Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:21

Россия полицияси Алексей Навальний ёрдамчисига ҳужум қилган шахсни қидирмоқда


Мосвка полицияси россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ёрдамчисига металл қувур билан ҳужум қилган шахсни қидирмоқда. Расмийларнинг билдиришича, Николай Ляскинга ҳужум қилган номаълум шахс “безориликда” айбланмоқда.

Москва шаҳар полицияси матбуот котиби 16 сентябрь куни “Интерфакс” агентлиги билан суҳбатда 15 сентябрь куни содир бўлган ҳодиса бўйича иш қўзғалганини билдирди.

Ҳужум натижасида Ляскиннинг мияси чайқалиб, лат еган.

Кейинги пайтда Навальний тарафдорлари Россия бўйлаб ҳужум ва таҳқирларга учрамоқда. Навальнийнинг ўзига апрель ойида кўкдори билан ҳужум қилинган эди.

Навальнийнинг кўзини кўр қилиб қўяёзган ҳужум ишини полиция ҳеч бир изоҳсиз июнь ойида ёпиб қўйди.

Навальний 2018 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш истагини изҳор қилган. Аммо расмийлар у молиявий жиноятларда айбдор, деб топилгани учун, сиёсий лавозимлардан четлатилганини айтиб келишади.

Жорий президент Владимир Путин сайловда иштирок этиш-этмаслигини ҳали эълон қилгани йўқ. Аммо кўпчилик у тўртинчи маротаба президет бўлиш истагида эканлигига ишонади.

Ўтган ҳафтада Human Rights Watch ташкилоти “радикал миллатчи ҳамда путинпараст гуруҳлар Навальний кампанияси аъзоларига ҳужум қилиб, уларни қўрқитиб келаётганини”, бу ҳолатлар бўйича расмий терговлар “самарали равишда ўтказилмаётганини” таъкидлади.

Ташкилот билдирувида яна Навальнийнинг президентлик сайловда иштирок этишга қаратилган уринишларига Россия полицияси систематик тарзда унинг офисларини тинтув қилиб, кампания кўнгиллиларини қўлга олиб ҳамда бошқа йўллар билан ҳалал бераётгани айтилади.

Навальнийнинг ҳуқуқшуноси Иван Жданов Twitterда “Табиийки, Николай Ласкинга қилинган ҳужум полиция аввалроқ бу каби ҳужумларни амалга оширган тубанларга қарши чора кўрмаётганининг натижасидир”, деб ёзди.

Навальнийнинг ўзи эса “Бу суиқасд қилиш урунишидан бошқа нима?” деб ёзди ва қўлланилган қурол суратини тиркади.

XS
SM
MD
LG