик ташкилот тузиб, ҳокимиятни қўлга олиш ва давлат тузумини ўзгартириш”да айбланмоқда.

Махсудбек Бобоқулов Ўзбекистон сўрови билан Россиядан экстрадиция қилинган ёки олиб чиқиб кетилган биринчи одам эмас.

XS
SM
MD
LG