Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:40

Рус прокурори собиқ иқтисодиёт вазирига 10 йиллик қамоқ жазоси сўради


Россиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаев (чапда).
Россиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаев (чапда).

Россиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаев суди ўз якунига яқинлашмоқда.

Сиёсатчи ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, улар ортида “Роснефть” ширкати етакчиси Игорь Сечин ва Россия Федерал хавфсизлик хизмати турганини айтиб келади.

Прокурор Борис Непорожний Улюкаев Сечиндан 2 миллион доллар ундиргани исботланганини айтди.

Непорожний судьяни собиқ вазирни 10 йилга қамаб, унга 500 миллион рубль жарима солишга ҳамда унга берилган ҳукумат совринларини бекор қилиб, уни расмий лавозимлардан четлатишга чақирди.

Улюкаев адвокати Тимофей Гриднев эса судьяни ўз мижозини айбсиз деб топишга чақирди.

Айбловчиларга кўра, Улюкаев “Башнефть” компаниясини сотиб олиш бўйича битимни ижобий баҳолаш учун икки миллион доллар талаб қилган.

Собиқ вазир ўтган йил ноябрида “Роснефть” офисида қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG