Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:37

Россия Евровидение-2017 қўшиқ танловида иштирок этмайди


Россия 2017 йилда Украинада бўлажак “Евровидение” халқаро қўшиқ танловида иштирок этишдан расман бош тортди. Европа радио ва телеузатиш иттифоқининг хабар қилишича, Украина хафсизлик хизмати Россияни танловда тамсил этиши керак бўлган ногирон хонанда Юлия Самойловани Украинага кириши тақиғини бекор қилмади, Россиянинг “Биринчи канали” эса ташкилотчилар таклиф этган бошқа вариантларга кўнмади.

Европа радио ва телеузатиш иттифоқи (EBU) Россиянинг "Евровидение-2017" халқаро танловида иштирок эта олмаслигини расман эълон қилди.

“Евровидениенинг россиялик иштирокчиси Юлия Самойловага Киевга кириш тақиқ этилиши расман тасдиқланганидан кейин, EBU вазиятдан чиқиш ва Россияга бу йилги танловда иштирок этишни давом эттириш учун “Биринчи каналга” иккита алтернатив вариантни таклиф қилди. Бу таклифлар иштирокчига спутник орқали қатнашиш ёки танланган артистни Украинага қонуний равишда кириш мумкин бўлган бошқасига ўзгартиришдан иборат эди”, - дейилади EBUнинг расмий сайтида.

Европа радио ва телеузатиш иттифоқи иккала таклифга Россия тарафидан рад жавоби берилганини таассуф билан билдирди. Бу янгилик ортидан, Россиянинг марказий “Биринчи канали” “Евровидение”ни эфирга узатишдан ҳам бош тортгани хабари чиқди.

“Узоқдан туриб чиқиш қилиш россиялик иштирокчини камситади ва танловнинг қоида ҳамда принципларига зиддир. Юлия Самойловани бошқа ижрочига алмаштириш таклифи, бизнингча, ҳатто кўриб чиқилиши ҳам мумкин эмас. Юзага келган вазиятда Биринчи канал Евровидение-2017 танловини трансляция қилишнинг ҳожати йўқ, деб ҳисоблайди”, дейилади “Биринчи канал” расмий баёнотида.

Умумроссия давлат телерадио компанияси (ВГТРК) Юлия Самойлова бу йил бўлмаса, кейинги йилги бошқа мамлакатда ўтказилажак “Евровидение-2018” танловига албатта қатнашишини эълон қилди.

(Юлия Самойлованинг "Flame is Burning" қўшиғи)

Мазкур вазиятга Россия президенти матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Песков томонидан ҳам баҳо берилиб, у Украинани “Евровидение” обрў-эътиборига жиддий путур етказаётгани ва “танловнинг қадрини тушираётгани”ни билдирди.

22 март куни Украина хавфсизлик хизмати бу йил Киевда бўладиган Евровидение қўшиқ танловида Россияни тамсил этиши керак бўлган хонанда Юлия Самойлованинг Украинага киришини уч йилга тақиқлаб қўйгани хабар қилинган эди.

​Хизмат матбуот котиби Елена Гитлянская айни қарор Самойлованинг Украина қонунчилигига зид ҳаракатлари билан боғлиқлигини айтган.

Самойлова Россия аннексия қилган Қрим ярим оролида Украина ҳукуматининг рухсатисиз концерт берган эди.

Ёшлигидан ногирон бўлган Самойлова 12 март куни ўтказилган танловда ғолиб чиқиб, Россия номидан Евровидение танловида "Flame is Burning" қўшиғи билан қанташиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Бу йилги Евровидение танлови май ойида Киев шаҳрида ўтказилади.

(Жамаланинг 2016 йилги "1944" ғолиб қўшиғи)

Ўтган йилги Евровидение танловида Украинани тамсил этган қрим татар хонандаси Жамаланинг ғолиб чиққани учун қўшиқ танловига бу йил Киев мезбонлик қилади.

XS
SM
MD
LG