Москвада Ўзбекистон томонининг сўрови асосида "Новая газета" мухбири Али Феруз қўлга олинган.
Бу ҳақда газета бош муҳаррири Дмитрий Муратов Би-Би-Си рус хизматига маълум қилган.
Ҳозирда Али Феруз Москванинг Пресненский тумани милиция бўлимида ушлаб турилибди.
Али Ферузнинг ҳақиқий исми Ҳудоберди Нурматов. У Ўзбекистон ватандошидир.
Журналистни Ўзбекистон томони қандай айблов асосида қўлга олиш ҳақида Москвага сўров юборгани маълум эмас.
Дмитрий Муратов Али Феруз Ўзбекистонга топширилса уни у ерда ўлим кутаётгани ҳақда айтган.