Линклар

Шошилинч хабар
03 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:32

Сирдарëлик она бир йил олдин бедарак кетган ўғлини қидирмоқда


Иномжон Эшонқуловнинг сўнгги суратларидан бири.
Иномжон Эшонқуловнинг сўнгги суратларидан бири.

Подмосковьенинг Люберци туманида бундан бир йил олдин йўқолган Иномжон Эшонқуловни қидираëтган онаси ëрдам сўраб Озодликка мурожаат қилди. Райида Яхина¸ ўғлининг йўқолгани юзасидан 11 ой давомида маҳаллий полицияга ариза топшира олмаганини айтади.

Озодликнинг Москвадаги таҳририятига мурожаат қилган гулистонлик Райида Яхина 1990 йилнинг 23 июнида Гулистонда туғилган ўғли Иномжон Мусулмонович Эшонқуловни қидираётганини айтиб, уни топишда кўмак беришни сўради:

- Россияга ўғлим 2015 йилнинг 19 февралида кириб келган. Иккаламиз документ қилганмиз. Люберецкий туман Пешки қишлоғида қаровчи бўлиб ишлардим. Менинг олдимга келиб турарди, ҳафтада бир телефонлашиб турардик. 2016 йилнинг 14 январь куни олдимга келди¸ ичгани учун ишдан ҳайдалган экан. Кийимларини ювгандим – документлари, пуллари қолиб кетган. Эрталаб: “Опа, мен бир айланиб келаман”, деди-да, чиқиб кетди. Ёнида телефони ҳам йўқ эди – мен уни қайтиб келади, деб ўйладим. Ишхонасига кетган, деб ўйладим-да, телефон қилсам – бормаган экан, шундан буён дом-дараксиз кетди, дейди Райида опа.

Иномжоннинг охирги фотосуратларидан бири
Иномжоннинг охирги фотосуратларидан бири

Сирдарёлик аёл Люберци полицияси ўғлининг йўқолгани тўғрисидаги аризани 11 ой давомида қабул қилишдан бош тортиб келганини гапиради:

- 10 кундан кейин полицияга бориб айтдим йўқолганини. “Аризангизни ололмаймиз: у ёққа боринг – бу ёққа келинг”, деди. Мени пропискам Шчёлковский туманга қилинган экан. “Турaр жойингга бориб, ариза беришинг керак”, деб аризамни қабул қилишмади. Люберци жиноий-қидирув бўлимига бордим, ҳужжатларни олиб қолишди. Аксига олиб, паспортим эскириб қолгани сабабли Ўзбекистонга бир ойда чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Мен Томилинода изладим, дворникларга айтдим, расмларини ёпиштирдим, моргларга, болнисаларга бордим – бир ой ўзим ҳаракат қилдим. Август ойида яна келдим қайтиб Ўзбекистондан. Хуллас, аризамни қабул қилишмади – “у ёққа бор-бу ёққа бор”, қилиб. Охири, қаттиқ туриб олганимдан кейин яқинда, 13 декабрда аризамни қабул қилди. Яъни, 11 ойдан кейин аризамни қабул қилишди, деди Райида.

Россия полицияси ўғлини қидиришга ҳаракат ҳам қилмаётганидан арз қилган Райида Иномжонни таниган ўртоқлари ва ксбдошларининг аксари бошқа ишга ўтиб тарқалиб кетгани боис ўғлининг изини топиш янада қийинлашганини айтади:

-Ўғлимни кимдир ушлаб турган бўлиши ёки у хотирасини йўқотган бўлиши мумкин”, деб тахмин қилади Райида Яхина.

Йўқолган Иномжоннинг онаси билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:02 0:00
Бевосита линк

Озодлик Иномжоннинг йўқолишига оид аризани қабул қилмаган Люберци туман полиция бўлими билан боғланди:

- Ҳозирда бизда иш очилмаган, чунки Райида Москвада яшаяпти ва мен ишни текшириб, ортга қайтариб юбордим, чунки ариза шахснинг яшаш жойи бўйича қабул қилиниши керак. Иш кейин яна бизга қайтарилиши мумкин, тўғри, аммо қидирувга у бутун Россия бўйича берилади. Мен ҳаммасини тушунаяпман, лекин унинг иши “қариндошлик алоқаларининг узилиши” моддаси асосида кўрилаяпти. Хуллас, қонунларимиз шунақа – бола Люберцида йўқолган бўлсада, ҳамма қидирув-суриштирув ишлари қайд жойи бўйича амалга оширилиши лозим, дея тушунтириш берди ўзини Софья Романовна деб таништирган Люберци туман полиция бўлими терговчиси.

2016 йил 15 январида Москва вилоятининг Люберци тумани Пешки қишлоғида ғойиб бўлган Иномжон Эшонкуловни кўрган-билганлар ёки у ҳақда бирор маълумотга эга бўлганлар Москва полицияси ёки бевосита Озодликка хабар йўллаш орқали уни қидираëтган яқинларига ëрдам беришлари мумкин.

XS
SM
MD
LG