Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:25

Уляновскда ўзбекистонлик ўқотар қурол сақлагани учун қамалди


Россиянинг Уляновск шаҳрида портловчи модда ва қурол-яроқ сақлаган Ўзбекистон ватандоши озодликдан маҳрум этилди. 3,5 йилга қамалган сурхондарёлик Салмон Ўзгаришов судда граната, ясама пистолет ва ўқ-дорини кўчадан топиб олганини билдирди.

Айтилишича, ўзбекистонлик йигитни 2016 йилнинг 26 декабрида маҳаллий ФСБ бошқармаси оператив ходимлари қўлга олган. Салмон Ўзгаришовдан кейинчалик мусодара қилинган барча қурол-аслаҳани у ўзи яшаб келган квартирада сақлаган.

Терговни олиб борган Уляновск вилоят прокуратураси вакилининг Озодликка айтишича, Салмон Ўзгаришов Сурхондарёдан иш излаб келган ва у Россияда ноқонуний яшаб юрган.

Вилоят прокурори муовини Василий Зима жиноятда айбдор, деб топилган 34 яшар Салмон Ўзгаришов ўтган йил охирларида бир неча граната, жанговар портловчи мослама, 9 мм калибрли ясама пистолет ва унинг ўқларини ноқонуний равишда сотиб олганидан кейин ҳуқуқ муҳофазаси органлари ходимлари назоратига тушганини гапириб берди.

- У тергов давомида сўроқ қилинди ва бизга буларнинг ҳаммасини тасодифан кўчада топиб олдим, дея кўрсатма берди. Улар ҳаммаси жанговар ҳолатда эканини экспертиза тасдиқлади. Тергов давомида унинг шериклари йўқлиги аниқланди. Бундан бир неча йил олдин у Россияда яшаган, ўғирлик учун жиноий жавобгарликка тортилган ва кейинроқ Ўзбекистонга кетган. У ерда қахрамонимиз паспортини ўзгартириб, Салмон Ўзгаришов номи остида Россияга қайтиб келган, деди бу унинг туғилганда берилган исми-фамилияси эмаслигини билдирган прокурор Василий Иванович.

Терговчиларга кўра, Салмон Ўзбекистонга бадарға қилинганидан кейин Сурхондарёда паспортини йўқотгани борасида маҳаллий милицияга қайта ҳужжатларни топширган ва қонуний йўл билан янги паспорт эгасига айланган.

Вилоят прокурори муовини Салмоннинг Ўзбекистонда оиласи, болалари борлиги аниқланганини қўшимча қилди.

Уляновскнинг Ленин туман прокуратураси терговчилари томонидан йиғилган ашёвий далиллар асосида суд Ўзбекистон ватандоши Салмон Ўзгаришовни портловчи моддалар, ўқотар қурол ва ўқ-дори сақлагани учун Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг қатор моддалари асосида (222-1- модда 1- қисми, 222- модда 1- қисми) айбдор деб топди.

- Суд кеча, 2017 йилнинг 30 мартида бўлиб ўтди. Уляновскнинг Ленинский туман суди қарори билан у 3,5 йилга умумий режим колониясига маҳкум этилди, деди вилоят прокурори муовини Василий Зима.

Прокуратура ходими кейинги 10 кун ичида Салмон Ўзгаришов туман суди қарори устидан шикоят аризаси билан мурожаат қилиши мумкинлигини айтди.

XS
SM
MD
LG